Integral | 360°


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Шахсий фикр ва мулоҳазаларимни расмий-бадиий услубда тақдим этиб бораман.
Алоқа учун: otajons@yahoo.com ( )

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций




Менга хотиржамлик келтирувчи ҳикматлар

1. Қуёшга ўхшаб порлашинг — учун аввал ботишинг керак.

2. Аллоҳ сендан нимани олган бўлса, албатта, ундан яхшисини қайтиб беради. Фақат сен бунга ишон!

3. Сени ўлдирмаган барча нарса сени — кучли қилади.

4. Хато қилишинг сени қисматингга ёзилган эди. Хоҳласанг ҳам қочиб қутулолмасдинг.

5. Қийинчиликлар сени Аллоҳни эслашингга, Унга яқин бўлишингга сабабчи бўлаётган бўлса, қийинчилик эмас — Аллоҳнинг туҳфаси экан!

6. Аллоҳнинг ҳикмати ила ёпилган ҳар бир эшик ортида — Унинг раҳмати ила очиладиган икки эшик бор.

7. Охири абадий жаннат бўлган машаққатнинг нимаси машаққат?

8. Сени тақдиринг ер яралишидан 50 минг йил аввал китобда битиб қўйилган. Келажакни ўйлаб хавотир олма!

9. Аллоҳ ижобат қилишни истамаганида — сени дуо қилишга илҳомлантирмаган бўларди.

10. Қачонки дуо қилсанг, Аллоҳ — ё сўраганингни беради, — ё ундан ортиғини беради, — ёки уни ортидан келаётган балони олдини олади.

Шунда ҳам бермаса охиратда сенга янада кўпайтириб беради.

12. Сенга етган мусибатга ҳар доим ҳам — сен айбдор эмассан.

Баъзи пайтлар Аллоҳ даражангни кўтариш учун ҳам мусибатга йўлиқтиради.


Моҳир Мирзахмедов

Integral | 360°


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Катта бўласан, шахсий ҳаётда бўласан.
У томонда, бу томонда алдовда бўласан.


Мен одатда репперларни кам эшитаман, лекин Минор бутунлай бошқача. У одатий репперлардан анча фарқ қилади, гўё бутунлай бошқа дунё. Реппер сифатида у қаердан келди, нима деди деб ўйлатадиган гапларни эмас, чуқурроқ мазмунли нарсаларни гапиради.

Integral | 360°

(Кайфиятга қараб пост ўчиб кетиши мумкин)


Масалан, ярим тун ортидан келган фикрларимни баён қиладиган бўлсам, ҳаёт менга бир ҳақиқатни ўргатди: дунёда яхши одамлар бор ва уларга эҳтиёж доимо бор. Сиз ҳам яхши инсон бўлинг, лекин шунчалик меҳрибон бўлингки, ўрни келганда ўзингизни ҳимоя қилишни ҳам унутманг. Ҳаддан ташқари юмшоқлик кўпинча инсонни жамият назарида қадрсиз қилади, қўлидан ёмонлик келмайдиган кишининг қилган яхшилигини эса кўпинча билмай қоладилар. Шундай қилиб, яхшиликда мустаҳкам, ҳолат талаб қилганда қатъиятли инсон бўлишни ўрганинг.( bymath

Integral | 360°




Репост из: Aziz Rahimov
Qisqa video ko’raveradi, uzunlariga sabr yetmay qoladi.

Uzun videoga yetmagan sabr, matnga ham yetmaydi.

Matn o’qimagan, kitob o’qimaydi.

Uzun video va kitoblarsiz ilm olinmaydi.

Ilm olmasa, hayotida muammolar to’xtamaydi.

Muammolardan qochish uchun yana qisqa videolar ko’radi…


Охирги имкониятдан фойдаланиш кўпинча нозик ва қийин қарор бўлиб қолади. Чунки бундай пайтда одам босимни ҳис қилади, шунинг учун хато қилиш эҳтимоли ҳам юқори бўлади. Агар хато қилинса, бу нафақат режалар, балки руҳий ҳолатга ҳам зарар етказиши мумкин. Шу сабаб, баъзан ҳаммасини бошидан бошлаш ва янги йўл танлаш янада оқилона бўлиши мумкин.

