УЗУК
Эллик ёшга тўлган кунимда,
Совга қилди ўғлим бир узук,
Духобали яшил қутида,
Миттигина марварид кўзлик.
Бунча нафис, бунча чиройли?!
Йиғлавордим суюнганимдан,
Нақд уч юз минг санаб бергандир,
Ўргилайин болагинамдан.
Бармоғимга қандай ярашди?!
Кўрмаганман бундайин бойлик,
Уч миллионга эрим обберган,
Олмос узукдан ҳам чиройлик.
Кунгирали билакузукни
Мерос қолдиргандилар онам,
Болам берган узук олдида,
Хира тортиб кетди ўша ҳам.
Севинчимдан ўйинга тушдим,
Бармоғимга тақволиб уни.
«Бахтли кунинг қай кунинг?» деса,
Айтар едим бугунги кунни.
Бирдан дедим: «Содда болам-а»,
Менга узук олиб нетарди.
Рўзғорга сарфласа шу пулни.
Қанча ками битиб кетарди
Тузукмикин еб-ичишлари?
Музлатгичи тўламидийкин?
Бирон ками бўлса, узукни
Келин кўрса нима дерикин?
Хотинига айтмаган бўлса....»
Шу хижолат қийнарди мени,
Дадасига дедим: «Келинга
Кўрсатсамми, кўрсатмасамми?»
Улар айтди «Келиндан қурқма.
Хижолатли не иш қилибсан?
Боқиб-боқиб, боланг қўлидан
Битта узук тақсанг тақибсан.
Ундан кўра дуо қил «Омин!
Онасини қилган бўлса шод.
Шу боланинг икки дунёсин,
Роббин, Ўзинг қилгайсан обод.
Онасига эҳсон қилибди,
Рўзғоридан, нафсидан юлиб,
Сарф қилган шу уч юз мингини,
Қайтариб бер уч миллион қилиб.
Онасини ясатибдими,
Шу болани Роббим, Ўзинг сен,
Пайғамбарлар либоси билан,
Жаннатингда ясантиргайсан».
«Омин» дедим йиғлаб: «Дадаси.
Буни қаранг, бу қандай бойлик»?!
Бармоқларим қизлигимда ҳам,
Бўлмаганди бундай чиройлик».
Қўлларимни силаб, ичимда,
Дедим «Роса қилдингиз хизмат,
Эллик йилда, азизаларим,
Қутлуғ бўлсин бу буюк иззат.
Ҳаммаларинг кўтариб, суйиб,
Тетапоя қилдирган ҳам сиз,
Ош-овқати, кирини қандай.
Ювар эдим сиз бўлмасангиз?
Кечалари устиларини
Бурним билан ўрармидим-а?
Тилим билан кийдирармидим,
Пайпоқларин оёқчасига?
Раҳмат, сизга, азизаларим,
Ёрдамингиз учун ташаккур!
Ҳар бармоқ ҳар тирноқ, ҳар бўғим,
Ҳар кафтингиз учун минг шукур.
Ҳали сизга бу иззатлар кам,
Савоб ила борсангиз агар,
Тақажаксиз мангу жаннатда
Қуш-қўш олтин билакузуклар».
Шу кун гулга айланган эди,
Қулимдаги ажину доғлар,
Чунки кўнглим кўчаларида,
Ёнган эди минглаб чироқлар.
Бир бурчакда ташландиқ ётган,
Кўнглим ўсди, кўнглим яшнади,
Неданлигин билмадим, аммо....
Қўлим энди қулга ўхшади.
Эллик ёшга тўлган кунимда,
Совга қилди ўғлим бир узук,
Духобали яшил қутида,
Миттигина марварид кўзлик.
Бунча нафис, бунча чиройли?!
Йиғлавордим суюнганимдан,
Нақд уч юз минг санаб бергандир,
Ўргилайин болагинамдан.
Бармоғимга қандай ярашди?!
Кўрмаганман бундайин бойлик,
Уч миллионга эрим обберган,
Олмос узукдан ҳам чиройлик.
Кунгирали билакузукни
Мерос қолдиргандилар онам,
Болам берган узук олдида,
Хира тортиб кетди ўша ҳам.
Севинчимдан ўйинга тушдим,
Бармоғимга тақволиб уни.
«Бахтли кунинг қай кунинг?» деса,
Айтар едим бугунги кунни.
Бирдан дедим: «Содда болам-а»,
Менга узук олиб нетарди.
Рўзғорга сарфласа шу пулни.
Қанча ками битиб кетарди
Тузукмикин еб-ичишлари?
Музлатгичи тўламидийкин?
Бирон ками бўлса, узукни
Келин кўрса нима дерикин?
Хотинига айтмаган бўлса....»
Шу хижолат қийнарди мени,
Дадасига дедим: «Келинга
Кўрсатсамми, кўрсатмасамми?»
Улар айтди «Келиндан қурқма.
Хижолатли не иш қилибсан?
Боқиб-боқиб, боланг қўлидан
Битта узук тақсанг тақибсан.
Ундан кўра дуо қил «Омин!
Онасини қилган бўлса шод.
Шу боланинг икки дунёсин,
Роббин, Ўзинг қилгайсан обод.
Онасига эҳсон қилибди,
Рўзғоридан, нафсидан юлиб,
Сарф қилган шу уч юз мингини,
Қайтариб бер уч миллион қилиб.
Онасини ясатибдими,
Шу болани Роббим, Ўзинг сен,
Пайғамбарлар либоси билан,
Жаннатингда ясантиргайсан».
«Омин» дедим йиғлаб: «Дадаси.
Буни қаранг, бу қандай бойлик»?!
Бармоқларим қизлигимда ҳам,
Бўлмаганди бундай чиройлик».
Қўлларимни силаб, ичимда,
Дедим «Роса қилдингиз хизмат,
Эллик йилда, азизаларим,
Қутлуғ бўлсин бу буюк иззат.
Ҳаммаларинг кўтариб, суйиб,
Тетапоя қилдирган ҳам сиз,
Ош-овқати, кирини қандай.
Ювар эдим сиз бўлмасангиз?
Кечалари устиларини
Бурним билан ўрармидим-а?
Тилим билан кийдирармидим,
Пайпоқларин оёқчасига?
Раҳмат, сизга, азизаларим,
Ёрдамингиз учун ташаккур!
Ҳар бармоқ ҳар тирноқ, ҳар бўғим,
Ҳар кафтингиз учун минг шукур.
Ҳали сизга бу иззатлар кам,
Савоб ила борсангиз агар,
Тақажаксиз мангу жаннатда
Қуш-қўш олтин билакузуклар».
Шу кун гулга айланган эди,
Қулимдаги ажину доғлар,
Чунки кўнглим кўчаларида,
Ёнган эди минглаб чироқлар.
Бир бурчакда ташландиқ ётган,
Кўнглим ўсди, кўнглим яшнади,
Неданлигин билмадим, аммо....
Қўлим энди қулга ўхшади.