"IMORAT BOBO" MASJIDI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Узбекистон Мусулмонлари Идораси Хоразм вилояти. Боғот тумани. Хужалик кишлоғи Янги Кадам шахарчасида жойлашган "Иморат бобо" жасжидининг расмий телеграм канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🕋 Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди...
💬 Батафсил

🕌 Хушхабар: Хоразмдаги янги "Дарвеш бобо" масжиди фойдаланишга топширилди

Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 3000 нафар намозхонларга мўлжалланган...
💬 Батафсил

📖 Барча ҳудудларда қорилар сараланди

Жорий йилнинг 18 февраль санасида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги вакилликларда 2025 ( ҳижрий 1446) йилги Рамазон ойида Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди....
💬 Батафсил

📝 Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилди. Уларнинг масжидлар ҳолати, Рамазонда масжидларга қори қўйилиши, ҳаж ва умра, моддий ёрдам масалаларида қилган мурожаатларини эшитди...
💬 Батафсил

🤝 Бош имом талабалар билан учрашди

19 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида модул таълим тизими асосида таълим олаётган бир гуруҳ талабалар пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидига ташриф буюрди...
💬 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик!

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬ҲЕЧ БИР НАРСА БЕКОРГА ЯРАТИЛМАГАН

🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: Muslim.uz
#xabar #muftiy #anjuman #bahrayn
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР


🗣Бугун, 19 февраль куни Баҳрайн Подшоҳлиги шафелигида Мусулмон донишмандлар кенгаши ташаббуси билан ушбу давлат пойтахти Манама шаҳрида бошланган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.


🌏 Мазкур халқаро конференцияда Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб, Баҳрайн ислом ишлари бўйича олий кенгаш президенти Шайх Абдураҳмон бин Муҳаммад бин Рошид ал-Халифа, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Дорул улум Карачи Ислом университети профессори Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин каби таниқли уламолар, давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари қатнашмоқда.

💬 Сўзга чиққаган нотиқлар бугунги мураккаб ва таҳликали даврда бутун дунёда тинчлик-осойишликни қарор топтириш, мусулмон уммати бирлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ва турфа миллат-элатлари аҳил-иноқлигига эришиш жуда ҳам муҳим экани, исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалаларни таъкидладилар. Шунингдек, ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб муаммолар, келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида фикр алмашдилар.

💬 Конференция эртага, 20 февраль куни ҳам давом этади.

💭Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликларининг Aбу Даби шаҳрида ташкил топган. Кенгашга Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб раислик қилади. Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.

😄Ташкилотнинг асосий мақсади мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш, бағрикенгликни таъминлаш, бошқаларга ҳурмат сақлайдиган фаровон жамият барпо этишдир.

❕Кенгаш аъзолигига ўзининг серқирра фаолияти билан обрў-эътиборга эришган дунёнинг энг нуфузли мусулмон олимлари жалб қилинади. Ана шу уламолар қаторида Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам аъзо қилинган эдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРАКАТУХ.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Пайшанба тонги файзли келсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ.


Репост из: Muslim.uz

Показано 7 последних публикаций.