Hodiy_uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Navoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz !
Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar :
Telegram: https://t.me/hodiy_uz
Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy
Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz
Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ё Аллоҳ, Қиёматда мен билан муомалада фақат шу ҳадисни ҳужжат қилгил!

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Мўмин одам Қиёмат куни Раббисига яқинлашади. Шунда У унинг пардасини очади ва у гуноҳларига иқрор қилдиради: "Бу гуноҳни танидингми? Мана бу гуноҳниям танидингми?" дейди. Банда: "Ҳа Раббим, танидим" дея жавоб қилади. Шунда У: "Сенга уларни сатр қилгандим, энди бугун уларни кечираман", дейди ва яхшиликлари саҳифасини беради".

Муттафақун алайҳ

https://t.me/hodiy_uz


#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:
«Асъалуллоҳал ъазийм Раббал ъаршил ъазийм ан яшфияка», деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади», дедилар.

Маъноси:
Улуғ Аллоҳдан, буюк арш Раббидан сенга шифо беришини сўрайман.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@hodiy_uz


Завжа бўлган синглим, билгинки, уйқу олдидан эринг билан бўладиган гўзал муомаланг жаннатий аёлларга хос аломатлардандир.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларга жаннатдаги аёлларингиз ҳақида хабар берайми? Хушмуомала, серфарзанд, агар ғазабланса ёки (эри томонидан) хафа қилинса ёки эри ғазабланса: «Мана бу қўлим сизнинг қўлингизда, то сиз рози бўлмагунча кўзимга уйқу қўнмайди», дейди» (Табароний ривояти).

@hodiy_uz


Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг жаннати бўлсин!

4 МАРТ 2025 ЙИЛ

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ (НАВОИЙ ВАҚТИ БИЛАН: 05:53)

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.👇

@hodiy_uz


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 04 МАРТ
(1446 ҳ - 04 РАМАЗОН )
СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)

⏰ ТОНГ - 05:50 Жамоат вақтлари
⏰ ҚУЁШ - 07:07 Жамоат в. 06:30
⏰ ҚИЁМ - 12:50 Жамоат в. 13:00
⏰ АСР - 16:49 Жамоат в. 17:05
⏰ ШОМ - 18:37 Жамоат в. 18:45
⏰ ХУФТОН-19:47 Жамоат в. 20:40

Islom.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

@hodiy_uz


​​2025 йил 3 - март

1446 ҳижрий йил
Рамазон ойининг 3 - куни

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ: 18:40

ИФТОРЛИК 😋 (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ 🤲

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту!"

(Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.)


@hodiy_uz


#Ҳадис

Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа хурмо бўлиб, сув билан бирга ейилган хурмо эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал таом экан. Чунки хурмонинг таркибида инсон танаси учун зарур бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минераллар мавжуд экан.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», - деганлар.
Абу Довуд ривоят қилган.


@hodiy_uz


"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят.

@hodiy_uz


Рамазон ойининг фазилати
#ramazon

📜 Тобеинлардан имом Нахаъий раҳимаҳуллоҳ: "Рамазонда бир кун рўза тутиш (бошқа вақтдаги) минг кун рўза тутгандан афзалдир. У ойда битта тасбиҳ айтиш (бошқа вақтдаги) мингта тасбиҳдан афзалдир. У ойдаги бир ракат (намоз бошқа вақтдаги) минг ракат (намоз)дан афзал", дедилар.

Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан.

@hodiy_uz


#Ҳадис

ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ

Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз ҳикоя қиладилар: «Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: «Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг пастлиги Сизга уни севмаслигингиз учун етарли», дедим. Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар:
— Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Мазкур ҳадис орқали ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб, кечириш, камбағал бўлатуриб саховатли бўлиш – ҳурматга сазовор ишларнинг энг гўзалидир, деган ҳикмат таъкидланмоқда. Худди шу сингари ғийбат қилмаслик ҳам улуғлик келтирадиган эзгу амал саналади. Бировнинг камчилигини таҳлил қилиш айбдир.

