islomobod.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бош имом хатибининг расмий канали. www.islomobod.uz
https://www.facebook.com/Islomobod.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Раддия

⚠️Дин йулидаги барча  адашувларнинг сабаби риёкор кимсаларга кўр кўрона эргашишдадир.

🎙Алиакбар Сайфидинов
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби

📱http://t.me/surxonmuslimuz


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 14 ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан)

🕔Бомдод 04:30
🕑Пешин 13:05
🕒Аср 18:30
🕔Шом 20:10
🕖Хуфтон 21:45


Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг!
https://t.me/islomobod_muslim_uz


Репост из: NAMOZ VA DUOLAR 🤲
​​​​​​❗️Буни билиш лозим

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?

Жавоб: Оятал Курсий (Бақара сура, 255)

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


#Қурбонлик
1922-масала
Бир одам қурбонликка ҳайвон сотиб олди. У ўғирланди ёки йўқолиб қолди. Кейин у одам яна бошқа қўй сотиб олди. Уни сўймоқчи бўлиб турганида йўқолган қўй топилиб қолди. Бу ҳолатда бу киши бой одам бўлса, шу икки қўйдан бирини сўяди. *Агар у фақир киши бўлса, иккала қўйни ҳам сўяди.
*Агар аввалги қўйни сўйса, яхши. Агар иккинчи қўйни сўйса, аввалги олган қўйидан буниси ноқисроқ бўлса, нуқсон миқдорини эҳсон қилиши керак бўлади.

Изоҳ: Чунки камбағалга қурбонлик қилиш шарт эмасди, қурбонлик қиламан деб ҳайвонни сотиб олиши билан, сотиб олган ҳар икки ҳайвонни сўйиш камбағалга шарт бўлиб қолади.

1923-масала
Агар икки ёки ундан кўпроқ киши шерик бўлиб қурбонлик қилишса, қурбонлик гўштини баробар тақсимлашлари лозим бўлади.
Гўштни тарозида тортиб, вазнига кўра шериклар ўртасида тенг қилиб тақсимлаш керак. Чамалаб бўлиш дуруст бўлмайди. Шериклар ичида бирортасига гўшт кўпроқ тегса, мана шу зиëдаси рибо бўлиб қолади. Лекин шерикларнинг насибасига гўштидан бошқа қисмлари, яъни териси, ичак-чавоқлари кабилар қўшилса, бунинг зарари йўқ.

1924-масала
Қурбонлик учун бир ёшга етган қўй ёки эчки сўйиш дуруст бўлади. Бир ёшга етмаган қўй ёки эчки қурбонлик қилинса, бу қурбонлик дуруст бўлмайди.
Изоҳ: Аммо қўй бир ёшга тўлмаган бўлса ҳам, жуссаси катта бўлиб, кўриниши жиҳатидан бир ёшли қўйлар каби бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлади.
Буқа ёки сигирнинг икки ёшга етганини қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Икки ёшга етмаган сигир ёки буқани қурбонлик қилиш дуруст эмас.
Туянинг беш ёшга етганини қурбонлик қилиш жоиз.
Аммо қўй олти ойга етиб, жазаъа (бир ёшли қўйнинг номланиши) деб номланса ва у бир ёшли қўйлар орасига кирганда жуссаси кичиклиги билан улардан ажралиб қолмайдиган бўлса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлади. Агар олти ойлик қўй бир ёшли қўйлар орасига кирганда жуссаси кичиклиги билан улардан ажралиб қоладиган бўлса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлмайди.

1925-масала
Агар қурбонлик қилинаётган ҳайвон кўр, ғилай ёки кўзининг 1/3 қисмидан кўпроқ қисми нуқсонли бўлса ёхуд икки қулоғи ёки икки қулоғининг учдан бир қисмидан кўпроғи кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлмайди.

1926-масала
Юрганда чўлоқ оёғини ерга босмай, уч оёқлаб юрадиган чўлоқ ҳайвонни қурбонлик қилиш дуруст эмас. Юрганда чўлоқ оёғини ҳам ерга босиб, оқсоқланиб бўлса-да, тўрт оёқлаб юрадиган чўлоқ ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз.

1927-масала
Суягида умуман ёғ қолмаган ўта ориқ ҳайвонни қурбонлик қилиш қилиш дуруст эмас. Аммо озғин бўлса-да, суягида ёғи бўлган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз.

1928-масала
Тиши йўқ қўйнинг қурбонлиги дуруст эмас. Лекин кўпроқ тиши бор-у, баъзи тишлари тушган қўйнинг қурбонлиги жоиз.

1929-масала
Шохсиз туғилган қўйни қурбонликка сўйиш дуруст. Шохи бор, лекин шохининг баъзи жойлари синган қўйни қурбонликка сўйиш дуруст. Аммо шохи бош суягидан тўлиқ кўчиб кетган қўйни қурбонликка сўйиш жоиз эмас.

1930-масала
Икки қулоғи ҳам кесилган ёки умуман қулоғи йўқ бўлган ҳайвон қурбонликка ярамайди.

