Улар Солиҳани текширувдан ўтказишди. Афсуски аёлнинг ҳомиласи золим эрнинг дастидан нобуд бўлганди.
Солиҳа йиғлаб уйга қайтди. Бектош бўлса уй атрофига бензин сепди. Учта боласини йиғлатиб уй ичига қамади. Ўзи ҳам ичкаридан эшикни қулфлаб олди. Солиҳани ҳовлига чиқариб юборди. У Солиҳага “Болаларим билан ўзимни ёқвораман! Сен айбдор бўлиб қамаласан!”, - дея таҳдид қилди.
Аёл нима қилишини билмай нажот истаб кўчага чиқиб кетди. Хотинини қўрқитиш учун қилинган режа иш бермагач, Бектош хотинини қўлидан судраб уйга қайтариб олиб кириб яна урди. Уни овозини тўрт девор эшитди холос.
Солиҳани 2019 йилда Бектошнинг укаси Бегзод урганлиги учун уни судга берганди. Маъмурий суд Бегзодни жаримага тортди. Яна бир зўравон Шерзод эса Россияга қочиб кетди.
Солиҳага эри ва оила аъзолари доим “Ўзингни ос! Ўлдир! Машинани тагига ташла! Сен ҳеч кимга керакмассан!”, - дея тазйиқ ўтказишди.
Бектош Солиҳани қўрқитиш мақсадида уч маротаба жанжал қилиб ўзини осди. Биринчи осишида усталар қутқариб қолишди. Иккинчисида ўғли кўриб қолиб онасига ва бувисига айтган. Шунда онаси ўғлига “Хотинқулисан! Оссанг осавер ўзингни!”, - дея бақирди. Шундан сўнг у бўйнидаги арқонни ечди.
Учинчи маротаба эр қўлида хотинини айбдор қилиш учун ёзган хатини кўрсатди. Солиҳа қўрқиб кетганидан қўшниларни чақирди. Битта қўшни югуриб маҳалла оқсоқолини ва дўхтирни чақиртириб келди. Маҳалла раиси Шокир акага келин “Мени айбдор қилиб эрим ўзини осмоқчи. Нима қилай?”, - дея сўради. Оқсоқол “Қўрқманг! Ҳар ким ўлса ўз ажали билан ўлади”, - деди. Шундан сўнг йиғилганлар таркалишди. Эр бўйнидаги арқонни ечди.
Бектош аёлига “Мен одам ўлдирганман! Қонсираяпман! Сениям ўлдираман! Қонингни ичаман! Бу ерга қамалгани келганман!”, - дея бақириб, бошини деворга уриб, ўзига ўзи шикаст етказадиган одат чиқарди.
У яна ”Россияга ишлагани кетаман. Алиментга берсанг, сени ўлдираман!”, - дея хотинини уриб, ётоғига, уйи атрофига ва ўзининг устига бензин қўйиб, болалари ва Солиҳани уйга қамади. “Уйга ўт қўяман!” дея қўрқитди. Болаларига отаси “Ўзимни осаман! Хат қолдираман. Аянгни қаматамиз!”, - дейдиган бўлди. Эр болаларни ҳам шафқатсизларча калтаклади.
Эри хотинини ертўласига олиб кириб, газ шланкаси билан урди, тепди, сўнг устидан қулфлаб қўйди. Калтаклардан безиган аёл бу ҳақда маҳалла посбони Достонга, участка инспектори Илҳомга бир неча маротаба шикоят қилди. Аммо фойдаси бўлмади.
Қайнона Қуролой бошчилигида уч ака-ука Солиҳани 15 йилдан буён зўравонлик қилишиб, калтаклаб, хўрлашди. Қайнона ўз айбини бекитиш учун ҳаттоки келинини “Тилла буюмларимни ўғирлади” дея уни ўғирликда айблаб, доим туҳмат қилди. Солиҳа учта боласи билан Тошкент кўчасида сарсон-саргардон бўлди.
Солиҳа менга ўз дардини айтганида мен унга Ички ишлар вазирлигига ариза ёздириб, топшириб келгандик. Шундан сўнг Бектош тавба қилиб хотини ва болаларини Тошкентдан олиб кетганди. Аммо у яна эски одатини бошлади.
Россияга кетишни хоҳлади. Солиҳа унга “Кетмайсиз. Етар шунча юрганингиз. Уйдаги юмушларга қарашинг. Тўққизта молни эплашни ўзи бўлмаяпти”, - деди. Эрга унинг бу гаплари ёқмади. Шунинг учун уни овозини чиқармаслиги учун урди.
У уйда яшаган вақтида ҳам молларга ёки томорқага қарамаганди. Уйдаги ишларни ҳам қилмади.
Аёлини уриб, сўкиб бўлгач, эсига ифторлик қилмоқчи бўлгани тушди. Бозорга бормоқчи бўлди.
Солиҳа ҳам бозорга боришини айтди. Аммо у аёлини сўзларини эшитишни истамади. Уни яна уриб онаси иккаласи бозорга кетишди.
Солиҳа учта фарзандини етаклаб кўзида ёш билан МФЙга борди. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Нима қилишимни билмасдан Тошкентда яшайдиган опасиникига йўл олди. Тошкент шаҳрининг Миробод туманига вақтинча “прописка”га кирди. Кейин опасининг маслаҳати билан эридан алимент ундириш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон тумани судига ариза берди.
Бир ойдан сўнг эри уни излаб Тошкентга келди. Эри уни алдаб, авраб, ваъдалар бериб, уйига олиб борди. Ўзи яна Россияга кетди.
Бир йилдан сўнг қайтди. Эрига бир аёл тинмай қўнғироқ қиладиган бўлди. Эри аёлидан совий бошлади. Ярим кечаси телефоннинг овозидан уйғониб кетган Солиҳа эрини телефонига қаради. СМС келганини кўрди.