"Жоним фидо бўлсин сенга, элим!"
Каттақўрғонда Аъзамхон Усмоновичнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хотира кечаси ўтказилди
12 январ куни Каттақўрғон туманида марҳум раҳбар, халқ хизматига ҳаётини бағишлаган фидойи инсон Баҳромов Аъзамхон Усмоновичнинг таваллуд куни муносабати билан эсдалик тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Жоним фидо бўлсин сенга, элим!” номли китоб тақдимоти ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Хотира кечаси кўтаринки руҳда, илиқ хотиралар ва эзгу гаплар билан ўтди.
Аъзамхон Усмоновичнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги китоб ижодкорлар — марҳум Муҳаммадали Эргашев, Одил Олимжонов ва Жаҳонгир Сафаров томонидан ёзилган. Китобда раҳбарнинг ҳаёт йўли, халққа хизмат қилишдаги ташаббуслари, унинг одамларга бўлган меҳри ва саховатпарварлиги кенг ёритилган. Бу асар наинки хотиралар тўплами, балки раҳбарлик ва фидойиликнинг яққол намунасидир.
Хотира кечаси давомида иштирокчилар Аъзамхон Усмоновичнинг ибратли шахсий фазилатлари ва одамлар қалбида қолган эзгу хотираларини ёдга олишди. Тадбирда сўзга чиққанлар уни ҳақиқий элпарвар ва Ватанга садоқатли инсон сифатида эътироф этиб, унинг меҳнатсеварлиги ва халққа хизмати ҳар бир раҳбар учун намуна эканини таъкидлашди.
“Жоним фидо бўлсин сенга, элим!” китоби ҳар бир ўқувчи учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Китобни ўқиган ҳар бир киши наинки марҳум раҳбарнинг жасоратли ишларини билиб олади, балки унинг ҳаётидан сабоқ олади. Ушбу асар ёш ва ўрта авлод учун ҳаёт мактаби бўлиб, ватанпарварлик ва масъулиятнинг асл моҳиятини англатади.