Қаллиқ танлашда чирой инобатга олинадими?
Савол: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Маълумки, қаллиқ танланаётганда биринчи навбатда қараладиган тарафи унинг динидир. Кейин эса унинг хулқи, насл-насаби ва ҳоказо… булардан ташқари унинг жамолига ҳам қараш керакми? Масалан, икки қиздан бирини танлаш керак, уларнинг дини ва тақвоси деярли бир хил, лекин бирининг ҳусни чиройлироқ. Шунда ўша ҳусну жамоли чиройли бўлганини танлаш жоизми? Саволимнинг қисқача таърифи шуки, қаллиқ танлашда қизнинг жамоли ҳам эътиборга олинадими? Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин! Шариатимизда қаллиқ танлашда қизнинг чиройига инобатга олинади. Қаллиқ танлаш борасида инсонлар кўпроқ чиройга аҳамият берадиган бўлиб қолишгани учун ҳам бу борада ёзилган аксар мақолаларда қаллиқ танлашда унинг дини жамолидан устун туриши таъкидланади. Бу аёлнинг чиройи буткул инобатга олинмайди дегани эмас. Ҳатто никоҳ тўғрисидаги оятда Аллоҳ таоло: “Ўзингизга ёққан аёллардан икки, уч ва тўрттагача уйланаверинглар” – деган. Аёл бўлажак турмуш ўртоғига ёқадиган ҳуснга эга бўлиши уларнинг бахтли-саодатли ҳаёт кечиришларига сабаб бўлувчи омиллардан бири саналади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳуга шундай деганлар: “Бор, бўлажак қаллиғингни кўр. Чунки бу иш (яъни бўлажак қаллиқни никоҳдан олдин кўриш) бахтли бўлишингизга сабаб бўлади” (Термизий (1087) ривояти, ҳадис саҳиҳ). Демак, уйланишда аёлнинг чиройи инобатга олинади, валлоҳу аълам. Илова: қаллиқ танлашда инобатга олинадиган бошқа шартлар саҳифамиздаги “Қаллиқ танлаш” номли мақолада берилган.