#РУҲИЯТ
📝 ШУКУР
Аллоҳга шукур, алҳамдулиллоҳ,
Иймон неъматин
Берибди Аллоҳ.
Ҳеч бир мўминга
Дилимда ғаш йўқ.
Ҳар муслим–дўстим,
Бундан кўнглим тўқ.
Мўмин мўминга
бўлса ҳамки дўст,
Зотан бўлолмас
Бекам-у бекўст.
Баъзан адашар
Ва қилар хато.
Қасдан ёмонлик
Қилмайди аммо.
Кимдир қадримни
Билмаса, билмас.
Мўмин мўминга
Душманлик қилмас.
Ё Роббим, кечир
Ҳар бир муслимни.
Армонда қўйма
Иймон дўстимни.
Ноҳақ маломат
Остида қолсам,
Таъна тошларин
Ёғдирсалар ҳам,
Ҳақ бўла туриб
Бағрим тиларман.
Сендан уларга
Инсоф тилайман.
Зарра бўлса ҳам
Иймонлари бор.
Икки оламда
Асло қилма хор.
Иймонларига
Қувват эт ато.
Исломларига
Еткизма хато.
Тавбалар учун
Бер бизга фурсат.
Фирдавс боғида
Жамолинг кўрсат.
Бизга тош отган
Жаннатда кўрса,
"Дўстим", деб кулиб
Қучоқлаб турса,
Сенинг Раҳматинг
Кўрганимиз шу–
Ғиллу ғашликлар
Ва кетиб қайғу,
Боқий ҳаётда
Мангу бўлармиз.
Дунё "ғам"ларин
Эслаб кулармиз.
Ўзингга шукур,
Алҳамдулиллоҳ!
Иймон неъматин
Берибсан Аллоҳ!
✍Шаҳобиддин Одил🕊
@laa_ilaaha_illallohu
📝 ШУКУР
Аллоҳга шукур, алҳамдулиллоҳ,
Иймон неъматин
Берибди Аллоҳ.
Ҳеч бир мўминга
Дилимда ғаш йўқ.
Ҳар муслим–дўстим,
Бундан кўнглим тўқ.
Мўмин мўминга
бўлса ҳамки дўст,
Зотан бўлолмас
Бекам-у бекўст.
Баъзан адашар
Ва қилар хато.
Қасдан ёмонлик
Қилмайди аммо.
Кимдир қадримни
Билмаса, билмас.
Мўмин мўминга
Душманлик қилмас.
Ё Роббим, кечир
Ҳар бир муслимни.
Армонда қўйма
Иймон дўстимни.
Ноҳақ маломат
Остида қолсам,
Таъна тошларин
Ёғдирсалар ҳам,
Ҳақ бўла туриб
Бағрим тиларман.
Сендан уларга
Инсоф тилайман.
Зарра бўлса ҳам
Иймонлари бор.
Икки оламда
Асло қилма хор.
Иймонларига
Қувват эт ато.
Исломларига
Еткизма хато.
Тавбалар учун
Бер бизга фурсат.
Фирдавс боғида
Жамолинг кўрсат.
Бизга тош отган
Жаннатда кўрса,
"Дўстим", деб кулиб
Қучоқлаб турса,
Сенинг Раҳматинг
Кўрганимиз шу–
Ғиллу ғашликлар
Ва кетиб қайғу,
Боқий ҳаётда
Мангу бўлармиз.
Дунё "ғам"ларин
Эслаб кулармиз.
Ўзингга шукур,
Алҳамдулиллоҳ!
Иймон неъматин
Берибсан Аллоҳ!
✍Шаҳобиддин Одил🕊
@laa_ilaaha_illallohu