GSM GURUS F.A.Q


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Технологии


Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш
Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji
Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Технологии
Статистика
Фильтр публикаций


Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади

Telegram Premium обунасини Google Play Маркетда Туркия аккаунти орқали арзонроқ харид қилганлар учун эндиликда нархлар ошди. Илгари тахминан 8 000 сўм бўлган обуна нархи энди 43 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Android иловалар дўкони Google Play Маркетнинг туркча версияси Telegram Premium обунаси учун арзон нархда тўлаш усулларидан бири ҳисобланарди. Шунингдек ўтган йили бепул обуна усули ҳам қисқа вақт давомида ишлади, бунинг натижасида Telegram 3-5 миллион долларга зарар кўрди (ушбу усулдан фойдаланган аккаунтларга SCAM белгиси берилди).

#Telegram #Телеграм #янгилик


Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин?

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва яқин соатларда кутилаётган ёғингарчилик (ёмғир, қор) ҳақида огоҳлантиришлар билдиришномалар панелида кўрсатилиши кўпчилик учун қулай. Чунки ушбу усул об-ҳаво виджетларига қараганда тушунарли ва эътиборни ўзига жалб қила олади.

Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришлар билдиришномалар панелида кўрсатилиши учун, смартфонингизни ўзида ўрнатилган Google иловасини очинг ва юқори ўнг бурчакда аккаунтингиз биринчи ҳарфи кўрсатилган белгини танланг. Кейин:
Созламалар (Настройки) ➔ Билдиришномалар (Уведомления) ➔ Билдиришномалар (Уведомления) ➔ Об-ҳаво ва ўзгаришлар учун об-ҳаво маълумоти (Оповещения о погоде: изменения и прогнозы) билдиришномасини ёқиб қўйинг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
Совуқ ҳароратда смартфондан қандай тўғри фойдаланиш керак?

#маълумот


Каналимизни кенг тарғиб қилиш ва обуначилари сонини ошириш (бошқа каналларда пулли реклама бериш ҳисобидан) учун қуйидаги ташаббуслардан қайсиларини қўллаб-қувватлайсиз? Сўровномада бирданига бир неча жавобни танлаш мумкин.
Опрос
  •   Шахсий канал, гуруҳ, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда ва танишларга ушбу канални тавсия қилишни
  •   Канал мавзусига оид шахсий саволларимга админнинг ўзидан жавоб олиб донат қилишни (моддий йўл билан)
  •   Обуначилар саволларига жавоб топишда канал гуруҳида фаол бўлишни
  •   Каналда реклама хизмати ва смартфон сотиш ҳисобидан бошқа каналларда пулли реклама бериш имконияти
  •   Бошқа ташаббусни (шарҳларда ёзиб қолдираман)
  •   Ҳеч қайси бирини (бу каби каналлар кўпчиликни қизиқтирмайди)
655 голосов


Каналимиз охирги 3 ойдан кўпроқ муддатга фаол бўлмагани сизга сезилдими?
Опрос
  •   Ҳа, канал фаолияти қайта тикланишини кутяпман
  •   Йўқ, канал обуначиси эканлигим эсимда ҳам йўқ
  •   Барча саволларимга канал ва гуруҳда жавоб топганим учун эътибор бермагандим
1155 голосов


Сизнинг тасаввурингизда смартфонларнинг кейинги авлоди қандай кўринишда бўлади?
Опрос
  •   Букилувчан ва турли хил шаклларга ўзгарувчан трансформер кўринишида
  •   Ҳисоблаш қуввати булут технологиясига асосланган экран ва батареядан иборат қурилма кўринишида
  •   Голограмма технологиясига асосланган қурилма кўринишида
  •   Виртуал реалликка(VR) асосланган ақлли кўзойнак ёки шлем кўринишида
  •   Инсон миясида жойлаштирилган чип кўринишида (Neuralink технологияси)
  •   Бошқа кўринишда, шарҳларда ёзиб қолдираман
1050 голосов


Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари"

Ўтган ҳафта Apple компанияси iPhone 14 сериясини тақдим қилгач ушбу қурилмалар атрофида кўплаб шов-шувлар кўтарилди. iPhone 14 сериясида янгиланишлар кўп бўлмаса-да, Pro моделлари эътиборга молик баъзи функцияларга эга.

