Фильтр публикаций


Журналист Алишер Рўзиохунов вафот этибди. Манбаларга кўра, уни қандли диабет хасталиги қийнаб келган.


Баҳодир Жалолов 5 апрель куни Қозоғистонда "Top Rank" томонидан ўтказиладиган жанг оқшомида рингга кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент шаҳрига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ҳайвон — қорақулоқ келиб қолгани аниқланди

Ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Яккасарой туман бўлими инспекторлари томонидан ўрганилиб, Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари билан ҳамкорликда ушланди ва ҳайвонот боғига топширилди.


Жиззахда Опен бюджет лойиҳаси доирасида 15 кун олдин қурилган стадионнинг аҳволи


Сардор Умрзоқов Хитойда

Хитойнинг энг машхур янгиликлар сайти "Синьхуа"нинг хабар беришича, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов бошчилигидаги делегация аъзолари Хитой Халқ Республикасида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Сардор Умурзоқов Пекинда Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ тарғибот бўлими мудири Ли Шулей билан учрашган.

Учрашув давомида томонлар ўртасида муҳокама қилинган масалалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://english.news.cn/20250225/7ae70ab0aa104e478512f3581f2c1dce/c.html


Қирғизистонда  "уч", "етти", "йигирма" каби маросимлар ўтказиш тақиқланди

Шунингдек, энди дабдабали қабр тошлари ўрнатиш ҳам мумкин эмас.


Тайинловлар:

Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У шу пайтгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Буранов Махсуд Эркинович Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

➖ Хидиров Аброр Абдуазимович Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

➖Муродов Ғолиб Неъматович Муборак тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Суданда ҳарбий самолёт турар жой биносига қулаб тушди — Al Arabiya

Авиаҳалокат оқибатида 19 нафар тинч аҳоли ва ҳарбийлар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.


🇺🇿 🇷🇺 Ўзбекистон яқин қўшни давлатлар орасида Россиянинг учинчи йирик савдо ҳамкори бўлди

2024 йилда мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 17,2% га ошиб, $11,6 млрдни ташкил этди.

Биринчи ва иккинчи ўринларни Қозоғистон ва Арманистон эгаллади, улар билан савдо айланмаси мос равишда $27,8 млрд ва $12,6 млрдни ташкил этди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорли табиатдаги Туркистон силовсинлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зомин давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Туркистон силовсинлари муҳрланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рақсга тушаётган соқолли эркаклар, хароба ва гуллаётган Ғазо: Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ғалати видео жойлади


Халқаро конгресс марказида расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди


Тошкентда қор ёғиши туфайли дарахтлар машиналар устига қулади


Тошкент ҳайвонот боғи вақтинча ёпилди

“Қор ёғиши туфайли Тошкент ҳайвонот боғида дарахт шохлари сина бошлади. Меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғимизни вақтинча ёпишга қарор қилинди”, – дейилади ҳайвонот боғининг


ИИВ матбуот котиби хонанда Шаҳриёр наркотик модда билан қўлга олинганини рад қилди


Тошкент ҳавоси сифати анча яхшиланди

IQAir портали маълумотларига кўра, кеча ёғишни бошлаган қордан сўнг Тошкент дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳаво ифлосланиши бўйича 94-ўринни эгаллаган.

Мониторинг станцияси маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 08:00 да PM2.5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик PM2.5 йўриқномаси қийматидан 1,5 баравар юқорилигини кўрсатмоқда.

Шаҳардаги ҳаво сифати "Яхши" деб таснифланди.


Исроил бир араб қишлоғини 236-марта бузиб ташлади

Исроил 2010 йил ёзидан буён бадавий араблар истиқомат қилувчи Арақиб қишлоғини 236-марта бузиб ташлади. Қишлоқ аҳолиси ҳар бир бузилишдан кейин уйларини тиклайди.


Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш камида 7 миллиард доллар талаб қилади

Бу ҳақда ЖССТнинг Фаластин ҳудудлари бўйича вакили Рик Пеперкорн маълум қилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу видеони кўринг, сўнг ўзингизга савол беринг: ростдан муаммоларингиз сиқилишга арзийдими?

Видеони тақдиридан нолийдиган танишларингизга юбориб қўйинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инстаграмда Пахтачи туманидаги боғчалардан бирида содир бўлди, дея айтилган видео тарқалди. Унда боғчада ишлайдиган аёллардан бири бошқа аёл томонидан гўштни ўғирлаб кетаётганликда айбланган.
Ҳозирда бу борада расмий муносабат берилгани йўқ.

Показано 20 последних публикаций.