Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИНСОНГА ДЎСТ БЎЛМАЙДИГАН ТЎРТТА НАРСА

1. ПУЛ — бугун менда, эртага Сизнинг қўлингизга ўтади.
2. МАНСАБ — бугун амал курсисига мен ўтираман, эртага эса бировлар.
3. ЖАЗМАН— бугун менга ишва қилса, эртага бошқаси билан кўнгилхушлик қилади.
4. ТОБУТ — бугун мени қабристонга олиб борса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб, дўстдан, мансабга ишониб, биродарлардан, жазманга ишониб, ҳалол
жуфтингиздан айрилиб қолманг...


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Манфаатсиз ўнта нарса

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ўнта нарса зое бўлувчидир ва ундан ҳеч қандай фойда чиқмайди:
— Биринчиси: амал қилинмайдиган илм;
— Иккинчиси: ихлос ҳам ва эргашиш ҳам йўқ бўлган амал;
— Учинчиси: инфоқ қилинмайдиган, тўпловчиси дунëда ҳам фойдаланиб бўлмайдиган ва ундан охират учун ишлатиб бўлмайдиган мол;
— Тўртинчиси: Аллоҳнинг муҳаббати, У Зотга шавқ ва унсдан фориғ бўлган қалб;
— Бешинчиси: Аллоҳ таолонинг ибодати ва итоатидан бекор бўлган бадан;
— Олтинчиси: маҳбубнинг (Аллоҳ таоло) розилигига ва У Зотнинг буюрганларига бўйсунишга боғлиқ бўлмаган муҳаббат;
— Еттинчиси: ўтиб кетган нарсани ирода қилиш ва унга яқинлик, қурбат ҳосил қилишдан бекор ўтган вақт;
— Саккизинчиси: фойда бермайдиган нарса устида сайру-саёҳат қилинган фикр;
— Тўққизинчиси: сени Аллоҳ таолога яқинлаштирмайдиган, дунёинг ислоҳи учун қайтмайдиган хизмат;
— Ўнинчиси: бутун тақдири ва барча ҳолати У Зот (Аллоҳ таоло)га асир бўлган одамдан қўрқишинг ва умид қилишингдир.
  Яъни, у одам шундай одамки ўзи учун на зарар, на фойда, на ўлим, на ҳаёт, на ҳаётга эгалик қиладиган киши".

"Фазилатли амаллар" китобидан.


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Масжидга кираётганда ўнг оёқ олдин босилади ва қуйидаги дуо ўқилади:

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», десин», дедилар».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин!»

Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Tahorat olib yotishning 6 fazilati.

1. Tahoratli holda yotgan bandaning haqiga farishtalar duo qiladi.

2. Tahoratda yotgan bandaning duosi maqbul bo‘ladi.

3. Qiyomat kunida ham tahoratli holida tiriladi.

4. Tahoratda yotish yomon tushlar ko‘rishdan saqlaydi.

5. Tahoratda yotish tunni ibodat bilan o‘tkazganning savobiga noil etadi.

6. Tahoratda yotgan bandaning ruhi Alloh taoloning Arshi oldida sajda qiladi.

♻️Yaqinlaringizga ham ulashing!


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


ФОТИҲА СУРАСИ ШИФОДИР

🙏Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Фотиҳа сураси бежизга намозларимизни хар бир ракатида такрорланмайди. Буюк Роббимиз Аллохга хамду санолар бўлсин!

🙏Хонадонларингизни Фотиҳа сурасини ўқиш билан муаттар ҳидга тўлдириб юборинг!
Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг!
Муҳими – такрор, такрор ва бардавом ўқинг!


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


​​АСАБИЙЛАШМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Ҳардоимгидан ўн беш дақиқа эртароқ уйғонишга ҳаракат қилинг. Эрта турган инсонлар муваффақиятли бўладилар.

Кечки уйқуга ётишдан аввал эртанги кун учун тайёргарлик кўринг . Эртага ишга кийиб борадиган кийимларингизни тайёрланг. “Олма чой” ёки “Тушлик”ка мўлжаллаган егуликларингизни  ҳозирлаб қўйинг.

Тор кийимлар кийманг. Кийимингиз қулай ва ярашиқли бўлсин.

Кимёвий дори-дармонлардан узоқ юринг. Имкон қадар бетоб бўлмасликка ҳаракат қилинг. Оғриб қолсангиз табиий маҳсулотлар билан даволанинг.

Хотирангизга ишонманг. Миянгизга келган фикрни албатта ёзиб қўйинг.  Ҳар куни жисмоний машқлар бажаринг.

Сизга салбий таъсир ўтказадиган инсонларни ҳаётингиздан узоқлаштиринг.

Вақтдан унумли фойдаланинг.
Бир хил вақтда овқатланишга ҳаракат қилинг. Рационингиз оддий ва фойдали бўлсин.

Муаммоларга икир-чикир ҳаёт ташвишлари сифатида қаранг. 

Нима хоҳлаётганингизни яхши билиб олинг.

