📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНА
الشَاكِرُ
الشَّكُورُ
АШ-ШААКИР
АШ-ШАКУУР
📚📖📚ХУЛОСАЛАР
(давоми)
Роббул оламийннинг аш-Шаакир ва аш-Шакуур исм-у сифатлари шарҳи ҳақида гап бошлаганимизда, биргина оят ва иккитагина ҳадис маъноси қулоқларимиз остида жаранглаб турарди.
Уларнинг умумий маъноси шу эдики: Аллоҳ шукр қилган бандаларига неъматларини кўпайтириб беради.
Ва кўпайтирганда ҳам, бир яхшилик эвазига бирга ўндан тортиб етти юз баробаргача ортиқ даражада савоблар беради.
Гўёки, бор гап шундан иборатдек эди ва биз аш-Шаакир ва аш-Шакуур исм-у сифатлари шарҳини икки ёки учта мақолада батафсил ёритиб бера оламиз, деб ўйлагандик.
Аммо, аш-Шаакир ва аш-Шакуур исм-у сифатларига оид барча оят ва ҳадисларни жамлаб ўргана бошлагач, ишонч ҳосил қилдикки, икки-учта эмас, беш-ўнта мақола билан ҳам иш битмас экан. Зеро, аш-Шаакир ва аш-Шакуур исм-у сифатларининг маъноси биз ўйлаганимиздан, бизга маълум китобларда шарҳланганидан ҳам анча кенг экан. Шукрли бир банда бўлиш дегани ҳам унчалик осон иш эмас экан.
Ҳаттоки, Роббул оламийннинг
исми Аъзами сифатида саналган исмлари рўйхатида аш-Шакуур исми қайд этилмаган бўлса-да, шунча ўқиб-ўрганиб, "Балки айнан аш-Шакуур–исми Аъзамдир" деб ҳам ўйлаб қолдик...
Алҳамдулиллоҳ, оят ва ҳадисларни қайта-қайта ўқиб, мушоҳада қилганимиз сари, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан, У Зотнинг Аш-Шаакир ва аш-Шакуур исм-у сифатларига боғлиқ маъноларни яхшироқ англай бошладик.
Ва бандаларнинг шукри қай даража бўлиши лозимлиги, қандай банда ҳақиқий шукрли мўмин дея аталиши ҳақида ҳам бирмунча кенгроқ тасаввур ҳосил қилдик.
Шу тушунчалар асосида ниҳоят умумий хулосаларни ҳам ёзишни бошладик.
Балки, шукрли инсонлар ҳақида охирги мақоламизда баён қилинган фикрлар бироз муболағага ҳам ўхшаб туюлар.
Аммо, бу мавзудаги оят ва ҳадисларнинг маъноларидан озгина ҳам оғишмай борини борича баён қилишга ҳаракат қилдик.
Бундай шукрли инсон бўлиш жуда қийин-ку, дея ҳайрон бўлувчилар эса қуйидаги ҳадис шарҳидан ўзларини қаноатлантирувчи жавоб топа оладилар, деб умид қиламиз.
(давоми бор)
@laa_ilaaha_illallohu