ЎЗГАРИШ ва ТА'СИР
Инсон бу ҳаётда яшар экан, атрофидаги одамлар доимо ўзгариб боради ва улар унинг ҳаётига турли хил таъсир кўрсатади. Агар бу одамлар инсонга ҳақиқий ижобий таъсир ўтказса ва ўша муҳит яхши бўлса, бу – катта бахт, чунки бу орқали инсон янада яхши томонга ўзгариб, ўзига янги имкониятлар яратади. Аммо, агар атрофдагилар ёмон бўлса, инсон ботқоққа ботиб қолиши мумкин, ва бу энг ёмон ҳолатдир.
Менинг ҳаётимда ҳам атрофимдаги одамлар ўзгариб, турли йўналишларга кетмоқда. Лекин уларнинг таъсири менга сезилмаса, бу менинг иродам ва кучли шахс эканлигимдан далолатдир. Чунки атроф-муҳитнинг таъсирига берилмай, ўз йўлини топиш ва ўзига садоқатли қолиш фақат иродаси мустаҳкам инсонларнинг қўлидан келади. Инсон ўзини қанчалик кучли ва мустаҳкам қилса, атрофидаги салбий таъсирлар унинг йўлида тўсиқ бўлолмайди.
Бу эса ривожланиб бораётган 21-асрда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган жиҳатдир. Чунки бугунги тезкор замон ҳар бир ёш авлоддан мустаҳкам ирода, ички куч ва салбий таъсирларга қарши тура олиш қобилиятини талаб қилади. Фақат ўз мақсадидан оғишмаган ва ўзга таъсирларга қарши тура оладиган шахсларгина бундай замонавий даврда муваффақиятга эриша олади.
© bymath
Integral | 360°