Ҳаётнинг ўзгача гўзаллиги шундаки, имкониятлар ҳеч қачон тугамайди. Охирги имконият деб ўйланган нарса, аслида, фақатгина бир босқич бўлиши мумкин. Ўз йўлингизни ўзингиз белгилаш ва шошилмасдан қарор қабул қилиш ҳақиқий муваффақиятга олиб боради. Шошқалоқликдан сақланинг ва вақтни тўғри баҳоланг, чунки ҳар қандай хатони тузатиш учун доимо имконият бор.

Энг муҳими, бошидан бошлаш ҳеч қачон мағлубият эмас. Бу ўсиш, кучлироқ бўлиш ва ўз қобилиятларингизни янгитдан кашф қилиш имкониятидир.


© bymath

Integral | 360°


Йил сарҳисоби:

Эришган ютуқларим: Йил охиригача тирик яшаб қолдим!

Эришолмаганларим: "Квант меҳаникаси" ва "Математик анализ асослари"ни ўрганолмадим.

Шу холос:)

Кейинги йилги мақсадларим: Форс тилини ўрганиш ва Марсга кетиш:)


May 2025 be full of achievements for ummah.


ЎЗГАРИШ ва ТА'СИР

Инсон бу ҳаётда яшар экан, атрофидаги одамлар доимо ўзгариб боради ва улар унинг ҳаётига турли хил таъсир кўрсатади. Агар бу одамлар инсонга ҳақиқий ижобий таъсир ўтказса ва ўша муҳит яхши бўлса, бу – катта бахт, чунки бу орқали инсон янада яхши томонга ўзгариб, ўзига янги имкониятлар яратади. Аммо, агар атрофдагилар ёмон бўлса, инсон ботқоққа ботиб қолиши мумкин, ва бу энг ёмон ҳолатдир.

Менинг ҳаётимда ҳам атрофимдаги одамлар ўзгариб, турли йўналишларга кетмоқда. Лекин уларнинг таъсири менга сезилмаса, бу менинг иродам ва кучли шахс эканлигимдан далолатдир. Чунки атроф-муҳитнинг таъсирига берилмай, ўз йўлини топиш ва ўзига садоқатли қолиш фақат иродаси мустаҳкам инсонларнинг қўлидан келади. Инсон ўзини қанчалик кучли ва мустаҳкам қилса, атрофидаги салбий таъсирлар унинг йўлида тўсиқ бўлолмайди.

Бу эса ривожланиб бораётган 21-асрда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган жиҳатдир. Чунки бугунги тезкор замон ҳар бир ёш авлоддан мустаҳкам ирода, ички куч ва салбий таъсирларга қарши тура олиш қобилиятини талаб қилади. Фақат ўз мақсадидан оғишмаган ва ўзга таъсирларга қарши тура оладиган шахсларгина бундай замонавий даврда муваффақиятга эриша олади.

© bymath

Integral | 360°




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Дунё, тезлигингни эшитган эдим,
Ўткинчилигингни сўйларди ҳамма.
Шунда ҳам исёнкор бандалармиз-да:
Йил тез ўтмайди деб ўйларди ҳамма.

Анови ўйинчоқ… болалик хонам,
Куни кеча бўлган, ўйлаб қарасам.
Тўрт мучанг соғ бўлсин дердилар онам,
Тўрт мучал ўтибди ўйнаб қарасам…

Ўша ўйинчоқ-ла овунгандекман,
Ғаму қувончлари тундек гап экан.
“Беш кунлик дунё”ни тушунгандекман:
Мучал ҳам аслида кундек гап экан.

Топилмас Ҳаётдан чиройли жумбоқ,
Жиловла дейманда энди нафсингни.
Бир кунинг қолгандек атрофингга боқ,
У энди ҳал қилар умр баҳсингни!

©️ Xayrulla Hamidov

Integral | 360°


"O‘zbekiston talabasi" jurnali

Integral | 360°


Қанчалик беғубор, қанчалик яхши, қанчалик юксак инсон бўлишга интилишингиздан қатъи назар, бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри орқали ўз қадрингизни белгилашдан воз кечинг. Чунки инсонлар одатда ҳар комилликдан бир нуқсон, ҳар маънавий бойликдан бир камчилик қидиради. Улар воқеликни тўлиқ англашга эмас, кўпинча ўз қарашларидан келиб чиқиб баҳолашга мойилдирлар.

