#РУҲИЯТ
... Иймон йўлин тутган инсон бахтлидир,
Ал-Мийсоқ кунидан бери аҳдлидир.
"Аласту бироббикум, қолу бало"...
Аҳдига содиқлар кўрмайдир бало.
Нажот йўлига ҳам йўллаган Ўзинг,
Ҳақ йўлда бандангни қўллаган Ўзинг.
"Эрта Қиёматда топмоқчун нажот
Не қилмоқ керакдир, марҳаматли зот?"
Саҳобалар савол бердилар шундай,
Расулуллоҳ юзи ёришиб кундай,
Деди:" Алдамангиз Аллоҳни ҳаргиз!"
Ҳайратда қотдилар, эмасди бежиз...
"Қандай ҳам Аллоҳни алдаймиз, ахир?
Ақлимизга сиғмас бу алдов ҳеч бир".
"Аллоҳ буюрганин халқ учун қилсанг,
Шу сенинг алдовинг бўлади, билсанг.
Ва яна риёкор бўлмангиз асло,
Билсангиз, ширк билан баробар риё... "
("Асмааул ҳуснаа" китобидан)
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@laa_ilaaha_illallohu
... Иймон йўлин тутган инсон бахтлидир,
Ал-Мийсоқ кунидан бери аҳдлидир.
"Аласту бироббикум, қолу бало"...
Аҳдига содиқлар кўрмайдир бало.
Нажот йўлига ҳам йўллаган Ўзинг,
Ҳақ йўлда бандангни қўллаган Ўзинг.
"Эрта Қиёматда топмоқчун нажот
Не қилмоқ керакдир, марҳаматли зот?"
Саҳобалар савол бердилар шундай,
Расулуллоҳ юзи ёришиб кундай,
Деди:" Алдамангиз Аллоҳни ҳаргиз!"
Ҳайратда қотдилар, эмасди бежиз...
"Қандай ҳам Аллоҳни алдаймиз, ахир?
Ақлимизга сиғмас бу алдов ҳеч бир".
"Аллоҳ буюрганин халқ учун қилсанг,
Шу сенинг алдовинг бўлади, билсанг.
Ва яна риёкор бўлмангиз асло,
Билсангиз, ширк билан баробар риё... "
("Асмааул ҳуснаа" китобидан)
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@laa_ilaaha_illallohu