Android Central нашри, Apple ўзининг iPhone 14 Pro смартфонида Android қурилмаларнинг баъзиларида пайдо бўлганидан кейин жорий қилган бешта "инновацияларини"санаб ўтди.
Улардан биринчиси Dynamic Island деб номланган махсус тирқиш (вырез): "Иккинчи экран" деб номланган шунга ўхшаш вариант LG V10 (2015 й), Galaxy A8s ва Honor V20 (2018 й) смартфонларида бўлган.

Иккинчи функция – селфи камераси учун тирқиш. Манбага кўра, биринчи бўлиб уни Хитойнинг Huawei компанияси тақдим этган (2018 й), ҳозирда бундай тирқиш кўплаб Android смартфонларда қўлланилади.

Учинчи функция – Always-On Display. Ажабланарлиси шундаки, iPhone да ушбу имконият шу пайтгача бўлмаган ва энди фақат iPhone 14 Pro ва Pro Max моделларида қўллаб-қувватланади, "оддий" iPhone 14 да эса йўқ. Samsung компанияси биринчилардан бўлиб AOD функциясини қўллаган.

Тўртинчи инновация – экраннинг динамик янгилаш частотаси бўлиб, Apple компанияси, маркетинг мақсадида технологияни ўзига хос тарзда номлаган: ProMotion. Ушбу функция iPhone 13 Pro ва Pro Max смартфонларида мавжуд бўлган, аммо илгари у экранни 24 Гц дан паст частотада янгилашга имкон бермаган, аммо энди батареяни тежаш учун 1 Гц частотагача тушириши мумкин.

Ва ниҳоят, илгари Google Pixel смартфонларида мавжуд бўлган бешинчи функция – автоҳалокатларни автоматик аниқлаш ва ёрдам чақириши мумкин бўлган муҳим янги хавфсизлик функцияси. Ушбу имконият барча iPhone 14 серияси ва Apple Watch Series 8 ақлли соатларида мавжуд бўлади.

Хулоса
Apple ҳозирда инновацион компания эмас, афсуски, унинг инновацион йиллари аллақачон ўтганга ўхшайди. Энди компания Android ишлаб чиқарувчиларидан илҳомланиб, улардаги функцияларга баъзи ўзгартиришлар киритмоқда. Илгарилари, бу кабилар Apple учун хос эмас эди.

Android смартфонларда мавжуд, лекин iPhone да бўлмаган баъзи имкониятлар
Android да аллақачон мавжуд бўлган, iPhone янги iOS 14 тизимининг имкониятлари
Янги iOS 14 тизимининг Android фойдаланувчиларига ҳам қизиқ бўлган имкониятлари

#маълумот #iPhone


Смартфонлардаги эгилган ва ясси экранлар нимаси билан фарқланади?

2014 йилда Galaxy Note Edge чеккалари эгилган экранли биринчи смартфон чиқарилганидан бери шу кўринишдаги экранлар кенг тарқала бошлади. Аммо шу билан бирга, ясси (плоский) экранлар ҳам тўлиқ экранга ўтиши билан ривожланиб бормоқда.
Чеккалари эгилган ёки ясси экран, қайси бири афзалроқ? Саволга аниқлик киритиш учун ушбу икки турдаги экранлар орасидаги фарқни тушуниш лозим. Қуйида айнан шу фарқларнинг баъзилари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Нархи
Ҳозирги смартфонлар бозоридаги эгилган экранлар бир хил даражадаги ясси экранларга қараганда қимматроқ. Бунинг сабаби, эгилган экранни ишлаб чиқариш анча мураккаб ва бу эса ўз навбатида харажатларининг ошишига олиб келади.

Кўриниши
Эгилган ва ясси экран ўртасидаги энг аниқ фарқ уларнинг ташқи кўринишидир. Тўрт томони текис бўлган экранлардан фарқли ўлароқ, эгилган экранлар одатда битта ёки иккита букилган қирраларга эга. Улар ясси экранларга қараганда анча чиройли ва ажойиб кўринишга эга ва смартфонларнинг эстетикасини сезиларли даражада яхшилайди.

Тайёрлаш материали
Анъанавий қаттиқ LCD панелли ясси дисплейлардан фарқли ўлароқ, эгилган экран эгилувчан OLED пластик материалларидан тайёрланган. Сиртидаги қаттиқ бўлмаган шиша туфайли, эгилган экран янада эластик ва уни синдириш осон эмас. Бироқ, OLED материаллари ушбу технологиянинг нисбатан ёшлиги сабаб барқарор эмас ва хизмат муддати қисқароқ. Ушбу босқичда ясси экран эгилган экранга қараганда афзалроқ.

Кўриш эффекти
Фойдаланувчилар учун смартфонлардаги эгилган экранларнинг ясси экранларга нисбатан энг асосий афзалликларидан бири бу — визуал эффектлардир. Экраннинг ён томонидаги букилган чизиқлари 3D кўриш эффектини яратади, бундан ташқари, улар умумий тасвир сифатини, яхшиланган контрастни ва рангларнинг аниқлигини ҳам таъминлайди. Шунингдек, улар табиий ёруғликда смартфондан ўқиш имкониятини оширади. Бунинг сабаби шундаки, эгилган экран бошқа ёруғликни тўсиб қўяди ва ўзининг ёруғлигини ясси экранга қараганда яхшироқ акс эттиради.

Ажойиб функционаллик - Edge Lighting
Edge Lighting - бу ясси экранли смартфонларда учрамайдиган, эгилган экранли смартфонларнинг бурчагидаги қирралари туфайли яратилган янги функция. Унда телефон қўнғироқлари ва матнли хабарлар каби огоҳлантирувчи билдиришномалар кўрсатилади.

Қўлдан тушиб шикастланиши хавфи
Ясси экранли смартфонлар билан солиштирганда, эгилган экранлар ажойиб кўринишга ва кўплаб функцияларга эга бўлса-да, улар мўрт ва камроқ бардошлидир. Чунки улар тушиш ва синишга кўпроқ мойил, бунга сабаб унинг қирралари. Бир томондан, эгилган экранли смартфонларнинг букилган қирралари ингичка бўлиб, бу уларни ушлашни қийинлаштиради ва ўз навбатида осон тушиб кетишига сабаб бўлади. Бошқа томондан, чеккалардаги мўрт шиша жойлар смартфон урилганда ёки тушганда ёрилиш эҳтимолини оширади.
Ясси экранли смартфонларнинг қирралари букилган эмас, бу уларни камроқ мўрт ва ишлатиш учун қулай қилади. Экраннинг бардошли ва тушишга чидамли бўлиши, истеъмолчининг смартфон сотиб олиш қарорига ҳақиқатан ҳам таъсир қилиши мумкин. (Смартфон экрани синиб қолди. Ойнаси ёки экранини алмаштириш ўртасидаги фарқ нима?)

Тасодифий босилишлар
Смартфонларнинг эгилган экрани жуда кўп афзалликларга эга бўлишига қарамай, унинг қирраларига бармоқнинг тасодифий тегиши туфайли баъзида тўғри ишламаслиги мумкин. Смартфонингизни қўлингизда ушлаб турганда, одатда телефон иловалари ва воситалари жойлашган дисплейларнинг четларига тасодифан тегиб кетиш осон. Бироқ, бу муаммо ясси экранлардан фойдаланганда бўлмайди, чунки уларда қирралари бўлган дисплейлар йўқ.

Cизнинг фикрингиз қандай? Сизга эгилган экранлар ёқадими ёки ясси экранни афзал кўрасизми?

#маълумот


Смартфон экранида DCI-P3 нимани англатади?

Смартфонлар экрани техник хусусиятларида кўрсатилган DCI-P3 ранг майдони ҳақида гап кетганда, кўпчилик бу нима ва нима учун ўйлаб топилган деган саволга жавоб беришга қийналади.
Яна бир маркетинг ҳийласими ёки ҳақиқатан ҳам фойдали нарсами?
Аксарият фойдаланувчилар учун, бундай қурилмаларда рангларни кўрсатиш ҳақиқатан ҳам яхшироқ эканлигини билиш кифоя. (OLED экранларида кўзнинг чарчашини қандай камайтириш мумкин?)

