‼️Мол-мулкидан айрилаётган тадбиркор бир кун ичида 168 млн сўм солиқ қарздорлигини бартараф этди.
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида фаолият юритувчи “000" МЧЖдан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган 168.0 млн. сўмлик солиқ қарзини ундириш мақсадида қарздорга тегишли бўлган автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчасиниг бино иншоатлари Қувасой шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан хатланган.
Хўш, бунча қарздорлик қаердан вужудга келди? Корхонада ўтказилган текширишда солиқ қонунчилиги бузилганлиги аён бўлди.
Суднинг ҳал қилув қарори билан 168 млн. сўм молиявий жарима қўлланилиб, уни ихтиёрий тўлаш учун муддат берилган эди.
Бироқ жамият ушбу суммани тўлашни пайсалга солди.
Суд сўнгги чора – қарздорликни мол-мулк ҳисобидан ундириш бўйича ижро варақаси чиқарди.
Ҳужжатлар асосида Мажбурий ижро бюроси Қувасой шаҳар бўлими томонидан жамиятга тегишли хизмат кўрсатиш бино иншоатлари хатланди.
Мол аччиғи-жон аччиғи деганларидек “000" МЧЖ 16.01.2025 йил куни барча солиқ қарздорликларини тўлиқ қоплади ва мол-мулкини аукционда сотилишини олдини олди.
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram

“Айрим тадбиркорлик субъектлари" мажбуриятини тўлиқ ҳисқилмаётганлиги давлат Бюро органлари ходимларини сўнгги чорани қўллашга мажбур қилмоқда.✍🏻Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими бошлиғи Отабекжон Норбоев
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram