ОНА....
Она... Ҳаёлингдан қўймайсан мени,
Болам деб яшайсан ўзинг унутиб...
Гоҳо ярим тунда уйга қайтсам ҳам,
Дарвоза олдида турасан кутиб...
Юзларимдан силаб секин оҳиста,
Эркалаб қўясан болажоним деб...
Сен менга ёшлигинг сарфладинг лек,
Мен қачон гул тутдим Онажоним деб...
Энг ширин таомлар едим қўлингдан,
Ўзинг оч қолсанг ҳам қорним тўқладинг...
Ошхонадан чиқмай ўтди қирқ йилинг,
Ойналар юзини қачон йўқладинг...
Шахарларда юриб мақтандим сенга,
Лекин бирор мартта олиб келмабман...
Юр Она ишлар ҳеч тугамайди деб,
Елкамда кўтариб дунё кезмабман...
Биламан, биламан сенда миннат йўқ,
Шунчаки жилмайиб бошим силайсан...
Ўзинга хеч нима сўрамайсану,
Менга яратгандан бахтлар сўрайсан...
Топганинг илиниб боламга дея,
Келсам қўлларимга тутасан барин...
Сендайин мехрибон топа олмасман,
Кезиб чиқсам ҳамки бутун ер шарин...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё..
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
Она... Ҳаёлингдан қўймайсан мени,
Болам деб яшайсан ўзинг унутиб...
Гоҳо ярим тунда уйга қайтсам ҳам,
Дарвоза олдида турасан кутиб...
Юзларимдан силаб секин оҳиста,
Эркалаб қўясан болажоним деб...
Сен менга ёшлигинг сарфладинг лек,
Мен қачон гул тутдим Онажоним деб...
Энг ширин таомлар едим қўлингдан,
Ўзинг оч қолсанг ҳам қорним тўқладинг...
Ошхонадан чиқмай ўтди қирқ йилинг,
Ойналар юзини қачон йўқладинг...
Шахарларда юриб мақтандим сенга,
Лекин бирор мартта олиб келмабман...
Юр Она ишлар ҳеч тугамайди деб,
Елкамда кўтариб дунё кезмабман...
Биламан, биламан сенда миннат йўқ,
Шунчаки жилмайиб бошим силайсан...
Ўзинга хеч нима сўрамайсану,
Менга яратгандан бахтлар сўрайсан...
Топганинг илиниб боламга дея,
Келсам қўлларимга тутасан барин...
Сендайин мехрибон топа олмасман,
Кезиб чиқсам ҳамки бутун ер шарин...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё..
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