Қуйида батафсилроқ тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Инсон кўзи турли хил рангларнинг бир неча миллион тусларини таний олади, гарчи одам ўзи буни сезмаса ҳам. Кўплаб қурилмаларнинг экранлари, афсуски, ушбу кўрсаткичларга мос келмайди, шунинг учун турли хил дисплей ишлаб чиқарувчилар кимнинг экрани рангни яхшироқ кўрсатиши жиҳатидан рақобатлашишади.

Таққослаш учун бир неча ранг майдонлари яратилган, уларни кўпинча смартфон экранининг техник хусусиятларида кўриш мумкин. Шулардан бири — DCI-P3 — ёрқин ва тўйинган рангларни кўрсатиши билан ажралиб туради.
Бир нечта кенг тарқалган ранг майдонлари мавжуд, уларнинг номларини смартфон сотиб олаётганда техник хусусиятлари рўйхатида учратиш мумкин. Масалан, sRGB кўплаб экранлар учун стандарт бўлган умумий профилдир. Adobe RGB янада такомиллашган ранг майдони ҳисобланади, аммо у ҳамма жойда ҳам қўлланилмайди.

DCI-P3 экрани рангларни sRGB га қараганда яхшироқ узатади ва тасвир анча тўйинган кўринади. Аммо Adobe RGB билан таққослаганда турлича талқин қилиш мумкин. Гап шундаки, инсон кўзи учун "илиқ" ранглар "совуқ" ранглардан кўра муҳимроқ. Тасвирдан олинадиган умумий таассуротлар айнан қизил, тўқ сариқ ва бошқа илиқ туслар билан шаклланади. Шунинг учун, Adobe RGB ни ҳамма нарсада ортда қолдиришга ҳаракат қилиш ўрнига, DCI-P3 яратувчилари ранглар майдони спектрининг қизил қисмига эътибор беришга қарор қилишди. Натижада, DCI-P3 яшил спектрда Adobe RGB дан ёмонроқ, аммо қизил рангда яхшироқ деб айтиш мумкин, бу эса инсон кўзи томонидан қабул қилиниши учун муҳим.

Хулоса
Агар смартфон асосан фотосуратлар олиш учун танланмаган бўлса ва фақат стандарт эҳтиёжлар учун (мессенжерлар, браузерлар, қўнғироқлар ва бошқалар) ишлатилса, DCI-P3 оддий фойдаланувчи учун унчалик муҳим бўлмаслиги мумкин. Суратга олиш ва қайта ишлаш билан тез-тез шуғулланадиганлар учун DCI-P3 стандартини қўллаб-қувватлайдиган смартфонни харид қилиш тавсия қилинади.

#маълумот


Қайси Android ва iPhone смартфонларида eSIM мавжуд?

Аста-секинлик билан смартфонларда оддий пластик SIM-карта ўрнини қулайроқ ва технологик жиҳатдан илғорроқ eSIM технологияси эгалламоқда. Каналимизда ушбу технология ҳақида маълумот берилган, қисқача айтганда eSIM смартфонингизга виртуал профил ёрдамида мобил тариф ва рақамни улаш имконини беради. Бундан ташқари, eSIM модулларининг сўнгги авлодлари бир вақтнинг ўзида бир нечта SIM-карталардан фойдаланиш имконини беради. Смартфондаги eSIM модули ҳам оддий SIM-карта сингари UzIMEI тизимидан алоҳида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида Mobiuz, Uztelecom (Uzmobile) ва Beeline мобил операторлари eSIM технологиясини қўллаб-қувватлайди. Қуйида смартфонлар рўйхати:

Samsung (Жанубий Кореядан келтирилган Galaxy смартфонларида eSIM учрамайди )
Galaxy S22 / S22 Plus / S22 Ultra
Galaxy S21 / S21 Plus / S21 Ultra
Galaxy S20 / S20 Plus / S20 Ultra
Galaxy Fold (барча версиялари)
Galaxy Z Flip (барча версиялари)
Galaxy Note20 / Note20 Ultra

