Инсон ҳуқуқи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


🤖 Ҳуқуқий маслаҳат олиш учун бот @insonhuquqi_bot
✅Каналга қўшилиш учун👉
https://t.me/inson_huquqi
💲 Реклама бўйича - @Subkhonov_S

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Экцесс сўзи нимани англатди?
Опрос
  •   кутилмаган вазият
  •   ноўрин савол
  •   молиявий ҳисобот
  •   халқаро низо
33 голосов


⚡️Aйбсизлик презумпцияси хусусида

🔹Aйбсизлик презумпцияси (лотинча: praesumptioтахмин, гумон сўзидан олинган) – шахс ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаб берувчи, асоссиз айблаш ва жазолашнинг олдини олувчи демократик тамойил.

Aйбсизлик презумпцияси – айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча уни айбсиз деб фараз қилиш. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида кўрсатилишича, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим.

🔺Изоҳ: Конституциянинг 28-моддаси ( Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар- 7-боб)да бу норма мустаҳкамланган.

👉 @inson_huquqi | #Билишингиз_лозим


⚡️ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга

🔹 Конституциянинг 31-моддасидаги нормага асосан,

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга”.

👉 @inson_huquqi | #Конституция_амалда


"Ким кўнгли синиқ инсонларга ёрдам берса, Аллоҳ таоло уни хавф-хатарлар ичидан қутқариб олади".

🔅Ҳаётда сизга бирор хатар соя солса, ўзингиз танимаган бирор қалби ўксиган инсонни хурсанд қилинг.

👉 @inson_huquqi


🌱 Кундалик эслатмалар:

Ўз устингизда ишлаш ўзингиз учун энг яхши совғадир.

• Ўз устингизда ишлаш ҳаётингиздаги энг яхши лойиҳадир.

• Ўз устингизда ишлаш сизнинг орзуларингизни амалга оширади.

• Ўз устингизда ишлаш ўзингизга қилинган энг яхши сармоядир.

• Ўз устингизда ишлаш доим таҳсинга сазовор бўлади.

👉 @inson_huquqi | #Мотивация


⚡️ Бош прокуратура хабари

🔹Коррупциявий жиноятлар ҳақида "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали хабар бериш сўралмоқда.

• “Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади. Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади”, дейилади хабарда.

👉 @inson_huquqi | #Маълумот


⚡️❗️ Истанбулдаги бош консулхона жиддий огоҳлантирмоқда!

🔹Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида фуқаролар аэропортда бошқа одамларнинг юкларини олмасликка чақирилди.

Бегона одамларнинг юкини ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг. Сизнинг эҳтиётсизлигингиз ёки бегоналарга бўлган ишончингиз оғир жиноий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шубҳали илтимосларга алданманг ва ўз хавфсизлигингизни ҳимоя қилинг”, дейилади хабарда.

Айрим шахслар турли баҳоналар (оғир касал қариндоши, юкни жўнатиш имконияти йўқлиги ва ҳ.к.) билан ишонтиришга уриниши мумкин. Бироқ, бундай ваъдаларга ишонманг! Қатъиян рад қилинг

2023 йилда 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси Истанбул аэропортида бегона юкни олиб ўтишга рози бўлган, лекин чегарада текширув пайтида юкдан наркотик моддалар топилиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шунингдек, ўтган йилларда бир неча Ўзбекистон фуқаролари айнан шундай вазиятларга тушиб қолган ва ноқонуний юкларни, жумладан наркотик моддалар ва сохта ҳужжатларни билмасдан олиб ўтганлари учун ҳибсга олинган:

🔺P.S. Яхшилик қиламан деб, қамоққа йўл олманг...
👉 @inson_huquqi | #Огоҳлик


🔹Кунига 12 соат ишлаш эмас, балким мияни ишлатиш лозим.

Стив Джобс

👉 @inson_huquqi


Репост из: Инсон ҳуқуқи
☘️Сиз бирор мискинга садақа-эҳсон қилаётган пайтингизда мен катта иш қилдим, деб мағрурланманг!
Балки, бир муҳтож бошқа бир муҳтожга эҳсон қилибди, деб тушунинг!
Унинг ҳожати сизда, сизники эса Аллоҳдадир.

Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати


📍Инсонга камчилиги айтилмаса, қабоҳати (нуқсони)ни яхши нарса деб ўйлайди.

▫️Саъдий Шерозий

👉 @inson_huquq


🍂 Нимаики содир бўлмасин, ҳаммаси яхшиликка.

Баъзан боши берк кўчага кириб қолгандек бўласан, худди ҳаммаси бекордек, ҳаммаси тугагандек.

Лекин, аслида, бу берк кўча эмас, шунчаки кескин бурилиш бўлади.

Бу охир эмас, балки, янги йўлнинг боши, янги ҳаётнинг бошланиши бўлади.

🌱 Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!


👉 @inson_huquqi | #Кун_мулоҳазаси


📍Аёллар байрами ва 8 март….

🔹Б
аҳорнинг илк байрами “8-Март Халқаро хотин-қизлар куни” деб аталиши тарихга бориб тақалади.

1910 йили Копенгагенда ўтган Халқаро конференцияда 8 март кунини халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонлаш таклифи кўтарилган.

Халқаро хотин-қизлар куни - ҳар йили 8 мартда бир қатор мамлакатларда "Aёллар куни" сифатида нишонланадиган байрам ҳисобланади.

👉 @inson_huquqi | #Маълумот


🌿 Азиз онахонлар ва опа-сингиллар !

Баҳор байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилангизга тотувлик сўраймиз. Ҳамиша қалбингизда қувонч, юзингизда табассум бўлишини, ардоғу- эътиборда, азиз ва суюкли бўлиб юришларингизни тилаймиз.

🌱 Рамазонни олиб келган баҳор Байрамингиз муборак бўлсин!

▫️ Инсон ҳуқуқи маданияти маркази


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Осуда тун тилаймиз.

Бугунги қилган яхшиликларингизни ажрини берсин, кимнидир хафа қилган бўлсангиз кечирим сўрашни унутманг .....

👉 @inson_huquqi


📍Навбатдаги шилқим "ўқитувчи"

Жорий йилнинг 4 март куни Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган 322-мактаб ўқитувчиси 10-синф ўқувчисини ҳар-хил бахоналар қилиб, хонасига чақирган. Шундан сўнг, ўқитувчи эшикни қулфлаб, ўқувчига қарата “кел бир қучоқлай” деган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини ва унга енгиллик беришни сўраган.

Суд қарорига кўра, ўқитувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

🔺P.S. Илгари муносабат билдиргандик. Бундай ҳолатларни шилқимлик деб бўлмайди. Оғир ва ақлини жойига келтирадиган жазо қўллаш керак. Бўлмаса бундай ҳолатлар газак олиб бораверади.

Изоҳ: 04 март кундаги постда Тошкент шаҳрида 10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани хабар қилинганди.

👉 @inson_huquqi | #Ахлоқ


🌿 Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:

▫️Енг, ичинг, садақа қилинг, кийим-кечаклар кийинг, аммо исрофгарчилик ва манманликка йўл қўйманг.

👉@inson_huquqi | #Кун_тавсияси


📍Яхшиликнинг бебаҳолиги....

🔹Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам одам боласининг бошига саодат соябони бўлувчи фазилат – яхшиликдир.

Бу соябонни сотиб олиш мумкин эмас. Бошқа одам ҳам ясаб бера олмайди. Ҳар бир киши уни ўз амаллари билан ўзи ясайди.

Саодат соябонининг ҳажми ва гўзаллиги қилинган яхши амалларнинг даражасига боғлиқ. Одам кишиларга қилган яхшилиги қадар яхши одамдир.
• Саодат ва фароғатга ёмонлик аталмиш ботқоқлик орқали етаман, деган инсон нодондир, бадбахтдир.

☘️ Тоҳир Малик

👉 @inson_huquqi


📍Онлайн платформа ишга туширилади

Кеча 05 март куни Президент бошчилигида бўлиб ўтган коррупцияга қарши кураш бўйича йиғилишда Адлия ва Рақамли технологиялар вазирларига бир ой ичида сунъий интеллект асосида аҳолининг саволларига қўл телефони орқали содда жавоб берадиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди.

Давлат раҳбари қайд этганидек, фуқаролар сув, газ, электрга уланиш, субсидия, пенсия ва моддий ёрдам олиш каби масалаларда идорама-идора юрмасдан, онлайн жавоб оладиган тизим яратилиши керак.

▫️Ушбу янги тизим тўлақонли жорий этилса, фуқаролар учун бепул маслаҳат берувчи юристга айланиши  мумкин.

👉 @inson_huquqi | #Маълумот


❗️Жестикуляция бу...

🔹Жестикуляция
– инсоннинг сўзлашиш, маъруза ўтказиш жараёнида қўлнинг нутқ билан боғлиқ равишда ҳаракатда бўлиши. Бу аломат одамларда турли шаклда ифодаланади.

Гапириш жараёнида одам бир ёки иккала қўли билан ҳаракат қилади. Қўллар кенг қулоч ёзади ёки сезилар сезилмас қимирлайди. Ушбу одамнинг ташқи қиёфа тузилиши функционал белгилар қаторидан ўрин олган.

👉 @inson_huquqi | #Термин


Антимония сўзи нимани англатади?
Опрос
  •   Фиркларнинг бир-бирига мос келиши
  •   Турлича нуқтаи назар
  •   Маъносиз суҳбат
  •   Баҳслашув
17 голосов

Показано 20 последних публикаций.