Gavhar Nasrulloh


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Hayotni chuqurroq anglaymiz...
Marketolog
Kopirayter
Tarjimon
Kontent-menejer
SMM menejer
Касбий тажрибаларим ва маълумотларни қуйидаги каналдан кузатишингиз мумкин:
@kopirayting_maktabi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


​​Маркетинг устида кўпроқ бош қотиришганда эди, ҳозиргача ўзимизда ишлаб чиқарилаётган машиналарни ҳам ўзига хосликлари билан, чинакам хоҳлаб сотиб олаётган бўларди одамлар. Яхшироқ бош қотирилса, ёнига мерседесни бир хил нархда қўйиб қўйса ҳам, бунисини танлайдиган ҳолатни келтириб чиқарса бўларди.

Хуллас, нима демоқчилигимни тушундингиз, деган умиддаман.

✍️ Gavhar Nasrulloh

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


Дунё маркетологлари шундай юришлар қиладики. Сиз улар хоҳлаган ҳаракатларни бажараётганингизни ҳатто сезмайсиз ҳам.

Ўзим истаганим учун кола ичяпман, деб ўйлайсиз. Мерседес миниш менинг азалий орзуим, деб ишонасиз.

Кола ўрнига пепси харид қилган пайтингиз эса, бу танловни ўзингиз қилганингизга аминсиз. Аслида, иккисидан бирини танлаш имконингиз ҳам маркетологлар ҳийласи эканини тасаввур ҳам қилмай қоласиз баъзан.

Хўш, улар бизларни шундай бошқариш учун нималар қилишади? Бизни ўрганишади. Кундалик одатларимиз, қизиқишларимиз, қандай тарзда айтилган гапга қандай реакция кўрсатишимиз ва ҳоказо ва ҳоказо...

Улар истаган ишни бажаряпмизми, демак улар бизни ўзимиздан кўра яхшироқ "танийди". Бундай таниш учун эса улар кўп ва хўп меҳнат қилади. Кузатади, таҳлил қилади. Ва... Яна меҳнат қилади: бизни ҳаракатга чорлайдиган сўзларни териб-териб, бизга эшиттиради, бизни таъсирлантирадиган роликлар ишлайди, ҳар жойларга ёзувлар ёки ўзини эслатувчи ранг ва шаклларни жойлаб, онг остимизга жойлашиб олишга, биз учун  "эски таниш" мақомини эгаллашга ҳаракат қилади. "Эски таниш" бўлганда ҳам, яхши, ёқимтой "эски таниш" мақомини эгаллайди.

Ва биз, тиш пастаси хариди учун чиққанимизда, аксар ҳолларда "эски таниш"имиз  "Colgate"ни танлаймиз. Баъзида эса,  "янги таниш"ларимизни ҳам  "эски таниш"ларимиз номи билан атаб юраверамиз.  "Памперс",  "Тефаль" каби. Бу худди яқинда уйланган аёлини вафот этган хотинининг исмини айтиб чақиришдек эшитилса кераг-ов ўша янги брендлар учун))

Хуллас, ўйлаб кўрсак, бизга бу каби таъсир ўтказиш осон эмас. Бунинг учун гуруҳ-гуруҳ жамоалар меҳнат қилади.

Уларнинг меҳнат натижасига қараб туриб, Ўзбекистондаги маркетингни кузатсангиз, сабрсизроқ ва дангасароқ эканимизни англайсиз:

"Нимага энди биз ўйлаб, таҳлиллар ўтказиб, таъсирли роликлар ишлаши учун бутун гуруҳга пул сарфлашимиз керак? Четдан машина олиб киришни қийииин қилиб ташласак, машинамиз сотилаверади."

"Нимага энди биз дўппини тарғиб қилиш учун янги-янги либос коллекциялари устида бош қотиришга вақт кетказишимиз керак? Ана, маданият вазири шундоқ чиқиб,  "ҳамма кияди!" дейди, тамом. Шунгаям энди одамларнинг феъл-атворини ўрган, уларга ёқадиган қилиб гапир, қилиб ўтирамизми?.."

