Тошкент шаҳрида қориларни саралаш тадбири якунланди
Аввал хабар берганимиздек, Рамазон-2025 хатми Қуръонда қатнашадиган қориларни саралаш тадбирларининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди.
Бугун 2025 йил 18 февраль куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг мажлислар залида бўлиб ўтган суҳбат жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум хатми Қуръон одоблари, хатмга ўтиш қонун-қоидалари ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, хатми Қуръонда қатнашадиган қориларнинг тайёргарлиги текширилиб, уларга керакли тавсиялар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан хатми Қуръон тадбирларининг савиясини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
🔗 https://islom.uz/maqola/23294
🕋 @islomuz