БАХТ
Икки ёш турмуш қурдик,
Бир ўғил-бир қиз кўрдик.
Нозаниндек аёлим,
Аёлимда хаёлим.
Аввал китоб ўқирди,
Тунлари шеър тўқирди.
Ғашим келар, на қилай?
Шоир хотин... ноқулай.
Бир кун дедим: “Бўлди, бас!
Шоиралик сенгамас.
Эр керакми, шеър керак?”
“Шеър керакмас... эр керак...”
Хуллас, шеърни ташлади,
Рўзғор гуллай бошлади.
Ўнгланди уй-жойимиз,
Қишлоқнинг энг бойимиз.
Бор кўлик, дўконимиз,
Очил дастурхонимиз.
Бахтми? Ўта бахтлимиз,
Уйғонамиз вақтли биз.
Ғизиллаймиз Қўқонга,
Мол ташиймиз дўконга.
Кундузи савдо – талаш,
Оқшомдан сўнг – пул санаш.
Обрў-эътибор, ҳай-ҳай,
Ўсар доллар курсидай.
Аммо... бахтни ҳар банда
Ҳар хил ҳис қиларкан-да:
Кечалари бетиним
Йиғлаб чиқар хотиним...
© Иқбол Мирзо
Икки ёш турмуш қурдик,
Бир ўғил-бир қиз кўрдик.
Нозаниндек аёлим,
Аёлимда хаёлим.
Аввал китоб ўқирди,
Тунлари шеър тўқирди.
Ғашим келар, на қилай?
Шоир хотин... ноқулай.
Бир кун дедим: “Бўлди, бас!
Шоиралик сенгамас.
Эр керакми, шеър керак?”
“Шеър керакмас... эр керак...”
Хуллас, шеърни ташлади,
Рўзғор гуллай бошлади.
Ўнгланди уй-жойимиз,
Қишлоқнинг энг бойимиз.
Бор кўлик, дўконимиз,
Очил дастурхонимиз.
Бахтми? Ўта бахтлимиз,
Уйғонамиз вақтли биз.
Ғизиллаймиз Қўқонга,
Мол ташиймиз дўконга.
Кундузи савдо – талаш,
Оқшомдан сўнг – пул санаш.
Обрў-эътибор, ҳай-ҳай,
Ўсар доллар курсидай.
Аммо... бахтни ҳар банда
Ҳар хил ҳис қиларкан-да:
Кечалари бетиним
Йиғлаб чиқар хотиним...
© Иқбол Мирзо