Huawei
P40 / P40 Pro
Mate 40 / Mate 40 Pro
Watch 3 LTE / 3 Pro LTE

Google
Pixel 3 / 3 XL / 3a / 3a XL
Pixel 4 / 4a / 4 XL
Pixel 5 / 5a
Pixel 6 / 6A / 6 Pro

Apple iPhone (Dual SIM версияларидан ташқари)
iPhone XR / Xs / Xs Max
iPhone 11 / 11 Pro / 11 Pro Max
iPhone 12 / 12 mini / 12 Pro / 12 Pro Max
iPhone 13 / 13 mini / 13 Pro / 13 Pro Max (Dual eSIM)
iPhone SE (2020) / SE (2022)

#маълумот


Смартфон экранидаги multi-touch функцияси нима?

Смартфонлар техник хусусиятлари тавсифида кўпинча баъзиларга нотаниш бўлган атамалар учрайди, шулардан бири multi-touch бўлиши мумкин.
Multi-touch инглиз тилида "бир нечта тегиниш" дея таржима қилинади. Шунга асосланиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта тегинишни қўллаб-қувватлайдиган экран (сенсорли панел) ҳақида гап кетаётганлигини англаш мумкин.

Таққослаш учун, айтайлик оддий сенсорли экран фойдаланувчининг фақат битта тегишини бир вақтнинг ўзида таний олади. Multi-touch экран эса бир вақтнинг ўзида 2 дан 10 тагача тегиниш жойини аниқлашга қодир. Бу шуни англатадики, фойдаланувчи ўз қурилмасини барча ўн бармоғи ёрдамида бошқариш имкониятига эга. Бугунги кунда деярли барча смартфонлар multi-touch функциясини қўллаб-қувватлайди.

Multi-touch нима учун керак?
Multi-touch фойдаланувчининг қурилма билан ишлаш тезлигини оширишга, шунингдек ишлашни янада қулай қилишга ва қўшимча функциялардан фойдаланишга имкон беради. Мана улардан баъзилари:
• Бармоқларни торайтириш — кичрайтириш.
• Бармоқларни ёйиш — катталаштириш.
• Бир нечта бармоқлар билан ҳаракатлантириш — юқорига-пастга, чапга-ўнгга айлантириш.
• Икки бармоқ билан айлантириш — объектни буриш.

Multi-touch иловаларда фаол қўлланилади. Мисол учун, ўйинлар баъзан иккитадан ортиқ тегинишни талаб қилади. Яъни, агар сенсор панели фақат иккита тегинишни қўллаб-қувватласа, унда ўйинни тўлиқ ўйнаб бўлмайди.

Смартфон қанча тегинишни қўллаб-қувватлашини қандай аниқлаш мумкин?
Агарда қурилманинг техник хусусиятларида аниқ маълумот кўрсатилмаган бўлса, махсус иловалардан фойдаланишингиз мумкин, масалан, MultiTouch Tester.

Баъзи смартфонларда экран алмашиши (оригинал бўлмаган) ёки тизимда учта бармоқ билан скриншот олиш имконияти фаол бўлганлиги сабабли multi-touch функцияси тўлиқ ишламаслиги мумкин.

#маълумот

7.6k 2 11 103 22

Xiaomi смартфонларида Мавзулар (Темы) иловаси нима сабаб ишламай қолди?

Бир неча кун олдин Xiaomi смартфонлари фойдаланувчилари Play Market дан стандарт Мавзулар (Темы) иловасининг хавфи тўғрисида огоҳлантириш олганликлари ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошладилар.

Табиийки, кўпчилик бундай огоҳлантириш хабарини кўриб, "Ўчириш" тугмасини босишган. Шундан сўнг, Мавзулар иловаси уларнинг қурилмаларида йўқолиб, мавзуни ва фон расмини ўзгартириш функцияси ишламай қолди. Масалан, янги фон расмларини ўрнатишга ҳаракат қилинганда, тизим фойдаланувчини Бош экранга қайтариб ҳеч қандай амални бажармайди.

Гап нимада? Номаълум сабабларга кўра, Google Play Market ҳимояси стандарт Мавзулар иловасини хавфли деб ҳисоблай бошлади. Мавзулар иловасининг янги версияда ушбу хатолик тузатилди.

Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?
Бир нечта вариант мавжуд:
1. Мавзулар иловаси янгиланишлари ўчиринг ва илова тўхтатилган бўлса яна қайта ишга туширинг.

2. Мавзулар иловасининг тузатилган версиясини юклаб олиб ўрнатинг (маслан ушбу сайтдан)

#маълумот #Xiaomi


Шахмат ўйнаш ва ўрганиш учун энг яхши иловалар

Шахмат - тактика, стратегия ва визуал хотира каби кўникмаларни ривожлантирувчи ажойиб мантиқий ўйиндир. Қуйидаги иловалар ёрдамида шахмат ўйнашни ўрганишингиз, сунъий интеллект ёки дунёнинг турли нуқталаридаги рақиблар билан беллашишингиз мумкин.

1. Шахматни ўргатиш – оддийдан мураккабгача
Ушбу ўқув дастури шахмат бўйича қўлланма ҳисобланади. Илова шахмат қоидалари ва қонунлари билан таништиради ва бошланғичдан II даражагача бўлган йўлни ўтишга кўмаклашади. Курс 100 та шахмат мавзусини ўз ичига олади, жумладан: шахмат қоидалари, дебютда, ўйиннинг ўртаси ва эндшпилда ўйнаш усуллари; комбинация техникаси ва стратегиянинг асосий элементлари. Умумий олганда, курсда 500 та ўқув мисоллари ва олинган билимларни мустаҳкамлаш учун фойдали бўлган 700 та машқлар мавжуд.

2. Шахмат · ўйнанг ва ўрганинг
Дунё бўйлаб миллионлаб ўйинчилар билан бепул ва чекловларсиз шахмат ўйнанг! 50 000 дан ортиқ тактик вазифалар, интерактив дарслар ва видео курслар ҳамда кучли таҳлил механизми билан такомиллашиб боринг.

3. lichess • бепул онлайн шахмат
Ушбу шахмат иловасида сунъий интеллектга (офлайн) ёки онлайн рақибга (тахминан 150 000 фойдаланувчи) қарши ўйнашингиз мумкин .

4. Really Bad Chess
Ғайриоддий шахмат симулятори, унда ўйинчилар ўз ихтиёрида бутунлай тасодифий қисмлар тўпламига эга бўлишади.

5. Play Magnus
Жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши шахмат маҳоратингизни синаб кўринг! Play Magnus иловасини юклаб олган бутун дунё бўйлаб турли маҳорат даражасидаги бошқа ўйинчиларга қўшилинг! Ҳар қандай ўйинчи ҳар йили ўтказиладиган Play Live Challenge тадбирига қатнашиш ва Магнус билан жонли ўйнаш имкониятига эга.

6. Ҳақиқий шахмат
Асосий хусусиятлари: Чиройли 3D графика ва фигуралар анимацияси, онлайн ўйин: 1 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар, рақиб сунъий интеллект, рақибни автоматик қидириш имконияти ва ҳ.к.з.лар.

#APK

10.9k 3 150 37 32

Эможи платформаси, махсус анимацияли эможи тўпламлари, Telegram Premium ни ҳадя қилиш ва бошқалар — Telegram 8.9 версиясига янгиланди

Бу галги илова янгиланишида, асосан Telegram Premium пуллик обунаси фойдаланувчилари манфаатлари ҳисобга олингани учун улар ҳақида асосий матнда тўлиқ маълумот бермадик.

Савол: овозли хабарлар юбора олишни тақиқлаш имконияти учунгина Telegram Premium га обуна бўласизми?

Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/custom-emoji/uz

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

- APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
- Тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм


Нотаниш одам қўнғироқ қилиш учун телефонингиздан фойдаланиб туришни сўраса қандай йўл тутасиз?
Опрос
  •   Телефонимни бериб тураман
  •   Телефонимни беролмаслигимни тўғри тушунтираман
  •   Рақамни ўзим териб динамикни (громкая связь) ёқаман ва телефонимни қўлимда ушлаб тураман
  •   Телефоним ёки ҳисобимда маблағ йўқ деб баҳона қиламан
  •   Телефонимда чекланган иловалардан фойдаланиш режимини (меҳмон, болалар) ёқиб бериб тураман
1448 голосов


CLICK интерфейси орқали пул ўғирлигини деярли имконсиз қилувчи "антифрод" комплекс дастури ишга туширилди

Муваффақиятли синовдан сўнг, 4 ҳимоя даражасидан иборат дастур тўлиқ ишга туширилди!

