Янги уйлар байрамга муносиб совға бўлдиМамлакатимизда ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, замонавий ҳарбий шаҳарчалар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча қулайликларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, бугун Жалақудуқ туманида ҳарбий хизматчилар учун кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Тадбирда ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, фахрий ҳарбийлар, ҳарбий хизматчилар оилалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маросимда сўз олганлар сўнгги йилларда масъулиятли ва шарафли бурчларини сидқидилдан бажариб келаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, яшаш ва хизмат вазифаларини ўташи учун шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидладилар.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинларини янги уйлар билан табриклаб, байрам тилакларини билдирдилар.
Facebook |
YouTube |
Web-site Instagram|
Telegram