☕️ Уч ҳикмат!
Бир қиз отасининг олдига келиб сўради:
— Ота, мен чарчадим, менинг ҳаётим жуда оғир, йўлимда қийинчиликлар ва азоблар кўп. Биласизми, мен тўлқинга қарши сузишдан чарчадим, ота... Айтинг, нима қилай?
Жавоб бериш ўрнига отахон учта идишни оловга қўйди. Идишлардан бирига сабзи, иккинчисига тухум ва охиргисига қаҳва доначаларини солиб, уларни қайнатди.
— Нима ўзгарди? – деб, қизидан сўради.
— Сабзи ва тухум қайнади, қаҳва эса эзилди, – деб жавоб берди қиз.
— Йўқ, қизим бу фақатгина нарсаларнинг устки ўзгаришлари. Яхшилаб қара, қаттиқ сабзи сувда қайнаб юмшоқ ва эзилувчан бўлди. Суюқ ва синувчан тухум қаттиқ бўлиб пишди. Ташқи томондан эса улар ўзгаргани йўқ. Фақатгина қайноқ сув таъсирида ички томондан ўзгаришди. Одамлар ҳам худди шундай, ташқи томондан кучли бўлиб кўринганлар бирор-бир воқеа туфайли синишлари мумкин. Кучсиз кўринганлари эса аксинча, қийинчиликлар туфайли мард, жасур бўлишлари ажабмас…
— Қаҳвачи? – деб сўради қизи.
— Ана! Бу энг асосийси! Қаҳва доначалари эса эзилиб, хушбўй ичимликка айланди. Ҳеч кимга ўхшамайдиган одамлар борки, улар қийинчиликлар туфайли ўзгаришмайди, аксинча маълум бир воқеаларни ўзгартириб, ўзларига ва бошқаларга фойда келтириш учун ҳаракат қилишади!
@kogonuz_official