Ҳурматли талабалар! Хабарингиз бор, яқинда якуний назоратларни онлайн кўринишда қайта топшириш имконияти берилиши режалаштирилган. Бундан айрим "уддабурон" шахслар устамонлик билан фойдаланиб қолишни кўзда тутишмоқда. Яъни маълум бир хақ эвазига талабалар ўрнига имтиҳонга кириб тестларни ишлаб беришга уринишмоқда. Бу фаолият университет ички тартиб-қоидаларига мутлақо зид эканлигини эслатиб қўймоқчимиз. Бу фаолият билан шуғулланган шахслар аниқланган тақдирда уларга ички тартиб-қоидаларда белгиланган чора кўрилиши хақида огоҳлантириб ўтамиз. Ҳар бир талаба якуний имтиҳонга ўзи шахсан кириб ўзи топшириши шарт.