"Нимага энди биз ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз сифати ҳақида қайғуришимиз керак? "Шуни ичсанг, қиммат машиналаримиздан бирини ютиб оласан", — деймиз, бўлди. Савдодан тушган пулларни санаб улгурмаймиз."

"Чинакам брендлар маркетологлари аҳмоқ, жамоа бўлиб бош қотириб, қатор-қатор стратегиялар ишлаб чиқади. Мана, биздан ўргансин ишлашни. Иш дегани мана бундай бўпти. Маркетинг дегани, бундоқ бўлади..."

Ўзбекистонда худди шундай ўйлайдиган бизнес эгалари кўплаб топилади. Маркетологни ишга олишади-да, нима қилишни унга ўзлари айтиб туришади. Борди-ю, маркетинг нуқтаи назарини келтирса, қабул қилгилари келмайди. Ўзларини бошлиқ бўлмай қолаётгандек сезишадими, директорлик рутбасидан тушиб қоляпман, деб ўйлашадими... Боз устига, кутишга вақтлари йўқ. Тез бўлиши керак, тез, тез, тез.

Одамлар эса, иложсиз нексия сотиб олади-да, уни ичида "қачон мерседес минаркинман" деган ширин хаёллар оғушида йўллар кезади. Ҳеч бўлмаса, рулини ўрнатиб олишади)

Бунинг сабаби битта. Мерседес маркетологлари эркин. Одамларни ўрганади, уларга комфорт керак, деган хулосани беради. Ишлаб чиқарувчи эса, маҳсулотини сотиш учун шунга  мослайди. Бошқаларидан ажралиб турадиган жиҳатимиз шу дейди-да, рулда ўтирган ҳайдовчи машина ичидаги комфорт туфайли ўзини шердек ҳис қилаётганини кўрсатиб беради.

Нексия маркетологи эса, "қўл-оёғи боғлиқ". У бошлиқларга бўйсунишга мажбур. Шунинг учун аҳолини  "яхшилаб" ўрганиб, бизникиларга мақсадга етиш эмас, мақсадга етишни орзу қилиш мароқлироқ бўлишини айтади. Ва халққа орзу қилиш имконини яратишади. Майли, мерседес минишни орзу қилсин, лекин нексия сотиб олаверсин. Биз учун асосийси сотиш. Мажбурлаб сотамизми, чеклаб сотамизми, фарқи йўқ. Сотилса бўлди. Майли, бизнинг маҳсулотимизни орзу қилмасин, ёмон кўрсаям фарқи йўқ, сотиб олса бўлди.


Бир-икки ҳафта аввал таъбимни тирриқ қиладиган бир ҳодиса юз берди. Бироз хафа бўлдим, тушкунликка тушмоқчи ҳам бўлдим.

Кейин ўйлаб қолдим. Атиги олти йил аввал кимдир менга ҳозирги ҳолатимни — нималар билан банд бўлишимни, қаерларда юришимни айтиб берганида, уни алжираяпти, деб ўйлаган бўлардим.

Қисқа муддат ичида ҳаётим шу қадар ўзгариб кетдики... Янги танишлар орттирдим, янги касблар ўргандим, янги жойларни кўрдим... Тасаввур қилиш у ёқда турсин, етти ухлаб тушимга кирмаган ўзгаришлар бўлиб кетди.

Бирортасини режа қилмагандим. Бирортасига эришиш учун астойдил ҳаракат қилмаганман.

Ҳаммаси фақатгина Яратганнинг фазли-марҳамати билан содир бўлди.

Нега энди кичик бир воқеа учун ташвиш чекай? Нимага тушкунликка тушай?

Аввал йўқ эдим. Аллоҳнинг иродаси ила бу дунёга келдим. Мендаги бор неъматларнинг барчасини Ўзи менга ато қилди.

Кўриб, билиб, гувоҳ бўлиб боряпманки, бу дунёда ҳеч бир иш Унинг изнисиз бўлмайди. Бу гапларни аввал ҳам кўп эшитган бўлсам-да, ўзимнинг бошимдан ўтганидан кейин аниқ англаб етдим.

Шуларни ўйладиму маҳзун қалбимга қувонч оралади, тунд чеҳрам ёришди, ғамгин кўзларим чақнай бошлади.

