#Тезкор #РАСМАН
Электромобилларга имтиёз берилмоқда: энди уларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машинага қараганда 5 баробар арзон бўладиИчки ишлар вазирлигининг хабар беришича, экологик хавфсизликни таъминлаш, яшил энергетикани қўллаб-қувватлаш мақсадида электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёз берилади. Яъни электромобилни рўйхатдан ўтказиш атиги
510 минг сўм бўлади.
Бундан мақсад аҳолининг электромобил харид қилишини рағбатлантиришдир.
Шунга кўра,
2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини
рўйхатдан ўтказиш ва
қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари
электромобиллар,
мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари
тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,5 баравари миқдорида тўлов, бензинли машиналарга эса
6,84 баравар тўлов белгиланмоқда.
Тарқатиб, барчани хабардор қилиб қўйинглар
👉
Huquqshunos 👈 Telegram kanaliga obuna bo'ling.