#Ҳадис_631
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни бир киши дўзахга келтириб ташланади, шунда қорнидаги нарсалар ташқарига отилиб чиқади, у дўзахда ўз қорнидан чиққан нарсалар атрофида худди тегирмонни айлантирадиган эшак сингари айланиб юради. Дўзахилар уни ўраб олиб:
– Эй Фалончи, сенга нима мусибат етди? Бизга амри маъруф, наҳйи мункар қилмаганмидинг? – дейишади. Шунда у:
– Сизларни яхшиликка чорлар эдим-у, ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтарар эдим-у, ўзим қилардим», – дейди».
✍️Бухорий ривояти
Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилиб айтадики: «Одамларни яхшиликка буюриб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақл юритмайсизларми?!» [Бақара сураси - 44].