Ўзбек сўми юқори волатиллик даврида ҳайратланарли барқарорлик кўрсатди
Гарчи бугун 13 февралда доллар расмий курси 13 минг сўмлик шунчаки навбатдаги психологик маррадан ўтган бўлсада, сўмнинг барқарорлиги учун яқин истиқболда жиддий хатарлар кўринаётгани йўқ.
Биринчидан, доллар курси 12 900 ва 13 000 сўмлик оралиқни босиб ўтишга 50 кундан кўпроқ вақт кетди. Эътиборга олиш керакки, худди мана шу даврда асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган Россия ва Қозоғистон миллий валюталари жудаям юқори волатиллика эга бўлди. Яъни нисбатан олганда, сўм бу синовли даврда ҳайратланарли барқарорлик кўрсатди ва бир марталик тўғирланишларга дучор бўлмади.
Иккинчидан, геосиёсий қарама қаршиликлар тумани тарқай бошлади. Украинага босқиннинг қанақадир сулҳ билан (ёқимсиз бўлсада) тугаши эҳтимоли пайдо бўлди. 19-асрнинг зўравон ва ибтидоий қоидалари билан қарор қилувчи гегемонларнинг кечаги кутилмаган мулоқотидан кейин, масалан, Россия рубли долларга нисбатан ўтган йили августдан бери максимумгача кўтарилди (1 доллар 89 рубль). Долларнинг қозоқ тенгесига нисбатан курси ноябрдан буён биринчи марта 500 дан ортга қайтди. Бу тенденция меҳнат мигрантларимиз учун асосий бўлиб қолаётган икки мамлакатдан пул ўтказмалари ҳажмини яна оширади.
Учинчидан, янги тўртйилликда қайноқ урушлар ўрнини савдо урушлари, ҳатто геосиёсий иттифоқчилар ўртасидаги бож низолари эгаллаши тобора ойдинлашмоқда. Халқаро қоидалар яна бир бор синовдан ўтади. Қисқа муддатли истиқболда бу асосий экспорт товаримиз олтин нархини яна янги чўққиларга кўтаради (кечаги янги максимум 2 940 доллар). Ҳа, ўрта истиқболда бу бизнинг ташқи савдо дефицитимиз кенгайишига олиб келади. Лекин ҳозирча вазият бизнинг фойдамизга ишламоқда.
Ўзбек сўмининг ўрта ва узоқ муддатдаги динамикаси ва барқарорлигини эса ҳар доимгидек, фундаментал омиллар белгилайди.