Ассалому алайкум азиз қишлоқдошлар!
Бугун бир нарсага хаммамизни назаримизни қаратмоқчи бўлдим. Охирги пайтларда қишлоғимизда Скутер ва вилосипедлар сони анчагина кўпайиб қолди. Бу яхши. Нима бўлганда хам қишлоғимиз ахолисини узоғи яқин бўлмоқда, лекин!!! Уларни тартибсизлигини хисобга олмаяпмиз менимча. Хозир қишлоқнинг хар бир хонадонида хеч бўлмаса бир дона бўлсада авто ёки мототранспорт бор. Бундан ташқари қўшни қишлоқларни траспортлари ва хеч бўлмаса хафтада 2 бозор (Сешанба ва Шанба) кунлари бошқа вилоятлардан хам транспортлар келиб харакатланади. Кўпчилик ота оналар боласига скутер ёки вилоспед олиб беришда оддийгина хавфсизлик қоидаларига амал қилмайди. Хар биримиз фарзандимиз узимиздан кўра яхшироқ шароитда улғайишини хохлаймиз. Ўзимизга имкони бўлмаган нарсаларни фарзандимизга олиб беришга харакат қиламиз. Лекин шуни орқасидан бир кун келиб бирор фалокат юз берса ўзимизни кечира олмаслигимиз мумкин. Майли Скутер олиб берманг демаймиз, олиб беринг ёнига қўшимча химоя каска ва кийимларини хам олиб беринг. Фарзандингизга тушинтиринг “катта кўчага чиқма” деб! Баъзи болалар скутер минган холда жуда тез харакатланади, ёки ўзидан бошқа яна бир ўртоғини хам миндириб олади. Бу қанчалик хавфсиз?!... Шу учун ушбу сўзлар билан фақат эхтиёткорликни оширмоқчимиз! Хулоса ўзингиздан!