📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНА
الشَاكِرُ
الشَّكُورُ
АШ-ШААКИР
АШ-ШАКУУР
📚📖📚ХУЛОСАЛАР
(давоми)
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Мен айтмаган нарсаларни мендан сўраманглар! Сизлардан олдингилар набийларидан савол сўрайверганлари ва улар билан ихтилоф қилганлари туфайлигина ҳалок бўлишган.
(Имом Бухорий ривояти)
Шарҳи:
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида таъкид билан, ҳеч бир истисносиз гапиряптилар. "Кучингиз етганича" ёки "имкон қадар" демаяптилар.
Аммо, буюрилган ишларда озроқ истисно бор.
("Бақара" сураси, 286-оят)
Шунинг учун ҳам, буюрилган ишларда озроқ истисно бор:
ҳар ким имкони қадар, кучи етганича амал қилади.
Ва бу истисно шариатдаги ҳар бир буюрилган амалга тааллуқлидир. Бу дегани, кимдир шариатдаги баъзи амалларни бажармаса ҳам бўлади, дегани эмас.
"Кучингиз етганича" деган истисно эса соғлиқ, бойлик ва бошқа шахсий имкониятларга оиддир. Масалан, закот–фарз ибодат. Аммо, фақатгина нисоб миқдорида бойликка эга бўлган мўминлар учун. Нисоб миқдорида бойликка эга бўлмаган ёки умуман камбағал мўминлар закот бермайдилар.
Улар имконларига қараб ихтиёрий садақалар беришлари мумкин. Уларнинг ҳатто ўз аҳли оилаларига едириб-ичирганлари ҳам садақа ўрнига ўтаверади.
Шунингдек, ҳар бир мўминга намоз ҳам фарз. Аммо, тик туришга қодир бўлмаганлар ўтириб, унга ҳам қодир бўлмаганлар ёнбошлаб намоз ўқишларига ҳам рухсат берилган.
Рўза ҳам шундай.
Соғлиғи кўтарганча рўза тутилади. Соғлиғи кўтармаганда эса фидя берилади.
Яъни, "кучингиз етганича" деган истисно, аслида, ҳеч бир ибодатни узрсиз қолдирманг, деганидир. Бу дегани Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг, деганидир, аслида.
Зеро, Роббул оламийн бандаларининг ўлиб-тирилиб, эзилиб-қийналиб ибодат қилишларига асло муҳтож эмас.
Аксинча, аш-Шаакир ва аш-Шакуур бўлмиш Аллоҳ таоло бандаларининг холис қилинган озгина амаллари учун ҳам беҳад кўп савоблар, ажр-у мукофотлар берувчи Зотдир.
@laa_ilaaha_illallohu

Қачон бирон нарсадан сизларни қайтарсам, ундан четланинглар.
Қачон сизларни бирон ишга буюрсам, кучингиз етганича уни бажаринглар!"
(Имом Бухорий ривояти)
Шарҳи:
Қайтарилган нарсалардан бутунлай четланиш, ундай ишлардан узоқ юриш айнан иймондандир.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида таъкид билан, ҳеч бир истисносиз гапиряптилар. "Кучингиз етганича" ёки "имкон қадар" демаяптилар.
Аммо, буюрилган ишларда озроқ истисно бор.
Аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларича бир ишни одамларга буюрмайдилар. У киши фақат Аллоҳ таолонинг буйруқларини инсонларга етказадилар. Аллоҳ таоло эса, ҳеч бир жонни тоқати етмайдиган ишга буюрмайди:لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا
Аллоҳ ҳеч бир жонни имкониятидан ташқари нарсага таклиф қилмайди.
("Бақара" сураси, 286-оят)
Шунинг учун ҳам, буюрилган ишларда озроқ истисно бор:
ҳар ким имкони қадар, кучи етганича амал қилади.
Ва бу истисно шариатдаги ҳар бир буюрилган амалга тааллуқлидир. Бу дегани, кимдир шариатдаги баъзи амалларни бажармаса ҳам бўлади, дегани эмас.
Аксинча, соғлиғи ва имкони кўтаргани қадар фарзга амал қилиш фарз, вожибга амал қилиш вожиб ва суннатга амал қилиш суннатдир.