Ундирув қарздор (маҳкум)нинг ЖИЭМдаги даромадларига қаратилган.
Жорий йилнинг 23 январь куни Youtobe ижтимоий тармоғининг “Ismoiljon Mallaboyev Kanali” да Фуқаро И.Маллабоев Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўғлининг вафоти бўйича айбдордан зарар пуллари ундириб берилмаётгани юзасидан жойлаган видеоматериали бўйича
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 06.05.2024 йилдаги қарздор Ф.Тишабаевдан ундирувчи И.Маллабоев фойдасига 40,0 млн. сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига 09.07.2024 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳужжати қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро этилмаганлиги сабабли унга нисбатан 2,0 млн сўм миқдорда ижро йиғими ҳисобланиб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Суд ҳукми билан қарздорга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва бугунги кунда 47-сонли жазони ижро этиш муассасида жазо муддатини ўтаётганлиги сабабли, ижро ҳужжати давлат ижрочисининг 10.10.2024 йилдаги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 67-моддасига мувофиқ ундирув қарздорнинг жазони ижро этиш муассасасидаги даромадларига қаратилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яқин қариндошларидан 19.10.2024 йилда 4,2 млн. сўм ундирилган бўлиб, ушбу пуллар бугунги кунга қадар Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамида сақлаб келинмоқда.
Пул маблағларини олиш юзасидан ундирувчи И.Маллабоевга бир неча маротаба мурожаат қилинган бўлиб, ундирувчи томонидан ушбу пул маблағларини олиш бўйича ариза берилмаган.
Қарздор Ф.Тишабоев ЖИЭМда ишлаб, даромадга эга бўлган тақдирда ундирув унинг даромадларидан ҳар ойда 100 фоиз миқдорда ушлаб қолиниб, ушбу ижро ҳужжати бўйича йўналтирилиши таъминланади.
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram