Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УМР ТУГАБ БОРАР
"Баҳор келди,-деймиз қиш келди деймиз",
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз.
"Ташвиш келди,-деймиз иш келди",деймиз,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Шам ҳам ёниб-ёниб адо бўлгуси,
Капалак бир кунда фидо бўлгуси.
Судралиб тошбақа гадо бўлгуси,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Ҳар кимнинг ёзиғи пешонасида,
Ризқ-у рўз, озиғи пешонасида.
Бир кун тин олар ўз кошонасида,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Эҳтиёж - инсоннинг кушандасими,
Меҳр эмас кибр арзандасими.
Яхши-ёмон бирдек Ҳақ бандасими,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Улуғлар буни рост эътироф этар,
"Кетдилар, кетамиз келишар, кетар".
"Ўнгга салом бериб, чапга ким етар",
Умр тугаб борар, иш тугамайди.
Сўнгги сўз Эй ағёр мушт тугамайди,
Гўримга қалайвер ғишт тугамайди.
Нон тугар он тугар, жон тугар лекин,
Умр тугаб борар, иш тугамайди.
"Баҳор келди-деймиз қиш келди", деймиз,
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз.
✅Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг ❗️
┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄
💝 𝐌𝐀𝐍𝐎𝐋𝐈 𝐔𝐌𝐑 – Ма'ноли - Ва Ибратли Канал ✅
"Баҳор келди,-деймиз қиш келди деймиз",
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз.
"Ташвиш келди,-деймиз иш келди",деймиз,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Шам ҳам ёниб-ёниб адо бўлгуси,
Капалак бир кунда фидо бўлгуси.
Судралиб тошбақа гадо бўлгуси,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Ҳар кимнинг ёзиғи пешонасида,
Ризқ-у рўз, озиғи пешонасида.
Бир кун тин олар ўз кошонасида,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Эҳтиёж - инсоннинг кушандасими,
Меҳр эмас кибр арзандасими.
Яхши-ёмон бирдек Ҳақ бандасими,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Улуғлар буни рост эътироф этар,
"Кетдилар, кетамиз келишар, кетар".
"Ўнгга салом бериб, чапга ким етар",
Умр тугаб борар, иш тугамайди.
Сўнгги сўз Эй ағёр мушт тугамайди,
Гўримга қалайвер ғишт тугамайди.
Нон тугар он тугар, жон тугар лекин,
Умр тугаб борар, иш тугамайди.
"Баҳор келди-деймиз қиш келди", деймиз,
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз.
✅Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг ❗️
┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄
💝 𝐌𝐀𝐍𝐎𝐋𝐈 𝐔𝐌𝐑 – Ма'ноли - Ва Ибратли Канал ✅