Уйингиздаги таъмирталаб буюмларни таъмирланг.

Ўзингизга ёқмайдиган ва ёки биринчи марта қўл ураётганингиз ишда атрофдагилардан ёрдам истанг.

Тез-тез табассум қилинг.

Атрофдагиларга яхшилик қилинг.

Имконингиз бўлса, ҳар куни садақа қилишни


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Жаннат сўраш дуоси:

رَبِّ ابْنِ لِيْ عِنْدَكَ بَيْتًا فِى الْجَنَّةِ
Маьноси: Эй Роббим, Ўзинг мен учун ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин)

Таҳрим сураси 11-оят

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 155-156-оятларида:
«Бирор мусибат етса: «Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир», деб айтган.

* Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир нарсада истиржоъ, (яъни
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيهِ رَاجِعُون
«Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун») айтинг, ҳатто оёқ кийимингизнинг ипи (узилгани) учун ҳам, чунки у ҳам мусибатдир», дедилар».
Маъноси: Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У Зотга қайтгувчилармиз.

Ибн Сунний ривояти.


#Зикр_ва_дуо

Аллоҳни поклаб ёд этинг!

Қуръони каримдадир:

وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا وَمِنْ آنَاءِ اللَّيْلِ فَسَبِّحْ وَأَطْرَافَ النَّهَارِ لَعَلَّكَ تَرْضَى

«Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни) покланг» (Тоҳа сураси, 130-оят).
وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ بِالْعَشِيِّ وَالْإِبْكَارِ

«Туну кун Раббингизга ҳамд айтиш билан (Уни) покланг» (Ғофир сураси, 55-оят).

وَاذْكُرْ رَبَّكَ فِي نَفْسِكَ تَضَرُّعًا وَخِيفَةً وَدُونَ الْجَهْرِ مِنَ الْقَوْلِ بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ وَلَا تَكُنْ مِنَ الْغَافِلِينَ

«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф сураси, 205-оят).

وَلَا تَطْرُدِ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ

«Эртаю кеч Парвардигорларининг юзини истаб Унга илтижо қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг!» (Анъом сураси, 52-оят).

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَنْ تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ

«У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордирки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳни зикр қилишдан машғул қила олмас» (Нур сураси, 36-оят).

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


#Ибратли_қисса
МУШРИК ВА ДЕҲҚОН

  Ёшлигимда форс тилидаги ахлоқий китоблардан бирида "Мушрик ва деҳқон" деган ҳикояни ўқиган эдим. Унинг маъноси қуйидагича: "Бир мушрик мусулмон уламолари кўп бўлган исломий мамлакатга "Ла илаҳа иллаллоҳ" ақийдасига қарши туриш учун тортишувга борибди. Ўзининг ботил мазҳабидан ташқари, мунозара илми олими сифатида ном чиқарган бу кимса тавҳид ақийдасига қарши ширк ақийдасини қўйиб, олимлар билан мунозара қилиш ниятида экан. Мушрик ўзи кўзлаган мамлакатнинг чегарасига яқинлашганида, қўлида кетмони билан экинзорда ишлаб юрган деҳқонни учратибди. У деҳқоннинг Аллоҳ ҳақидаги фикрини билмоқчи бўлиб, ўша томонга бурилибди. Деҳқон уни яхши кутиб олиб, ўтиргани жой кўрсатибди. Меҳмоннинг мушриклигини ва нияти ёмонлигини сезмаган деҳқон ишини тўхтатиб, унинг ёнига ўтирибди. Мушрик мақсадини тезроқ амалга оширмоқчи бўлиб, сўз бошлабди: "Сен Худони ягона деб эътиқод қиласанми?" дея сўрабди у деҳқондан. Деҳқон: "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу", деб жавоб берибди. Мушрик: "Бундай эътиқодингга далилинг борми?" дея сўрабди. Деҳқон содда қилиб: "Далилга ҳожат йўқ, юртнинг подшоҳи битта", дебди. Мушрик: "Ҳузурингга бир мушрик келиб, сен билан тавҳидга асосланган ақийданг ҳақида мунозара қилса-ю, бу гапларингга қаноат ҳосил қилмай, далил келтиришингни талаб этса, нима қилардинг?" деб сўрабди. Шунда деҳқон шижоат билан: "Мана шу кетмон билан бир уриб, бошини иккига бўлиб қўярдим", дебди. Кофир лол бўлиб, жим қолибди ва ичида: "Буларнинг деҳқони шунчалик бўлса, уламолари қандай экан", дея шоша-пиша орқага қайтишга қарор қилибди".


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


🌿 Duo...

Robbim! Sen bilan uchrashishga hech narsa tayyorlamagan holimda umrim tugab qolishidan qo‘rqaman....
  Allohim! Murodu maqsadim Seni rozi qiladigan amalarni qilish bo‘lsin, qalbimni seni norozi qiladigan ishlardan burib qo‘ygin!
Tilimda va dilimda hamisha zikrda bo‘lishimni qalbimga jo ayla...
O‘tgan barcha kattayu-kichik gunohlarimni mahfirat et!
Yolg‘iz O‘zingga sig‘inib, O‘zindangina madad so‘rayman du'olarimni ijobat ayla!
🤲 Amiyn...