Инсон ўзига берилган неъматларни сарҳисоб қила олса, қаноатни дўст тутишни ўрганса, чинакам шукур келтиришни уддалай олса — ҳеч нарса уни хафа қилолмаслигини кашф қилдим.

Қадарга розилик — бизни кучли қиладиган ягона туйғу шу бўлса керак.

👉 @gavhar_nasrulloh 👈






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ўзим ишлаётган лойиҳалардан бирига СММ менежер қидирилмоқда:

Вазифалар:
1. СММ стратегия тузиш;
2. Контентни режалаш ва эълон қилиб бориш;
3. Натижалар мониторинги ва таҳлили;

Талаблар:

1. Киришимлилик
2. Ижтимоий тармоқлар алгоритмларини билиш
3. Рус тили ва ўзбек тилини билиш
4. Креативлик
5. Камида 6 ойлик иш тажрибаси

Шарт-шароитлар:

1. 5/2 кунлик иш ҳафтаси
2. Иш куни 9:00 дан 19:00 гача
3. Бепул ва мазали тушлик
4. Иш ҳақи суҳбат асосида келишилади

Агар вакансия сизни қизиқтирган бўлса, ўзингиз хақингиздаги резюме ва маълумотларни телеграм орқали @nasr_assistant'га юборишингиз мумкин.


Беш йил аввал бир йиғинда қатнашган эдим. Унутиб ҳам юборган эканман. Ҳозир ўша йиғинда олинган кичик видеолавҳани кўриб қолдим.

Эҳ-ҳеее... Ўша пайтдаги ўзим билан ҳозирги ўзимни солиштирсам...

Хуллас, беш йил ичида анчагина ўзгарибман. Ташқи кўринишимдаги ўзгариш жуда катта эмас. Аммо ички оламим, фикрларим, ўйларим, дунёқарашим, одатларим, қизиқишларим — ҳамма-ҳаммаси ўзгаришга юз тутган.

Ўша пайтлари нейтрал муносабатда бўлганим баъзи ишлар, бугунги нигоҳим билан қараганда — нотўғри.

Ўша пайт билмаган нарсаларим ҳозир менга маълум.

Ўша пайт тушимга ҳам кирмагани, ҳозир ҳамиша ўйларимда.

Ташқаридан қандай кўринаман, билмадим-ку. Аммо ўзимнинг назаримда ижобий томонга ўзгарибман.

Ўзингни ўзгалар билан эмас, аввалги ўзинг билан солиштир, дейишади-ку. Ўша видео мана шундай солиштиришим учун зўр сабаб бўлди.

Яна беш йил ўтиб, ҳозирги ҳолатим билан солиштириш насиб қилса, шундай хулоса олишимга умидворлик билан олға интилишга қарор қилдим.

Ҳеч қачон ҳеч нарсага кеч эмас. Камолотга эришиш йўлида ҳамиша жидду жаҳд қилавериш керак.

"Камол эт касбким олам уйидин сенга фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ,
Жаҳондин нотамом ўтмак биайни эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ."

Олам уйидан ғамнок чиқмасликка ҳаракат қилишда давом эт, дедим ўзимга.

Мендан ҳеч ким сўрамаган бўлса ҳам, сизларга ҳам улашгим келди.)

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


"Гап эгасини топади" деган гапга бироз шубҳа билан қарай бошладим.

Гап эгасини эмас, эгасининг қаршисидагини топиб, унинг кўнглини вайрон қилган ҳолат кўпроқ кузатиларкан асли...

Масалан, шу ўзимизни фейсбукни олайлик. Мана бундай қилиш яхши эмас, мана бу иш бундай, буниси ундай, деган постлардан шу постдаги таърифларга мутлоқ алоқаси йўқ инсон таъсирланади. Ўзидан ўша иллатларни қидира бошлайди. Гап эгаси бўлганларнинг эса, парвойи фалак.

Мунофиқлар ҳақида ояту ҳадислар айтилганда, ҳидоятдаги саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳаммадан кўпроқ хавотирга тушишгани ҳам, бунга бир мисол...

*

Айтайлик, бир инсон ҳаёт йўлларида қийин вазиятга тушди. Диний нуқтаи назардан ҳам, инсонийлик жиҳатидан ҳам, ён-атрофидагилар унга кўмакчи, ёрдамчи, мададкор бўлишлари шарт. Ҳатто баъзи пайтлар вожиб ҳам.

Бироқ, шундай бўлса-да, ўша муҳтож инсонда тамагирлик ҳосил бўлмасин, инсонлардан мадад кутиб, ноумид бўлиб, баттар тушкунликка тушмасин учун, унга қуйидаги мазмундаги гаплар айтилади: "Ҳеч кимдан ёрдам кутма"; "Эҳтиёжингни фақат Аллоҳдан сўра"; "Аллоҳ кутмаган жойингдан етказади"; "Ҳатто поябзалинг ипини ҳам Аллоҳдан сўрагин" ва ҳоказо.

Бу гаплар муҳтож кишига қарата айтилган бўлса ҳам, унга ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахслар ўзига олади: "Нимага энди мен ёрдам беришим керак экан? Уялмай манга муҳтожлигини мазмун қилади-я. Ана, ҳадисларда ҳам айтилган, поябзалинг ипини ҳам Ҳақдан сўра, деб. Мен қийналганимда биров ёрдам қилганмиди?! Ўзини ўзи уддаласин-да..."

Ё бўлмаса, тескариси:

"Муҳтожларга ёрдам беринг"; "Яримта хурмо билан бўлса ҳам, ўзингизни дўзах оловидан сақланг"; "Бир муҳтож кишига ёрдам қилаётганда, унга юқоридан назар ташлаб, ёрдамингизни юзига солманг"; "Миннат қилманг" деган гапларни ўша муҳтож киши ёдлаб олади.

Ҳа деса, атрофдан ёрдам кутиб аланг-жаланг бўлади. Бандасидан кутгани учун ноумид ҳолга тушиб, қалби оғрийди, баттар тушкун ҳолга тушаверади...

*

"Аёл кишининг пулида ҳеч кимнинг ҳақи йўқ, ҳатто эри ҳам унга эга чиқолмайди" деган гап аёллардан кўра кўпроқ эркакларга таалуқли. Бу гап, токи эркак аёли топган пулга кўз тикиб, эркаклик шижоатига путур етмасин учун айтилгани эҳтимоли юқори (бу ҳақда алоҳида пост бўлади, иншааллоҳ).

Бу гапни аёл бўйнига маржон қилиб тақиб олиб, оиласида чинакам эҳтиёж бўлиб турса ҳам, ҳеч нима бўлмагандай юраверсин, деб айтилмаган. Ўзингиз ўйланг, ғирт бегона кишига яримта хурмо садақа қилиб, дўзах оловидан сақланиши мумкин бўлган мусулмон одам, оиласида эҳтиёж бўлиб турганда, ўз пулидан зарурат учун сарф этса, савоб берилмасмикан?

Аёл киши эрини рози қилиши ҳақидаги гаплар эса, аёлларга қаратилган. Токи аёл эрини кўнглини олишга, унга итоат қилишга енгил қарамасин учун.

Лекин асло эркак киши буни ёдлаб олиб, аёлини овқати бироз кечиксаям, битта кичкинагина хатога йўл қўйсаям, ҳадеб аёлига шу гапни рўкач қилиб, зулм қилавериши учун эмас. Зеро ўша эркак ҳали ўзининг ҳоли қандай кечишидан бехабар экан, Аллоҳ унинг гуноҳларидан ўтиши умидида ҳам, ўзига омонат ўлароқ берилган заифани кўплаб кичик хатоларига кўз юмиши тўғрироқ бўлмасми эди?

*

Ота-оналарга аталган гапларни фарзандлар, фарзандга қаратилганини ота-оналар, аёлникини эркак, эркакникини аёл, ходимга қаратилганини раҳбар, раҳбарга йўлланганини ходим маҳкам ушлаб олишига, шунга бири бошқасига тинимсиз таъна тошларини отиб яшашига қараб ўйлаб қоламан:

"Гап эгасини эмас, эгасининг қарама қаршисидаги инсонни сўзсиз топиб бораркан". Нафақат топади, балки унинг бутун онгу шуурини маҳв этиб, ўзига ўзини дунёдаги энг ёлғиз, энг бахтсиз этиб кўрсатаверади.

