Ҳаётда бўлган муддатингизда, умрни ғанимат билинг. Бир муддат ўтгач, ҳаёт эшиги ёпилади ва бу дунёдан айриласиз. Кучингиз етгунича хайрли ишларни ўзингизга ғанимат билинг. Тавба эшиклари очиқ экан ва қўлингизда бу имкон бор экан, бу фурсатни бой берманг. Дуо қилишга имкониятингиз бор экан, дуо қилинг.
Солиҳ инсонлар билан кўпроқ бирга бўлишга ҳаракат қилинг.
Шайх Саййид АбдулҚодир Жийлоний
🍃
Тақдир дегани, ҳаётимиздаги барча нарса аввалдан чизилган, дегани эмас. Шу сабабдан "Нима ҳам қилардим, тақдир шу экан" деб, бўйин эгиш жаҳолат белгисидир. Тақдир йўлнинг тамомини эмас, фақатгина айриладиган йўлларни белгилайди. Гузаргоҳ аниқ, аммо барча қайтишлар, айланмалар йўловчига оиддир.
Шундай экан сен на ҳаётингга ҳокимсан, на ҳаёт олдида ожизсан.
Шамс Табризий
🍃
Қани энди, сен ўзингни сув деб фикр қил ва ўзингни сув каби ҳис эт. Сув каби ўзгача, сув каби ҳаётбахш, сув каби мусаффо, сув каби зарур, сув каби ҳаёт гарови ва сув каби битмас туганмас эканлигингни хаёл қил…
Аммо яна сув каби кичик бир идишга ўзингни сиғдира билгин ки, токи инсонларнинг томирларига қадар кира олгин.
Ҳаёт бахш эт, воз кечилмайдиган бўл!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий