Дениз Инан
“Қўшни уйнинг онаси”
Сен икки терс бир ўнг изтироблар тўқиркансан бешинчи ип ила
Юмшоққина какаоли торт пиширарди қўшни уйнинг онаси
Оғринардим
Ошхонангдаги кам кўстдан бехабар
Тўлдириб ғазабга ғичирлатардим тишларимни
Билмас эдим она
Қўшни уйнинг отасида экан ҳамма гап
Буни кўролмас эдим
Нуқул бошинг оғрир эди
Бошинг нуқул оғрирди
Худди шуни деб баъзида
Сени яхши кўролмасдим
Кичкинайдим она
Билсайдим уйингда сув ҳақи тўланмаганини
Жўмракдан тушмаётган сувга
Исён қилмасдим
Сен икки карра икки тўртлигини нон пулидан чиқарганингда
Муаттар кирларини дорга осарди қўшни уйнинг онаси
Қийналардим
Қўлларингдан келаётган кир совун ҳидидан безовта
Болача норозилик билан ўрардим тунларимни
Холбуки қўлларинг сочларим оралаб руҳимни сийпалаб
Умримни тарар экан титроқ бармоқларинг
Билмасдим она
Улғайиш аталмиш дев қоқмагунча эшигимни
Қўлларингнинг нақадар мукаррамлигини билмасдим
Ҳали кичкина эдим она
Йўқса
Кун бўйи чирсиллаган сариқ чироқли
Шаъм билан ямайдиган чўнг кўнглингни
Эзганидай эзилмасдим
Сен чўлтоқ супурги билан супураркан остонани
Тоза ялтироқ сочларини ёйиб сузиларди қўшни уйнинг онаси
Оёғингда баланд пошнали исён
Эндигина тушундим
Қанчалар ярашмасди у пошналар кийганингда
Ёрилган товонларинг бор эди сенинг она
Сочларингда оқ Хожи Шокир шампуни иси
Юпқа рўмол билан яширар эдинг
Ўлгач ҳар бир толаси илонга эврилади деб ўйлаганинг сочларингни
Эндигина тушундим она
Оқ оралаган ҳар сочингдаги ҳиссамни
Бола эдим она
Биттагина велосипедим бўлса дунёнинг қувончлари меники эди
Отам уйга ширакайф келди ўша кеч
Ҳаммаси саҳарлаб кўчага чиққанимда тугарди
Билмасдим она
Қўшни уйдан чиққан бир халта уст-бош
Бизга жуда ярашганида
Руҳингга азоб сизар экан
Билмас эканман онагинам кўз ёшлари ила ҳар байрам
арафасида
Дўкон ойналарига термулар экан
Сен мактаб дафтаримдаги кемтикликни акам билан тўлдираркан
Телефонни кашф этганди қўшни уйнинг онаси
Ўшанда нақадар оми ва қўрс туюлардинг менга
Ёқ десалар ёқиб ташлайман ўша онда дунёни
Буз, йиқ десалар
На шу эски диван қолар
На гулли пардалар
Ҳозирги ақлим билан оҳ мендан сўрасалар эди
Десам
Ул беғубор кунларим
Қаёққа кетдилар
Мен ой адоғигача қандай етказаман дея
Ҳисоб қилаётсам бир кун
Ўғлим нафаси ичига сиғмай кирди ичкарига
Юмшоққина какаоли тўрт пиширибди қўшни уйнинг онаси
Жуда кеч англаркан инсон она
У
Худди ўз онаси
Худди ўз онаси
Туркчадаг Раъно Ҳакимжонова ўгирмаси
@katta_ariq