Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
30 минг АҚШ доллари олган ёрдамчи аввал ҳам 3 маротаба судланган
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг “Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича” ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м2 ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълумотга қараганда, ҳоким ёрдамчиси олдин Жиноят Кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
——-
Бу ҳоким ёрдамчилари сусамбил раҳбарлар элитаси учун "предохрнитель" — сақлагич вазифасини ўтайдиган мурувват бўлиб хизмат қилмоқда. Иш боши(тўда боши) қўзғалмай ҳаракат қилишда ва собит туришда давом этаверади. Предохранитель алмаштириб турилади, бўлди.
Ҳоким ёрдамчисининг ваколати "бешеный” экан ўттиз мингни ямламай ютиш учун хўрак вазифасини ўташга чиққан бўлса.
Инсоният коинотни забт этаётган бир вақтда биз асрлар давомида порахўрлик ва коррупция деган илатни узил-кесил бартараф эта олмай халакмиз. УЯТ ва ШАРМАНДАЛИК.
@jurnalistuz