"Аслида эр мана бундай бўлиши керак, эрингни аҳволини қара", — дея шивирлайди аёлнинг қулоқларига.

"Эҳҳҳ, бу аёлинг билса эди, сенинг розилигинг нақадар муҳим эканини, ухламай хизматингни қиларди, билмайди-да", — деб васваса қилади эркак қалбини.

"Унга билдир, мажбуриятини эслат, ўз ҳақингни танитиб қўй, талаб қил, айт, бақириб-бақириб айт, эшитиб қўйсин", — деб оловга мой сепади шайтон алайҳиллаъна.

✍ Gavhar Nasrulloh

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


Репост из: "NASR" agentligi
🎙Янги гуруҳларга қабул 5 августдан бошланади.

Дарслар, одатдагидек, бир неча хил тарифда ўтилади.

1. Мустақил дарслар.

Бу тарифда дарсларни телеграмдаги ёпиқ каналда кузатиб боришингиз мумкин. Вазифалар текширилмайди. Мустақил ўқиб-ўрганасиз.

Бу тарифда ўқиш нархи: 1 200 000 сўм. Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 1 000 000 сўмни ташкил этади.

Курс бошланганидан 2 ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.

2. Ўзим ўрганаман.

Бу тарифнинг биринчиси билан фарқи, вазифалар шогирт қизимиз томонидан текширилиб, фидбеклар берилади.

Бу тарифда ўқиш нархи: 1 800 000 сўм. Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 1 500 000 сўмни ташкил қилади.

Курс бошланганидан икки ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.

3. Юзма-юз.

Ушбу тарифда дарслар телеграмдаги ёпиқ гуруҳда реал вақт режимида видеоалоқа тарзида олиб борилади. Дарсга ҳамма белгиланган вақтда кириши шарт. Вазифаларни шахсан ўзим текшириб, фидбек бераман.

Бу гуруҳда ўқиш нархи: 3 000 000 сўм.

Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 2 800 000 сўмни ташкил этади.

Вақт муаммо бўлгани учун, дарслар ҳафтада бир марта ўтилади. Дарсга белгиланган вақтда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз кирмаган ўқувчилар "Ўзим ўрганаман" тарифидаги гуруҳга ўтказиб юборилади ва ортиқча тўлов қайтариб берилмайди.

📌 Тарифлар нархлари бир ой учун эмас, тўлиқ курс учун ҳисобланган.

Курсга рўйхатдан ўтиш учун @nasr_assistant га мурожаат қилишин
гиз мумкин.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Қаноат деб аталмиш ҳисдан шу қадар узоқлашдикки...

Эркак аёлига шунчаки гул бериши энди унчалик хурсандчилик бахш этмай қўйди. Гулни, албатта, қандайдир ноодатий усулда бериши керак.

Фарзанд ота-онасига, шунчаки, ғамхўрлик қилиши энди кам. У, албатта, уларнинг таваллуд кунини кутиши ва қимматбаҳо нимадир харид қилиб (машина, умрага чипта ва ҳкз.), ярим тунда мушак ва мусиқа жўрлигида тантанали топширмаса бўлмайди.

Йигит қизга, шунчаки, совчи жўнатиши ҳисобмас. Ҳатто розилик бериб бўлинган бўлса ҳам, ўзгача қилиб безатилган бир катта зални ижарага олиб, анвойи таомлар-у ширинликлар, қимматбаҳо тақинчоқ ва гулдасталар билан, бир қўли орқасида, бир тиззаси ерда турганча, merry me, деб айтиши шарт.

Шу даражага етдикки, энди бизга "озгина" эътибор тугул, қимматбаҳо совғалар ҳам камлик қилиб қолди.

"Романтика"ни тушунмаган мен аҳмоқни бемалол тошбўрон қилишларинг мумкин.)))

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


Айрим аёллар пардоз қилмайди, лекин юзида нури бор.

Айрим аёллар ортиқча сўзламайди, лекин нигоҳларида ажиб маъно бор.

Айрим аёллар қимматбаҳо тақинчоқ тақмайди, уларнинг зебу зийнати чақноқ самимий кўзларидир.

Айрим аёллар сохталик ва айёрликдан йироқ юришади, лекин кўп нарсага қодир майин ва илиқ табассуми бор.
                                   
Интернетдан. Таржима

👉 @gavhar_nasrulloh 👈

889 0 14 1 28

Шахсийдан хабар ёзиб, дард-у ҳасратини айтадиган, маслаҳатлар сўрайдиган аёллар роса кўп.

Баъзида хабарлар кўпайиб кетиб, пастга тушиб кетиб қолади, кўрмай ҳам қоламан(майли, гап бу ҳақда эмас).

Эътиборимни тортгани шуки, бир муддат аввал қайнона-келин муносабатлари унчалик яхши эмаслигидан шикоят қиладиганлар ҳам учраб турарди.

Ҳозир унақаси йўқ. Асосий қисми эридан шикоят қилади. Баъзиларининг ҳасратидан хабардор бўлгач, таскин-тасалли беришдан бошқаси қўлимдан келмай қолади. Чиндан сабрига, матонатига қойил қоламан. Бироқ бунақалари жуда кам.

Кўп қисмининг дардини эшитиб,  бунинг ечими осон-ку, дегиларим келиб кетади. Аммо уларнинг психологик ҳолати бу гапимга қулоқ соладиган, тўғри хулоса чиқарадиган аҳволда эмаслигини англайману, тилимни тишлайман.

Очиғи, уларнинг шикоятини дард деб ҳам бўлмайди. Гоҳида психолог эмаслигимни айтиб, мутахассис қабулига боришни тавсия қиламан. Улар эса, психолог эмаслигингизни биламан, лекин сиздан жўяли ечим топишимга ишонаман, деган жавобларни беришади.

Айримларига ўзимнинг фаҳмим даражасида маслаҳат берган пайтларим ҳам бўлган. Қабул қилгач, бир муддат ўтиб, раҳмат айтганлари ҳам бўлган.

Айримларининг гап уқмаслиги шундоқ сезилиб туради. Бунақа ҳолатдаги аёл-қизларга нима дейишини билмай қоларкан одам.

Хуллас, нима демоқчиман. Аёл-қизларимиз ҳали ҳам кўп-кўп илмга муҳтож. Хусусан, оддий шахслараро муносабатларга киришиш илмини ҳам билмайдиганлари кўп. Оила илмини-ку, инчунин.

Жиддий муаммоси бор оила вакилаларини-ку, тушунса бўлади. Аммо бўлар-бўлмас кичик ташвишларни катталаштириб, ўзига муаммо ясаб олаётганларга ҳайрон қолмай илож йўқ.

Шунақа пайтларда алоҳида вақт ажратиб, аёл-қизлар учун оила илмидан, шахслараро муносабатларга киришиш илмидан курслар ташкил қилгим келиб кетади. Сабр, шукр, қаноат аталмиш муҳим тушунчаларнинг моҳиятини англатишни истаб қоламан.

Бошимиздаги биз улкан муаммо деб қабул қилаётганимиз масалаларнинг қанчалар кичик эканини уларга исботлаб бергим келиб қолади гоҳо.

Бу постдан кейин, эҳтимол, кимлардир мени "женская солидарность"ни билмасликда айблар. Аммо менинг тушунчамдаги  "женская солидарность" айни мана шу.

Мен ҳеч қайси бир аёл арзимас ташвишларни деб сиқилишини, эрига қовоқ уюшини, фарзандларини жеркиши,  уришини хоҳламайман.

Жамиятдаги ҳар бир аёл баъзи ташвишлаш олдида вазмин, гоҳида мулоҳазакор, гоҳо эса, қаноат ва матонат соҳибаси ўлароқ гавдаланиши тарафдориман.

Ахир бу аёлларнинг ҳар бири бир олам, ҳар бири фарзанди учун меҳр-муҳаббат, одоб-ахлоқ, илм-маърифат манбаи. Улар олдидаги масалаларни жиддий-ножиддий, муҳим-номуҳимга ажратишни, эътиборга арзимайдиганларини эътиборсиз қолдириб ўтиб кетишни билиши керак. Билиши шарт. Бу ҳам бир илм экан-да...

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


Ҳозирги замонда инсон учун энг зарурий қобилият танқидий фикрлаш қобилияти бўлиб қолибди.

Турфа фикрлар, турли қарашлар шу қадар кўпайганки... Боз устига, ижтимоий тармоқлар ўша нуқтаи назарларни эълон қилиш учун қулай ва арзон минбар бўлиб хизмат қиляпти.

Бири ҳуқуқингизни ўргатади, иккинчиси мажбуриятингизни эслатади, бошқаси орзу қилинг, олға босинг деб хитоб қилса, яна бири уйдан чиқманг, деб даъват қилади.

Кимдир, келинсан, ҳаддингни бил, дейди, бирови қайноналикни ўргатади, баъзилари, қул эмассан, деса, яна бошқаси, пардоз қилишга чорлайди.

Мустақил фикри йўқ, ўзига берилган маълумотни танқидий баҳолай олмайдиган одам ўзлигини йўқотиб, нима исташини ўзи ҳам билмайдиган ғалати мавжудотга айланади.

Танқидий фикрлашни ўрганинг, хуллас. ))

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


Ким билан гаплашма, озиш ва ёшаришни истайди.

Ким билан суҳбат қурма, бойиш ва чиройли бўлиш истагида.

Кимни қарама, ё бозор, ё дўкон, ё бирор кафега йўл олган.

Кимга гапирма, ё пулдан, ё гулдан, ё зардан гапирсанг — маъқул.

Орзумиз сарвдек қомат, ёшлардек қувват, бойлардек чўнтакка эга бўлиш.

Истагимиз чиройли либос, гўзал юз, ҳашаматли уй ва машинада одамларга хуш ёқиш.

Борар жойларимиз дўкон, фитнес заллари, чойхонаю-кафелар.

Охир-оқибат етиб борадиган манзилимиз эса... Шунча елиб-югурганим шунгамиди, дейдиган бўлмасин-да, ишқилиб...

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


Яқинда бир муслима психолог саҳифасига дуч келиб қолдим. Аввалдан айтай, психолог ўзбек ҳам, ўзбекистонлик ҳам эмас.

Гапларидан диний илми ҳам ёмон эмаслиги билиниб турибди. Қизиқиб, у ҳақда бироз маълумот қидириб кўрдим: диндор оила фарзанди экан. Отаси масжид имоми, онаси мадраса мударрисаси бўлган бу қиз 21 ёшигача араб тили ва дин йўналишида таълим олган экан. 21 ёшдан кейин эса психологияга қизиқа бошлабди. Ўн йилдан зиёд муддатдан буён шу йўналишда фаолият юритибди.

Унинг гапларида ҳам бошқа баъзи психологларники каби тинглаганингизда энса қотадиган жойлари бор. Аммо баъзи гаплари одамни жуда ўйлантириб қўяркан.

Подкаст ва интервьюларининг бир нечтасини кўриб чиқдим. Шулардан бирида айтишича, ўзи қаттиққўл диндор оилада вояга етгани сабаб, мусулмонлар орасида зинокорлар жуда кам деб ҳисобларкан. Аммо психологлик фаолиятини бошлаганидан сўнг, бу каби ҳолатлар жуда кўп эканига гувоҳ бўлибди.

Айтишича, кўплаб муслима аёллар ҳар бир муаммо ва ноқулайликка ечим қидирмоқда. Улар ўқияпти, изланяпти ва ўсяпти. Мусулмон эркаклар эса, ибодатимни қиляпман, рўзғорни қўлдан келганча уддалаяпман — бўлди, деган позицияда қотиб қолибди.

Бу ҳолатнинг оқибати ҳақидаги гаплар эса жуда ачинарли. Эмишки, аёллар ўсиб, эркаклар ўз устида ишламай қўйгани учун, муслималар мусулмон эркаклар орасидан ўзига муносиб умр йўлдош топа олмаяпти экан.

