Микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилди
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатишга ваколатли бўлган микромолия банки институти жорий этилади.
Шунингдек, қонун билан микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:
⁃ микромолия ташкилоти – микромолия банки фаолиятига;
⁃ микромолия банки – банк фаолиятига;
⁃ банк – микромолия банки фаолиятига;
⁃ микромолия банки – микромолия ташкилоти фаолиятига.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, микромолия банки фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни Марказий банк томонидан бериш белгиланди.