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


​​КОСИБНИНГ  АРМОНИ

Икки дўст йўлда учрашиб қолди. Бир-бирини анчадан бери кўрмаганликлари боис узоқ суҳбат қурдилар. Шунда улардан бири дўстига:

- Қанийди кўп бойлигим бўлса! Очларга таом, ёлғизларга мадор, ночорларга шифо бўлардим! Лекин афсус, Худо бойлик бермади-да! Қўлимда косиблик ҳунари-ю, қари онамдан бошқа ҳеч нарсам йўқ! Баъзан, шу онамнинг қайсарликларидан чарчаб кетаман! – деди нолиб.

Бу гапларни диққат билан тинглаган иккинчи дўст, армондаги биродарига шундай деди:

- Юқорида айтган ишларни амалга оширишингга ишонмайман! Ўзинг ўйлаб кўр, Аллоҳ таоло сенга соғлик, ҳалол касб, дуогўй онангга узоқ умр ато этди! Аслида, шу энг катта бойлик. Сен қўлингда  хунаринг бўла туриб битта онангга химмат қилишдан нолияпсан, бегоналарга яхшилик қилармидинг?! Аллоҳдан давлат сўрагунча, берганининг шукрини адо этгин!

Косиб йигит бу гапларга бирор нарса дея олмай, ўйланганча қолди.

Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Дуони тарк қилманг. Ундан сизни ўзингиздан билганингиз тўсиб қўймасин. (Яъни, қилган гуноҳларингиздан хижолат тортиш).

Аллоҳ халқнинг энг ёмони бўлган Иблиснинг ҳам дуосини ижобат қилган
.

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ

Иблис Одам боласини адаштиришга муҳлат сўраганда, Аллоҳ сўраганини берган.

@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Кун_ояти

وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

"Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни Билгувчидир".
(Бақара сураси, 215-оят).

Тафсир: Алҳамдулиллаҳ, мен билан барча нарсани билувчи Роббим бор! Кечасими ёки кундузи фарқи йўқ, нимаики амал қилсанг ҳам Аллоҳ барча қилаётган амалингни билиб туради. Одамлар амалингни кўряптими ёки йўқ, унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингни билиб турувчидир. Эҳсонинг катта бўладими ёки кичикми? Унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ эҳсонингни билиб туради...


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Кун_ояти

وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

"Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни Билгувчидир".
(Бақара сураси, 215-оят).

Тафсир: Алҳамдулиллаҳ, мен билан барча нарсани билувчи Роббим бор! Кечасими ёки кундузи фарқи йўқ, нимаики амал қилсанг ҳам Аллоҳ барча қилаётган амалингни билиб туради. Одамлар амалингни кўряптими ёки йўқ, унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингни билиб турувчидир. Эҳсонинг катта бўладими ёки кичикми? Унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ эҳсонингни билиб туради...


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Холис_эслатма

👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим, камина томонидан янги ёзилган ушбу дуо, сизнинг дуоларингиз орасида албатта бӯлсин. Уни доим ӯқиб юрайлик.

ДУОНИНГ АЙНИ ПАЙТИ

👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.

Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Дониёр Файз


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


🍃ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР

💠 - Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳиссаломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.

💠 - Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом
- Момо Ҳавво
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган.

💠 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.

💠 - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.

💠 - Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.

💠 - Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.

💠 - Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.

Умму Амина тайёрлади


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДУОГА ЖАВОБ

✨ Дуо қилиб Аллоҳдан қувват сўрадим. Роббим мени қувватлантириш учун машаққатлар берди.

✨ Аллоҳдан ҳикмат сўрадим. Мавлом менга ечимини топишим учун муаммоларни берди.

✨ Буюк Раззоқдан бойлик истаб дуолар қилдим. У менга акл ва басирот (қалб кўзининг очиқлигини) берди.

✨ Қудратли Роббимдан жасорат сўрадим. У менга устидан ғалаба қозонишим учун таҳликаларни берди.

✨ Аллохдан мехр сўраб ёлвордим. У менга машаққатли кунларда қўлини чўза оладиган инсонларни юборди.

✨ Аллохдан ёрдам сўрадим. У менга имконларни берди.


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Ибн Суннийнинг ривоятида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деган:
«Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ

«Иннии аъузу бика мин ъамалиш-шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».
Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


@Kunlik_duolar_suralar_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🍃🌹🍃
Хайрли тонг

Табассум қилинг☺️

Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.

Табассум қилинг☺️

Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.

Табассум қилинг☺️

Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор!
Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда.

Табассум қилинг☺️

Зеро, сиз бу сизсиз.
Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!


@Kunlik_duolar_suralar_kanali

Показано 20 последних публикаций.

1 069

подписчиков
Статистика канала