Тез кунда «House» бадиий фильми премьера қилинадиКинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган
«House» («Уй») бадиий фильми 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан яқин кунларда махсус премьера қилиниши кутилмоқда.
Фильмда ўғлининг қотилини қидираётган қишлоқлик аёл қисмати ҳақида ҳикоя қилинади. Унда ёшлар орасида кенг тарқалган хавфли челлендждан бева аёлнинг ёлғиз ўғли вафот этади. Ўғлининг ишига ҳеч қандай жиноий иш очилмаганидан аламзада она унинг қотили гавжум шаҳарда яширинганига ишониб, қайғу ва қасос олиш истагида шовқинли метрополга йўл олади.
Сценарий муаллифлари Шоҳжаҳон Субҳонов ва Ҳуснулло Жамонқулов, постановкачи режиссёр Жамшид Нарзиқулов, постановкачи оператор Отабек Саидов. Фильмда Моҳичеҳра Исломова, Имона Ғайратова, Отабек Садиров, Хонзода Дўстова каби актёр ва актрисалар роль ижро этган.
Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐
Veb-sayt