“ДЕКРЕТ”ДАГИ ХОДИМ ҚАЙТЯПТИ, МЕНИ ИШДАН БЎШАТГАНДА НАФАҚА ТЎЛАШАДИМИ?
❓САВОЛ. Мен давлат корхонасига таътилдаги кишининг жойига чиқиб етти ой ишладим, таътилдаги ходим ишга чиқди. Мен яна ишсиз қолдим, шу ишлаган корхонам иш топиб ишга жойлашганимга қадар конпенсация тулайдими?
✅ЖАВОБ. Сиз бошқа бир ходимнинг таътилда бўлган вақтига ишга олиндим деяпсиз, демак, бола парваришлаш таътилида бўлган ходимнинг ўрнига муддатли асосда ишга олингансиз, тўғрими?
📝Таътилда бўлган ходим ўз ишига қайтадиган бўлса, унинг ўрнида муддатли асосда ишлаб келган ходим (яъни сиз) билан тузилган меҳнат шартномаси МК 158-моддасига асосан бекор қилинади.
📝Меҳнат кодексининг 100-моддасида ишдан бўшатилганидан кейинги иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган, 173-моддасида эса ишдан бўшатиш даврида ишдан бўшатиш нафақаси тўланадиган ҳолатлар бирма-бир кўрсатиб ўтилган.
❗️Бу икки моддадаги рўйҳатда меҳнат шартномасини унинг муддати тугаганлиги муносабати билан, МК 158-моддага асосан бекор қилиш ҳолати кўрсатилмаган.
❌Шу сабабли, муддатли меҳнат шартномангизни таътилдаги ходим қайтиши муносабати билан МК 158-моддага асосан бекор қилишда сизга иш қидириш даври учун ўртача иш ҳақи ҳам, ишдан бўшатиш нафақаси ҳам тўланмайди.
⚠️Бироқ, барча ҳолатлар каби ишдан бўшашингиз муносабати билан сизга “расчетный”, яъни 7 ойлик даврга тўғри келадиган, бироқ фойдаланилмаган меҳнат таътилингиз учун компенсация ҳамда қилган меҳнатингиз учун охиригача олинмаган иш ҳақи тўловлари тўлаб берилади (МК 172-модда).
манба
https://t.me/hradliya