"Ҳадислар ҳикмати" китобидан.

@hodiy_uz


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Албатта, чап (елка) соҳиби (фаришта) қаламни хатокор ва ёмон иш қилган мусулмон бандадан олти соат кўтариб туради. Агарда надомат қилиб, Аллоҳга истиғфор айтса, ундан олиб ташлайди, йўқса (истиғфор айтиб надомат қилмаса), битта (гуноҳ деб) ёзиб қўяди».

"Саҳиҳ", 1209.


@hodiy_uz


Шариатимизда қайси тоифа кишиларга Рамазон рўзасини тутмасликларига рухсат этилиб, фидя беришга буюрилган?
Опрос
  •   1) қариялар, сурункали касали бўлган тузалишининг имкони йўқ беморлар ва ҳомиладор аёллар
  •   2) сурункали касали бўлган, тузалишининг имкони йўқ беморлар
  •   3) қариялар ва сурункали касали бўлган, тузалишининг имкони йўқ беморлар
19 голосов


شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди. Бу – ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишингиз ва шукр қилишингиз учундир” (Бақара сураси, 185-оят).

@hodiy_uz


#КУН_ОЯТИ

(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради. Албатта, Унинг ўзи Кечиримли ва Раҳмлидир”

(Зумар сураси, 53-оят).


@hodiy_uz


🍃🌹🍃 РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙✨РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

@hodiy_uz


Овсинларнинг энг катта хатоси ва гуноҳи...

Овсинларнинг бегоналиги ва ғўрлигидан фойдаланиб, шайтон уларни осонгина йўлдан уради. Шундай вазиятда овсинлар ўзлари билмаган ҳолда тушган хонадонларини пароканда қилиб юборишлари мумкин.

Овсинларнинг энг катта хатоси ва гуноҳи ака-укаларнинг орасига совуқчилик солишидир. Ундан ҳам оғирроқ гуноҳ фарзандларни амакивачча, аммаваччаларига қарши қайрашидир!

Бу бутун бошли сулоланинг тарқаб кетишига сабаб бўлади.

Шундай вазиятларда оила аъзолари мулоҳаза билан тадбир кўришлари лозим.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


@hodiy_uz


Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг жаннати бўлсин!

3 МАРТ 2025 ЙИЛ

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ (НАВОИЙ ВАҚТИ БИЛАН: 05:55)

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.👇

@hodiy_uz


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 03 МАРТ
(1446 ҳ - 03 РАМАЗОН )
ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)

⏰ ТОНГ - 05:51 Жамоат вақтлари
⏰ ҚУЁШ - 07:09 Жамоат в. 06:30
⏰ ҚИЁМ - 12:50 Жамоат в. 13:00
⏰ АСР - 16:48 Жамоат в. 17:05
⏰ ШОМ - 18:36 Жамоат в. 18:45
⏰ ХУФТОН-19:45 Жамоат в. 20:40

Islom.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

@hodiy_uz


​​2025 йил 2 - март

1446 ҳижрий йил
Рамазон ойининг 2 - куни

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ: 18:39

ИФТОРЛИК 😋 (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ 🤲

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту!"

(Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.)


@hodiy_uz


КЕЧИРИМЛИЛИКНИНГ МУКОФОТИ

Аллоҳ таоло айтади: "Кечирсинлар, бағрикенглик қилсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират этишини истамайсизларми? Аллоҳ мағфиратли, раҳмли Зотдир".

Масъуд ибн Муҳаммад Ҳамазоний ўта олийжаноб одам эди. Кўп одамларни кечириб юбориб, ортидан: "Ўтган ишга саловот", деб қўярди.

Бир куни кимнингдир тушига кирибди. Ундан:

- Аллоҳ сизни нима қилди? - деб сўраса, шундай жавоб берганмиш:

- Мени Ўз қўл остида тургизиб: "Эй Масъуд, ўтган ишга саловот, уни жаннатга олиб боринглар", деди.


@hodiy_uz

Показано 20 последних публикаций.