Энг муҳими, сиз бошқаларнинг кўзидан эмас, ўзингизнинг қалбингиздан қандай кўринишингиз. Инсон ўзлигини бошқаларнинг фикри билан эмас, ўзининг ботиний тенгсизлиги ва қадри билан ўлчаши керак. Ҳақиқий куч – ўз-ўзингизга бўлган ишончингизда ва атрофдаги шовқинга қарамасдан ўз йўлингизда қатъий қолишингизда.

Ёдингизда тутинг, сиз ўзингизни қандай кўрасиз – дунёга қандай таъсир қилаётганингизнинг ҳақиқий ўлчовидир.

Integral | 360°

бошқаларни сизга нисбатан қандай фикрда бўлишларидан ортиқроқ тубан кимса бўлолмайсиз😁


Репост из: Otajon Saporboyev
Motivation Letter

I am currently a 3rd-year student of Applied Mathematics at the Faculty of Physics and Mathematics, Urganch State University. I am eager to apply for the National Scholarship Program of the Slovak Republic, as I believe it will be a crucial step in advancing my academic and professional career.

I have applied to the master’s program in Applied Mathematics at the Slovak University of Technology in Bratislava because of its comprehensive curriculum and innovative courses. Specifically, courses such as Mathematical Modeling in Technology, Optimization and Decision-Making Methods, and Numerical Methods in Engineering align closely with my academic interests and are not offered at my home university. Among these, I am particularly interested in Mathematical Modeling in Technology, as it provides opportunities to solve real-world problems through mathematical tools and algorithms. Unfortunately, there are no specialists at my university focusing on this advanced application of mathematics, which makes this program invaluable for my growth.

During my scholarship stay at the Slovak University of Technology in Bratislava, I aim to deepen my understanding of applied mathematics while working alongside international peers. I am excited to exchange ideas and discuss mathematical models that address challenges in fields like engineering, technology, and optimization. This exchange of perspectives will not only broaden my knowledge but also enhance my teamwork and communication skills, which are essential for success in both academic and professional settings.

Additionally, I am confident that the academic environment, modern facilities, and mentorship from experienced professors at the Slovak University of Technology will significantly enhance my analytical thinking and problem-solving abilities. I hope to strengthen my expertise in mathematical modeling and numerical methods and apply these skills to address complex challenges in my home country.

Furthermore, I look forward to expanding my professional network by collaborating with students and researchers from around the world. This experience will enable me to establish connections for future projects and scientific endeavors. I am also excited about the opportunity to immerse myself in Slovak culture, learn about its traditions, and build meaningful relationships with people from diverse backgrounds.

By the end of my scholarship period, I aim to gain hands-on experience with advanced software and tools used in mathematical research and modeling. These skills will allow me to introduce modern approaches at my home university and share this knowledge with fellow students and colleagues.

In conclusion, I believe this scholarship program offers a unique opportunity to enhance my academic and professional development. I am determined to make the most of this experience and contribute to the development of mathematics in Uzbekistan upon my return.

Thank you for considering my application.

Sincerely,
Otajon Saporboev


Ҳозирги кунда хусусий университетлар сони кескин ошгани боис, уларнинг баъзиларига имтиҳонсиз кириш имконияти мавжуд. Шунинг учун кўпчилик подкурсларда ўқишдан кўра тўғридан-тўғри ушбу университетларга ҳужжат топширишни афзал кўрмоқда. Бу, албатта, вақт ва маблағни тежашга ёрдам беради.

Бироқ, бунда сифатли таълим ва келажакка қаратилган мақсадларингизни ҳисобга олиш муҳим. Подкурсларда ўқиш фақатгина университетга кириш учун эмас, балки танланган йўналишда чуқурроқ билим олиш ва кучли асос яратиш учун ҳам жуда қўл келади. Хусусий университетларга кириш осон бўлса ҳам, уларда таълим сифатини таҳлил қилиш ва бу сизнинг келажак режаларингизга қанчалик мос келишини кўриб чиқиш лозим.

