Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️🇦🇫 Афғонистон Исломий Амирлиги вакили шариат маҳкамалари ва қамоқхоналар ташкил этиш тажрибаси билан ўртоқлашди
Афғонистоннинг янги суд тизимининг меъмори саналган Афғонистон Адлия вазири Абдул Ҳаким Шарий Санкт-Петербург халқаро юридик форуми доирасида адлия вазирлари йиғилишида нутқ сўзлади. Шарий Афғонистонда шариатга асосланган тизим қандай яратилаётгани, шунингдек, мамлакат қамоқхоналари ҳақида гапирди.
Абдул Ҳаким Шарийнинг айтишича, Афғонистон “шариатга асосланган соф исломий тизим” яратган. “Ушбу тизимда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимояланган”, - деди у. Расмийнинг сўзларига кўра, афғон расмийларининг асосий тамойиллари шариатга асосланган тизимни ишлаб чиқиш ва “барча одамлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”ни таъминлашдан иборат.
Абдул Ҳаким Шарий Афғонистон Исломий Амирлиги қамоқхоналари ҳақида ҳам тўхталиб ўтиб, уларни “тузатиш марказлари” эканини айтди:
“Булар нафақат жазо масканлари, балки масъулият ҳиссини уйғотадиган ахлоқий, диний ва ижтимоий реабилитация мактабларидир”.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube