3-масала. Талоқ ниятида уйланишни жоиз дегувчи олимларнинг далиллари ва уларнинг далилларига жавобУшбу никоҳни жоиз деганлар бир қанча далилларни ҳужжат қилишади.
Биринчи далил:«Никоҳнинг ҳамма шартлари, рукнлари тўлиқ топилган. Аммо никоҳнинг бу турида талоқни шунчаки қалбига тугиб қўйишнинг ҳеч қандай зиёни йўқ. Чунки гоҳо
киши доим бирга яшайман, деган ниятда никоҳ қилиб, кейин ёқмаса талоғини бериши мумкин. Худди шундай, маълум бир муддатда талоғини бераман, деган ниятда
уйланиб, сўнг нияти ўзгариб, яшаб кетиши ҳам мумкин. Бирга яшайман, агар ёқмай қолса, жавобини бераман, деб уйланиш деярли ҳар бир уйланаётган кишининг қалбида бўлади. Бу ният никоҳга зиён қилмаганидек, талоқ ниятида уйланиш ҳам зиён қилмайди», дейишади.
Жавоб: Ушбу икки ниятнинг орасида фарқ бор. Умрбод бирга яшайман, деган кишининг нияти талоқ бўлмайди. Агар умрбод бирга яшайман, деган ниятда уйланса,
талоқ қилмоқ ҳолати кам кузатилади. Аммо талоқ ниятида уйланаётган кишининг умрбод яшаб кетиш эҳтимоли жуда ҳам кам. Шунинг учун «яшаб кетиши ҳам мумкин-ку», деган эҳтимолнинг ўзига таяниб уни жоиз деб бўлмайди. Чунки аксарият ҳолларда у ўзи ният қилганидек аёлнинг талоғини бериб кетади.
Иккинчи далил:«Уйланишга қодир бўлмаганлар, узоқ сафарларда сабр сизлик қилиб зино қилиб қўйиши мумкин. Мана шу турдаги никоҳ жоиз дейилса, улар учун енгиллик бўлади. Юртидан узоқда бўлганлар зинога тушиб қолмасинлар!»
Жавоб: Зинога тушиб қолмаслик учун бу каби ҳаром иш билан ҳимояланмаслик керак. Биринчидан, сабр қилиб, Аллоҳдан енгиллик сўрасин:
«Никоҳ (учун лозим бўлган мол-давлатни)
топа олмаган кишилар токи Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-бадавлат қилгунича ўзларини (ҳаромдан, зинокорликдан)
пок тутсинлар!» («Нур» сураси, 33-оят).
Имом Бухорий қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинади:«Алқама ва Асвад билан Абдуллоҳнинг ҳузурига кирган эдик, Абдуллоҳ шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Ҳеч нарса топа олмайдиган йигитлик чоғимиз эди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Ҳой ёшлар! Ким оила куришга қодир бўлса, уйлансин. Зеро, бу кўзни тиювчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким қодир бўлмаса, рўза тутсин, мана шу унинг учун бичилмоқдир1», деганлар» Изоҳ: «бичилмоқ» деганда рўзанинг шаҳватларни тийиши назарда
тутилган. «Саҳиҳи Бухорий», 5066.
Мабодо уйланадиган бўлса ҳам, вақтинчалик никоҳни ният қилмасдан, уйлансин.
#Шариат_Қайтарган_Никоҳлар
🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️
🩷Instagram
🩶TikTok
🩵Telegram