© bymath

Integral | 360°


Hayotda muvaffaqiyatga erishmoqchi bo‘lsangiz, vaqtingizni eng qimmat boylik sifatida qadrlashingiz kerak. Hozir o‘qish, o‘rganish va rivojlanish uchun eng yaxshi davrdasiz. Bu imkoniyatni behuda narsalarga sarflasangiz, keyinchalik afsuslanishingiz mumkin, chunki o‘qish uchun bugungidek sharoitlar va vaqt kelajakda bo‘lmasligi aniq.

Ijtimoiy tarmoqlarda uzoq vaqt o‘tkazish, klublarda vaqtni yo‘qotish yoki foydasiz suhbatlarga soatlab sarflash hech qanday haqiqiy foyda keltirmaydi. Agar bunday narsalar muvaffaqiyat kaliti bo‘lganida, barchamiz allaqachon milliarder bo‘lardik. Haqiqiy muvaffaqiyat faqat intizomli mehnat, vaqtni to‘g‘ri boshqarish va maqsad sari qat’iyat bilan harakat qilish orqali keladi.

Shuning uchun vaqtni behuda o‘tkazish o‘rniga, uni o‘qish, bilim olish va kelajakka sarmoya sifatida ishlating. Chunki hozirgi har bir daqiqangiz sizning kelajakdagi muvaffaqiyatingizga asos bo‘ladi. Vaqtni qadrlashni o‘rganing, intizomli bo‘ling va maqsadlaringizga e’tibor qarating. Shu yo‘l bilan siz o‘zingiz istagan hayotni qurishingiz mumkin.

Integral | 360°


30 minut sukut qilish

O’tgan kuni meni ”mentor” deb ko’radigan bir ukamiz telefonda aytyapti: ”Aka 30 minut sukut saqlab o’tir degandiz, men buni oson bo’ladi deb o’ylasam, juda qiyin bo’ldi. Lekin uddaladim” deydi.

Ukamiz telefonga bog’lanib qolganlardan. O’qimoqchi bo’lgan kitoblarini o’qiy olmayotganidan noliydi. O’rganmoqchi narsasi ko’p ekanligi, lekin erinishini aytdi. Kayfiyati yo’qligi, negadir ishlari yurishmayotgandek. Fanlardan yiqilishini aytdi. O’zi aqlli bola. Ko’p o’ylanadigandek. Tavakkal qilishga qiynaladigandek. O’zini boshqalar bilan ko’p solishtiradigandek.

Bu 30 minut sukut saqlash kerak degan fikrim qandaydir yangilik emas. Bu minglab yillik tarixga ega, diniy, falsafiy asoslarga to’la texnika. Bu usuldan qadimdan miyani charxlash uchun foydalanishgan. Ko’proq narsa o’rganish uchun foydalanishgan.

Bu juda sodda (ammo oson emas). Bir xonaga kiriladi, o’tiriladi, ammo yotilmaydi. Imkon qadar bo’sh xonaga. Telefon ovozi o’chgan holatda ”budilnigi” yarim soatga qo’yiladi va xonadan tashqarida qoldiriladi. Kirib o’tiriladi, hech narsa qilinmaydi, shunchaki bo’sh devorga qarab yarim soat o’tiriladi. Ko’z yumish ham shart emas.

Turli o’y-fikrlar keladi, ularni shunchaki ”ha, bo’ptida, shunday ekanda” deb o’tkazib yuborishga harakat qilinadi (oson emas). O’ylarga, muammoli vaziyatlarga yechim topishga harakat qilinmaydi. Uxlab qolmaslik uchun suyanmaslik, juda qulay bo’lmagan pozada o’tirish ma’qulroq.

Safsataku bu deyishingiz mumkin? Aslida shundaymi?

Tasavvur qilaylik. Husayn Bolt eng tez yugurar odam. Agar shu odam musobaqadan oldin tutqanoq tutib, muskullari tortishib qolib yerda yotib qolsa, tez yugura oladimi? Yugurish u yoqda tursin, yurishi ham gumon. Yoki bir juda mashhur ovoz sohibi ko’p harakat qilganidan, ko’p ovqat yeganidan, qo’rqqanidan yoki hayajonlanganidan hansirab turadigan bo’lsa u chiroyli qilib hofizlik qila oladimi?