1931-масала
Бичилган ҳайвонни қурбонликка сўйиш жоиз. Қўтир тошган ҳайвонни қурбонликка сўйиш жоиз. Аммо қўтир сабабли ўта озиб кетган ҳайвонни қурбонликка сўйиш жоиз эмас.

"Жаннат зийнати" китобидан.
@islomobod


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Muslim.uz
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA
ULASHING🗣

▶️ Yo
uTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook@Muslimuzz/featured' rel='na href='https://www.instagram.com/muslimuzportali/' rel='nofollow'ofollow'>href='https://t.me/+PSOPDevNs2Va-wt7' rel='nofollow'>


message


САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ
#САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 1 ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан)

🕔Бомдод 04:30
🕑Пешин 13:05
🕒Аср 18:15
🕔Шом 20:05
🕖Хуфтон 21:45


Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг!
https://t.me/islomobod_muslim_uz


Репост из: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
​​ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР

Одам алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

«Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз»
(Аъроф, 23).

Айюб алайҳиссаломнинг дуолари:

أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«(Эй, Раббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан»
(Анбиё, 83).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا

«Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!»
(Нуҳ, 28).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

«Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!» (Иброҳим, 40).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим»
(Анбиё, 87).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:

فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

«Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!»
(Юсуф, 101).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:

عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ

«Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан»
(Аъроф, 83).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

«Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин»
(Тоҳа, 25-27).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:

رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин»,
(Бақара, 201).

🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:


Репост из: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:


Репост из: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
​​БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ!

❗️Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим.

✅Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим.

❓«Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим...

✔️Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим.

🔴 Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.

☝️Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.

✔️ Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.

⌛️Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман.

❗️Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман.

✔️Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:


Репост из: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Кўп хафа бўлма..!
Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан...
Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..!
Қанча севсанг шунча севиласан...

Мавлоно Румий (қ.с.)

🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:


Репост из: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
​​ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.

Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.

Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».

Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!

🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 31 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан)

🕔Бомдод 04:30
🕑Пешин 13:05
🕒Аср 18:05
🕔Шом 20:05
🕖Хуфтон 21:45


Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг!
https://t.me/islomobod_muslim_uz


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Brifing #Haj_2024

🕋 “Haj – 2024” mavsumiga tayyorgarlik koʻrish va uni tartibli oʻtkazish yuzasidan BRIFING

📊 Joriy yilda ham Oʻzbekiston fuqarolari uchun umumiy haj kvotasi 15 000 nafar etib belgilandi.

✈️ Yurtimiz ziyoratchilari shu yilning 23-maydan 7-iyun kuniga qadar respublikaning 10 ta hududiy xalqaro aeroporti: Toshkent, Namangan, Fargʻona, Qarshi, Termiz, Samarqand, Buxoro, Navoiy, Urganch, Nukus shaharlari orqali hojilarni Madina shahriga yuborish hamda 22-iyundan 12-iyulga qadar Jidda shahridan Oʻzbekistonga olib kelish ishlari amalga oshiriladi.

🏢 Maʼlumot uchun, ziyoratchilarimiz Madina shahrida “Masjidi Nabaviy”dan 100 metr uzoqlikda joylashgan 5 yulduzli “Zam-zam Pullman” mehmonxonasida, Makka shahrida esa “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” mehmonxonalarida istiqomat qiladilar.


Batafsil👉: Brifing

🌐
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Axborot_24 | Haj-2024: firibgarlarga aldanib qolmang!
#21may #uzbekiston24

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Репост из: NAMOZ VA DUOLAR 🤲
​​ЖАҲАННАМ

Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади.

Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

“Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади.

Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.

"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китобидан.

Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.
ЖАВОБ:👇👇


Репост из: NAMOZ VA DUOLAR 🤲
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ

Гўзаллигингга қувонма, уни бир сўгал буза олар, мол-мулкингга қувонма, уни бир офат олиб кетар. Роббингга қувон, у ҳаммасига кифоя этар...
Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз...
Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма...
Ақлим ҳар кун товба қилар. Нафсим ҳар кун товбамни бузар. Иккисининг орасида қолган бир бечораман. Яхшиямки, Роббим, сенинг даргоҳинг бор...
Қоф тоғи қадар юксакжа бўлсанг-да, бир кафанга сиғар даражада кичиксан. Унутма, ҳар нарсанинг ҳисоби бор, қарзингни узгунинг қадар узилурсан...
Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикон, бироз япроқ,
Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ...
Ичингни ташингдан ҳам кўра кўпроқ покла, обод қил, чунки ташингни халқ (махлуқ) кўради, ичингга Аллоҳ (холиқ) кўради...

Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.
ЖАВОБ:👇👇


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 16 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан)

🕔Бомдод 04:40
🕑Пешин 13:05
🕒Аср 18:00
🕔Шом 19:55
🕖Хуфтон 21:35


Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг!
https://t.me/islomobod_muslim_uz

Показано 20 последних публикаций.