#кўксимдаги_аланга
-Бу нима деганинг?
-Бизни ёшдагиларга уйдагилардан сўраб ўтириш ярашмайди.
Интизор Жасминга ҳайрон бўлиб қаради.
-Мен бунга одатланмаганман.
-Майли ўтарсан.
Жасминни беписанд гапидан Интизор ўша ерни ўзида туғилган кунга бориш фикридан қайтди.
Комилов домла билан Интизор яхши чиқишиб олганди. Интизорга имтиҳонга тушиши мумкин бўлган мавзуларни белгилаб берар Интизор эса тинимсиз ўқирди.
-Жудаям озиб кетяпсан.
Муборак опа қизига қараб ичи ачирди.
-Ойи оз қолди.
-Ўзингни ҳам ўйла, фақат ўқиш деб дам олишни ҳам унутиб қўяяпсан.
-Менда ҳаммаси яхши.
⚡⚡⚡
Воҳид бугунги тушумни ижарага тўлаб юборгач ўйловда қолди. Қизини репетиторларига пул бериш керак. Рўзғорга пул керак. Хоринини қанд касали безовта қилади, уни дориларини вақтида олиб бермаса ҳам яна аҳволи оғирлашади. Ҳаммаси пулга бориб тақаляпти. Бугун маҳаллий эълонлар ёпиштирилган бекатлардан иш излаб чиқди.
-Воҳид ҳозирда шундай бўляпти, бир ойча вақт ўтсин мана кўрасан яна савдо яхшиланади.
-Олим балки шундайдир, лекин ҳозир менга пул жуда зарур.
-Мениям қўлимда йўқ, бўлмаса сенга берардим.
-Бир икки жойдан иш изладим. Катта бойни уйида ҳовуз қуриляпти экан. Ўша ерга ёрдамчи керак дейишди.
-Иши оғирлик қилмасмикан?
-На илож, қуруқ қўл билан ўтиролмайман. Қизимни тайёрловини сўнгги ойларига қараб кетяпмиз. Уни ўқишдан қолдиролмайман.
-Қиз болани ўқитиб нима қилардинг?
-Сен шундай дейсан, қизим мени ҳаётим мазмуни. Умримни шу қизимга тикканман.
-Буни биламан дўстим, майли омадингни берсин. Дўкондаям иш камку, сен топган ишингга бориб келавер. Бу ерни ўзим эплаб тураман.
-Борингга шукр дўстим.
-Омадингни берсин.
Эртаси кунидан Воҳид гаплашилган ерга бориб ҳовуз учун ёрдам беришни бошлади. Ҳовуз деб айтилган бўлсаям бу катта фавворалар ўрнатиладиган манзарали жой эди. Ҳовлининг анчагина қисмини эгаллар экан.
-Қачондан ишга тушдингизлар?
Воҳид шерикларидан сўради.
-Уч кунча бўлди. Ёрдам кучи сўрагандик сизни олиб келишди.
-Афтидан қурилишдан йироқ одам кўринасиз?
-Асли нонвойман.
-Ооо бунча зўр. Лекин қурилишда...
-Ҳозирда савдо юришмаяпти. Мен эса пулга зориқиб қолдим. Ишламасам бўлмас.
-Эркак киши уйда бекор ўтиролмайди. Яхши қилибсиз
-Бекорчидан худо безор .
Яна бир уста гапга аралашди. Улар тез тил топишиб кетдилар. Усталар ҳаммаси бир жамоадан иборат эканлар. Ҳаммалари биргаликда иш олиб боришаркан. Охирида пулни тенг бўлишиб олишар экан.
-Бу уйниям қуришга чакана пул кетмагандир?
Усталар гурунг қилиб ишлашарди.
-Таги бақувват бойларданлиги кўриниб ўтирибди. Қизимни туғилган кунига совға қиламан фавворани деяпти.
-Қачон экан туғилган куни?
-Уч кунлардан кейин .
-Улгурамизми?
-Ҳа улгурамиз, йўқса яна ёрдамчи олиб келаман деди.
Воҳид қурилишда қийналсаям шериклари ёрдамида бир амаллаб ишларди. Қурилиш Воҳид ўйлаганчалик осон иш эмас экан. Кечга томон уйига борадию, кўрпачага чўзилган кўйи ухлаб қолади.
-Дадаси овқатланиб олинг.
Муборакни гапларини ҳам эшитиб туролмайди.
-Ёмонам чарчадим, эртага ерман.
Аммо эртаси куни ҳам тонг ёришмай ишга кетади, тузукроқ овқат ҳам емайди.
Давоми бор...