Қашқадарёда Равшан Ирматов иштирокида катта спорт байрамига старт берилади
“Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Авазов, спорт турлари бўйича Республика спорт федерациялари ва ассоциациялари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда жорий йилнинг 7-10 май кунлари вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли, айниқса, уюшмаган ва “темир дафтар”га киритилган ёшлар, меҳнат муҳожирлари (мигрант) ўртасида спортнинг 16 та тури бўйича “Кичик Олимпия ўйинлари” мусобақаларини байрамона тарзда ўтказиш белгилаб олинди.
Шунингдек, 2 май кун Қарши шаҳридаги “Геолог” ўйингоҳида “темир дафтар”га киритилган ёшлар ўртасида футбол шоуси ташкил этилиши ва ушбу мусобақани футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари, Осиё чемпионлар лигаси мусобақаларида ҳакамлик қилган Равшан Ирматов бошқариб бориши белгилаб олинди.