У қандай ишлайди:
Агар фирибгарлар бировнинг аккаунтига уланса – аккаунт эгасига бегона қурилма уланганлиги ҳақида хабар юборилади. Янги қурилмани ўзингиз уламаган бўлсангиз, уни созламаларда "хавфсизлик" – "ишончли қурилмалар" бўлимида ўчириш мумкин.

Агар янги қурилма ўчирилмаган бўлса, CLICK тизими ушбу қурилмадаги барча ҳаракатларни кузатиб боради ва уларнинг қанчалик "шубҳали" эканлигини баҳолайди.

Агар ҳаракатлар фирибгарларнинг сценарийларига тўғри келса, аккаунтда баъзи операцияларга чекловлар киритилади. Бу аккаунт эгасига янги қурилмани ўчиришга ёки карталарни блоклашга вақт беради.

Шу билан бирга, биз ҳушёр бўлишингизни ва шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермаслигингизни сўраймиз!

#янгилик

7.2k 2 25 20 32

Ўзбекистонда Mobile ID дан фойдаланиш бошланди

“Электрон ҳукумат” тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Mobile-ID (мобил телефон орқали) синов тартибида ишга тушди.

Энди ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) Электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.

Фақат бунинг учун смартфонимизга my.gov.uz мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз!
MyGov иловаси (Google Play ва App Store) орқали рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул!

#янгилик

6.3k 2 27 10 17

Репост из: Huquqiy axborot
#Антиқа_қонунлар

✅ Сингапурда ўзга шахсларнинг wi-fi тармоғига ўзбошимчалик билан боғланиб олиш ноқонуний ҳисобланади.

⏩ Ушбу нормани бузган шахслар 3 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Баъзи Xiaomi смартфонларида тез ёрдам чақириш (103) ёки бошқа махсус хизматлар телефон рақамларига қўнғироқ қилиб бўлмаслик муаммоси ечими

Баъзи Xiaomi смартфонларида 101, 102, 103 каби телефон рақамлари терилганда, "Фавқулодда хизмат рақами" ва "Жойингиз аниқланмоқда" ёзувлари кўрсатилиб қўнғироқ амалга оширилмайди.

Муаммонинг асл сабаби нимаданлиги аниқ эмас, лекин кўпчиликка рақам олдидан * белгисини қўшиб қўнғироқ қилиш ёрдам берган. Яъни:
*101
*102
*103

Смартфондан SIM-картасиз қўнғироқ қилиш мумкинми ёки фавқулодда қўнғироқлар нима?

#маълумот

4.9k 2 15 41 20

Instagram иловасини ишга туширишда қора экран муаммосини қандай ҳал қилиш мумкин? (вақтинчалик ечим)

Сўнги кунларда Instagram фойдаланувчилари иловани ишга туширишда қора экранда қотиб қолиши муаммосига дуч келишмоқда. Баъзилар смартфонларини қайта ишга туширишга, маълумотлар ва кешни тозалашга ва иловани қайта ўрнатишга ҳаракат қилишди, аммо ҳеч нарса ёрдам бермади.

Instagram ишлаб чиқувчилари асосан Android қурилмаларидаги қора экран муаммосига ҳали расман изоҳ бермаган бўлсалар-да, биз қуйидаги вақтинчалик ечимни таклиф қиламиз.

1. Кўплаб смартфонларнинг ўзида мавжуд бўлган иловаларни клонлаш функцияси ёрдамида Instagram иловасини клонланг ва иккинчи нусхасидан фойдаланинг. (Агарда смартфонингизда клонлаш функцияси мавжуд бўлмаса ушбу иловалардан фойдаланинг)

2. Instagram Lite иловаси ёки тармоқнинг веб-версиясидан фойдаланинг.

Асосий илованинг кейинги янгиланишларида муаммо тўлиқ бартараф этилиши мумкин.