Шу туфайли улар ғайридинлар орасидан потенциал жуфтини қидира бошлабди. Суҳбатдоши эса унинг гапларини маъқуллаб, баъзи аёллар айрим давраларда рўмолсиз кўриниш бераётгани, рўмолингни ечдингми, деган саволга эса, йўқ, мен шунчаки, даврага мослаб кийиндим, деб жавоб бераётгани, эртасига бошқа даврага яна ўранган ҳолда бораётганини айтяпти.

Жудаям қизиқ ва, айни пайтда, баҳсли масалалар. Психолог нафақат Ўрта Осиё, МДҲ давлатлари, балки ғарб муслималарига ҳам консультациялар ўтишини ва бу каби ҳолат ҳар ердаги мусулмонлар учун ёт эмаслигини айтиши икки ҳисса ҳайратланарли туюлди (бир нечта подкастлардан олинган хулосалар).

Шу жойда аввалроқ, аёл ҳеч қачон ўзини уддаламасин, деб ёзган постим бир жойда улашилгани ва ўша ерда кўпчилик томонидан, аёл ўқиса нима қилибди, ишласа-чи, пул топишининг нимаси ёмон, қабилидаги изоҳларга кўзим тушганини эсладим.

Аввало, илм олиш ҳар бир муслим ва муслимага фарз. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Юқоридаги эслаганим постдаги ёзганларим ният ҳақида эди. Фақатгина ният. У ерда ўқиш, ишлаш, ўсишга қаршилик йўқ эди асло.

Аммо муслима аёлнинг "ривожланиши" уни динидан узоқлаштираётган экан, бундай "ривож" ҳақида яхшироқ ўйлаб кўриш керак. Бу биринчи масала.

Муслима аёллар ўз диндошлари орасида турмуш қуриш учун муносиб номзод топишга қийналаётган экан, бу ҳақда ҳам алоҳида бош қотириш шарт демак.

Бу каби ҳолатга таниш қизлар мисолида ўзим ҳам бир неча бор гувоҳ бўлдим. Уларни сўраб келган совчилар ва учрашувга чиққан йигитларнинг ҳатти-ҳаракати ва гаплари одамни лол қилади. Шунинг учун бу ерда ҳам жиддий бош қотиришга арзийдиган жиҳатлар жуда кўп, деб хисоблайман. Бу — иккинчи масала.

Айбни феминистлар, психологлар, гендерчиларга юклаймизу, аммо ўзимиз динимиз кўрсатмаларига қай даражада амал қилаётганимиз ҳақида бош қотирмаймиз.

Хусусан оилавий масалаларда ўзимизнинг ҳақларимизни аълога ўзлаштиряпмизу, йўлдошимиз олдидаги мажбуриятларни унутдик. Бу гаплар аёлларга ҳам, эркакларга ҳам тааллуқли.

Тўғри, аёллар адашяпти, аёллар алданяпти, аёллар айнияпти, деган гаплар уйдирма эмас. Афсуски, бу бор гап.

Аммо жамият миқёсида аёлларнинг зиммасидаги юкламалар жуда кўпайиб кетган. Жуда. Бир томонда асоси йўқ чекловлар, иккинчи томонда нозик елкалардаги оғир-оғир юклар аёлнинг силласини қуритиб, шарт ҳаммасидан кечишга ундаётгандир?

Буни аввало тан олиш, кейин ечимларини топишга уринмасак, кейин кеч бўлади. Эҳтимол, кечикиб бўлгандирмиз ҳам...

✍️ Gavhar Nasrulloh

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


Аёлга ҳеч нарса турмуш ўртоғи берган ҳайитликчалик ёқимли бўлмаса керак)

👉 @gavhar_nasrulloh 👈

846 0 10 1 20

Ассалому алайкум, азизлар!

Аллоҳ сиздан ва биздан яхши амалларимизни қабул қилсин!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

👉 @gavhar_nasrulloh 👈


Бугун шу постни ёзганимга роппа-роса уч йил бўлибди. Фейсбукнинг эслатиш функцияси зўр, барибир.


Агар ёнингизда яхши одамлар бўлса, уларни авайланг. Яхши одамлар автобус эмас, ўн дақиқадан сўнг бошқаси келмайди.

Таржима

👉 @gavhar_nasrulloh 👈

Показано 20 последних публикаций.