Albatta yo’q.

Miyamiz ham boshqa a’zolar kabi bir a’zo. Shunday bo’lganda ham eng oliy va murakkab a’zo.

Ammo bizning kundalik miyamiz tutqanoq tutayotgan Boltga yoki doim hansirab turadigan hofizga o’xshaydi. Chunki miyamiz unga to’xtovsiz berilayotgan ma’lumotlar oqimidan mana shunday holatda charchoqqa keladi. TikTok, Instagram reels, Youtube shorts va hokazo. Bular barchasi miya muskullarini o’ta charchatib tashlaydi. Shu darajada charchaydiki hatto nafas olishga ham imkoni qolmaydi ba’zan.

Miya ongli ravishda dam olishi zarur. Shuning uchun 30 daqiqalik sukunat bilan ko’p narsaga erishish mumkin. Hech bo’lmaganda o’zimiz sabrimiz qayergacha borishini sinab ko’ramiz. Sokin miyaga ega bo’lish, sokin ruhga olib boradi, sokinlik eng qimmat va qiymatli sifatlardan biri.

Bu amaliyot turli din va jamiyatlarda turlicha. Kimdir meditatsiya deydi, yana kimdir boshqa nom beradi. Ammo menimcha eng foydalisi o’z dinimizda. U tafakkurga chorlaydi.

© Bek Olimjon

Integral | 360°


Eng muhim ko’nikma

Bu tahlil qila olish.

Tahlil qiladigan odamga ish buyurilsa — bu ishdan maqsad nimaligini, nega unga buyurilganini, qilmasa nima bo’lishini o’zi tushunib oladi. Natijada ishni yaxshiroq bajaradi.

Tahlil qiladigan odam biron nima eshitsa ishonib ketavermaydi. O’zi bilganlari va boshqa manbaalar bilan solishtirib ko’radi. Natijada oson aldanmaydi.

Tahlil qiladigan odamga ozgina ma’lumot yetadi. Qolganini o’shandan chiqarib olaveradi. Oqibatda to’g’ri qarorlari ko’payadi.

To’g’ri qarorlar + Oson aldanmaslik + Ishni yaxshi bajarish = Shaxs sifatida rivojlanishga, daromadning o’sishiga olib keladi.

Daromad o’sishi bo’sh vaqt ko’payishiga, bo’sh vaqt ko’payishi tahlil uchun yanada ko’proq vaqt qolishiga sabab bo’ladi. Natijada bunday odam tengdoshlaridan karrasiga o’tib ketishni boshlaydi.

Tengdoshlar esa hayron. “Вроде bir xil ishlayapmiz lekin bu bolani eplab bo’lmayapti)” deyishadi.

Tahliliy fikrlashni o’rganish uchun quyidagi oddiy ishlarni 3 yil davomida qilib borish yetarli:

1. Kuniga kamida 25 bet kitob o’qish
2. “Nega?” degan savolni doim berishni o’rganish
3. Kuniga 20 daqiqa tafakkur qilish
4. Tahlilga majburlaydigan o’yinlar o’ynash: Sudoku, shaxmat, nonogram

Eng qizig’i bu qobiliyat shunday narsaki — Tahlilsiz odam buni naqadar muhimligini tushunmaydi. Tahliliy odam esa busiz qanday yashaganini tushunmaydi.

©Aziz Rakhimov

P.s: Tahliliy fikrlash insonning shaxs sifatida rivojlanishida va muvaffaqiyatga erishishida asosiy ko‘nikmalardan biridir. U to‘g‘ri qarorlar qabul qilish, yolg‘ondan himoyalanish va har qanday vaziyatda samarali ishlashni ta’minlaydi. Bu qobiliyatni rivojlantirish uchun muntazam kitob o‘qish, "nega?" degan savolni berish, tafakkur qilish va mantiqiy o‘yinlar o‘ynash kabi odatlarni shakllantirish zarur. Natijada, tahliliy fikrlash insonni tengdoshlari orasida yetakchiga aylantiradi va moliyaviy hamda hayotiy barqarorlikka olib keladi.

Integral | 360°


Exxxx 🤦‍♂

Показано 20 последних публикаций.