#маълумот #instagram


Смартфонлар ўқишни камайтирдими? Йўқ — биз кўпроқ ўқияпмиз

Ёшлиги смартфонлар ва компьютерлар даврига тўғри келмаган кекса авлод вакиллари замонавий ёшларнинг қизиқишлари ўзгариб бораётганини таъкидлашади — "Бизнинг давримизда одамлар бўш вақтларини китоб мутолааси билан ўтказишган бўлса, ҳозиргилар телефонларига ёпишиб олишган". Бир қарашда ҳозирги вазият ҳақиқатан ҳам шундай кўринади: роман, илмий фантастика, саргузашт ва бошқа турдаги асарларни ўқиш ўрнига, кўпчилигимиз ижтимоий тармоқлардаги ленталарни варақлаймиз. Аммо, агар ушбу масалани чуқурроқ ўргансак, ҳаммаси аксинча тус олади: ҳозирда одамлар аввалгидан кам ўқишмайди (бунинг акси).

Биз ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ўқияпмиз, фақат буни бошқача тарзда амалга оширяпмиз
Илгари, смартфонлар ва компьютерлар пайдо бўлгунга қадар (аниқроғи, ижтимоий тармоқлар оммалашишидан олдин) одамлар кетма-кетликда ўқишган: бир бошдан, саҳифама-саҳифа — матннинг янги сатрлари аввалгиларининг давоми бўлиб, уларнинг барчаси ўзаро узвий боғланган бўлган. Ҳозирда, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги постларни ўзаро боғлиқ бўлмаган тарзда ўқиймиз: турли хил постларга кўз ташлаймиз, ҳаволаларга ўтамиз, шарҳларни кўришга ва профил эгаларининг тахаллуслари билан аватарларни баҳолашга вақт топамиз, қизиқарли нарсаларни излаб эътиборимизни матн ва бошқа турдаги контентга қаратамиз.

Бир неча йил олдин тадқиқот эълон қилинган эди, унга кўра 2008 йилда ўртача америкалик кунига 34 ГБ ахборот истеъмол қилган (барча медиа истеъмоли ҳисобга олинган, яъни телевизор, смартфон, планшет, реклама тахтаси, ёзувлар, китоблар ва бошқалар). 1980 йилдан бери ушбу қийматни таҳлил қилган олимлар, одатдаги одамнинг кунига ахборотлар истеъмоли ҳар йили ўртача 5,4% га ошганини аниқлашди — агар ўсиш суръати сақланиб қолса (у ошган бўлиши ҳам мумкин), ҳозирда, 2022 йилда одамлар кунига ўртача тахминан 74,8 ГБ истеъмол қиладилар. Таққослаш учун, 1980 йилда ушбу қиймат кунига атиги 6,8 ГБ бўлган.

Илмий нуқтаи назардан, биз фақат кўпроқ ўқий бошладик, лекин ўқиш формати ва ўзлаштирадиган нарсаларимиз ўзгарди. Агар илгари булар бадиий ёки илмий асарлар бўлган бўлса, энди улар ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги постлар.

Узун матнларни ўқиш қийин, аммо барибир зарур
Ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги постлар (яъни биз одатда ўқийдиган барча нарсалар) — соддалаштирилган мазмунни берадиган ва маъносини тушуниш учун кўпинча асосий билимларни талаб қиладиган қисқартирилган маълумотлар бўлакларидир. Ўз навбатида, узун матнлар тасвирланган нарсанинг тўлиқ изоҳини ўз ичига олади, улар янада мураккаб мавзуларни қамраб олади ва мазмунни чуқурроқ очиб беради.

Юқорида ижтимоий тармоқлардан воз кечиш ҳақида гап кетмаяпти, фақат турли хил ўқиш турларини бирлаштириш керак. Масалан ҳафта жадвалингизга узун матнли мақола ёки бирор китоб мутолаасини қўшиб қўйсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

#маълумот #мулоҳаза

—————
Шу ўринда, танланган ҳудуд бўйлаб босма китоблар (қоғоз кўринишидаги) алмашиш имконини берувчи Telegram ботимиз (@kitobalmashish_bot) аъзолари сони 871 тага етганини маълум қилмоқчиман.

Показано 20 последних публикаций.

2 821

подписчиков
Статистика канала