Германия ҳақида сиз билган ёки билмаган 18 та қизиқарли фактлар:
1. Германия Марказий Европада жойлашган бўлиб, Европа Иттифоқидаги энг кўп аҳолига эга мамлакатдир –унинг 83 миллиондан ортиқ аҳолиси бор .
2. Германия пойтахти Берлин шахри санъат соҳаси, тарихий ёдгорликлар ва маданий мероси билан дунёга машҳур, шу жумладан Берлин девори ва Бранденбург дарвозаси хам диққатга сазовордир.
3. Германия дунёдаги энг саноати ривожланган давлатлардан бири бўлиб,айниқса автомобилсозликда юқори сифатли муҳандислик ишлари билан танилган (Mercedes-Benz, BMW, Volkswagen,Audi, Opel брендлари).
4. Мамлакат шунингдек пивоси билан машҳур, бутун мамлакат бўйлаб 1500 дан ортиқ турли пиво ишлаб чиқарилади. Ҳар йили Мюнхенда ўтказиладиган Октоберфест анжумани дунёнинг энг йирик пиво фестивалларидан биридир.
5. Германия Жанубий-Ғарбий қисмида жойлашган Қора ўрмонга эга бўлиб, бу ўрмон анъанавий қишлоқлар, саёҳат йўллари ва эртакнамо муҳити билан машҳур.
6. Мамлакат бой маданий тарихга эга, машҳур бастакорлар Людвиг ван Бетховен, Иоганн Себастиан Бах , Рихард Вагнер, Феликс Мендельсон ва бошқа кўплаб улуғ бастакорлар Германиядан чиққан.
7. Германияда бир қатор ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон маданий меъроси объектлари бор, жумладан 600 йилдан ортиқ қурилган Кёльн соборини алоҳида такидлаш мумкин.
8. Немис таълим тизими доимо юқори баҳоланган, мамлакатнинг университетлари ва илмий тадқиқот муассасалари дунёда энг кучлилардан бири ҳисобланади.
9. Германия дунёдаги энг йирик экспорт қилувчи мамлакатлардан бири бўлиб, асосан техника, кимёвий моддалар ва электроника маҳсулотларини экспорт қилади.
10. Германиянинг машҳур Автобан йўл тизимида айрим участкаларда тезлик чегаралари йўқ, бу ҳайдовчиларга юқори тезликда ҳаракатланиш имконини беради.
11. Германияда Рождество байрами анъанавий бозорлар (Christkindlmarkt) билан нишонланади, уларнинг тарихи XIV асрга бориб тақалади.
12. Германия қайта тикланувчи яшил энергия соҳасида етакчи, қуёш ва шамол энергиясига катта эътибор қаратади (Energiewende сиёсати).
13. Мамлакатда кўплаб қаср ва саройлар бор, жумладан Бавариядаги Нойшванштайн қасри, у Уольт Диснейнинг "Уйқудаги Малика" фильмидаги қасри учун прототип бўлган,Уольт Дисней айнан шу Нойванштайндан илҳом олган .
14. Немис тили дунёдаги энг кенг тарқалган тиллардан бири бўлиб, 100 миллиондан ортиқ киши ушбу тилни она тили сифатида сўзлайди.
15. Рождество арчаси ёки "Weihnachtsbaum" анъанаси Германиядан келиб чиққан бўлиб, бу бутун дунё бўйлаб байрамнинг ажралмас қисмидир.
16. Германиянинг ижтимоий таъминот тизими жаҳондаги энг кенг қамровли тизимлардан бири бўлиб, соғлиқни сақлаш, ишсизлик нафақаси ва давлат пенсияларини ўз ичига олади.
17. Мамлакатда спорт маданияти кучли ривожланган, футбол (soccer) энг машҳур спорт тури бўлиб, миллий терма жамоа тўрт марта ФИФА Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан.
18.Германиянинг Ройтлинген шаҳрида кенглиги 31 см бўлган кўча бор. Шунинг учун у Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг тор кўчаси сифатида киритилган.
@Geograflar_faoliyati