8 март — Халқаро хотин-қизлар куни
Аёл борки, олам мунаввар
Қамаши туманидаги Мусиқа ва санъат мактаби концерт залида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Хуршид Усмонов ушбу тадбирда иштирок этиб, хотин-қизларни байрам билан табриклади. Табрикда аёллар ва қизларнинг туманимиз ҳаётидаги ўрни, аҳамияти ва уларнинг эришаётган ютуқлари ҳамда бетакрорлиги ҳақида сўз борди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларига туман ҳокими, туман прокурори ва туман ИИБ бошлиғи иштирокида ташаккурномалар ва байрам совғалари тарқатилди.
Байрам тадбири концерт дастури билан давом этди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram