🇬🇧АПЛ 8-тур учрашувининг марказий баҳси якунланди. Ҳар икки жамоа ҳам учрашувга мос тарзда ўйин кўрсатишди. Бунинг учун икки жамоага ҳам алоҳида раҳмат 👏. "🇬🇧Арсенал"нинг очко йўқотиши ушбу ўйиндаги интригани янада ошириб берган эди. "🇬🇧Ливерпул" ғалаба қозониш орқали 1-ўринни мустаҳкамларди, "🇬🇧Челси" эса 3-ўринга кўтарилиб оларди .
Ҳар икки жамоа ҳам мавсумни янги мураббий билан бошлади. Бугунги натижани четга суриб ўйинга тўхталадиган бўлсак, икки жамоа ҳам мураббий танлашда адашмаганини кўрамиз. Бугунги баҳс ва умумий мавсумдан келиб чиқиб, Арне Слотнинг "Ливерпул"и жуда мослашувчан ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўрадиган, жисмонан кучли ва ҳар бир учрашувда рақибларни ёввойи прессинги билан қийнайдиган жамоа деб таъриф берсак бўлади. Марезканинг "Челси"си эса тотал футболни яхши кўрадиган, ёввойи прессингдан ҳам хотиржам чиқиб кетишни хоҳлайдиган ва қанотлардаги креатив футболчилари орқали ўйин кўрсатадиган жамоа дея оламиз.
Энди учрашувга тўхталадиган бўлсак, дастлаб таркибларга:
"Ливерпул"дa 🇧🇷Алиссон жамоага ёрдам бера олмади, 🇦🇷Маккалистерда кичик жароҳат бор эди (шунинг учун захирадан ўйинга қўшилди). Лекин асосийда майдонга тушган футболчилар шерикларини ўрнини умуман билдиришмади. Қайтанга Куртис Жонеснинг майдондалиги Маккалистердан кўра кўпроқ жамоага ёрдам берди. (Жонес гол киритди ва деярли хатосиз ўйнади. Прессингдан чиқишдаги жой танлаши эса идеал даражада.)
"Челси"дa эса Марк Кукурелла ва Уэсли Фофаналар сариқ карточкалари кўпайиб кетганлиги туфайлижамоагаа ёрдам бера олишмади. Ҳар икки футболчинг ўрнида майдонга тушган футболчилар 53-дақиқада захирага олинишди. (Жарохатдан энди қайтган 🏴Рис Жеймс ҳали формада эмас экан, Тосин Адерабиоё бирор марта дуэлда ғолиб чиқмади.
Юқорида айтиб ўтилганидек ушбу ўйинга Слот "Ливерпул"ни жуда яхши тайёрлабди, жамоа 2 ёки 3 пас орқали қийинчиликсиз қарши ҳужумга ўтиб кетганини бир неча бор гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари 4 футболчилар юқорига кўтарилиб рақиб футболчиларини осонлик билан ҳужум ўтишига йўл қўйишмади (🇳🇱Гакпо, Жота ёки 🇺🇾Нюнез, 🇭🇺Сзобо, 🇪🇬Салаҳ прессингда юқорига кўтарилишди 4-2-4). Ушбу ўйинда 🏴ТААнинг умуман олдинга ўтмаганини ҳам алоҳида қайд ўтиб кетиш керак. 26 ёшли қанот ҳимоячиси бугун фақатгина ҳимояланди, бу албатта мураббийнинг кўрсатмаси эди.
"Челси" ўйинга таркиб танлашда адашганини 🏴Санчонинг 45-дақиқада алмаштирилганидан ҳам билиб олсак бўлади. Чунки Санчо ўйиндан узилиб қолганди, дастлабки дақиқаларда фаол бўлди, 30-дақиқалардан кейин эса на прессингда фаол бўлди на рақиб жарима майдони ичида хавфли вазият ярата олди. Жамоа ярим ҳимояси build-upда жуда зўр ҳаракатланишди. Лавиа ва Кайседо жуда кўпчиликни қийин аҳволга солиб қўяётган "Ливерпул"нинг ёввойи прессингини бир неча маротаба осонлик билан ёриб ўтишди. 🏴Палмер бугун рақиб футболчилари томонидан яхши қўриқланди. Нето яхши қўшилди ўйинга, лекин Нкунку чап қанотда ўйнай олмади, франциялик футболчининг фойдаси ҳужум ортида ёки марказий ҳужумда кўпроқ тегарди.
Ушбу учрашув ҳақида ҳозирча шулар. "Ливерпул"ни 😱 даҳшатли тақвим кутиб турибди, буёғи ҳар 3 кунда жиддий рақиблар билан ўйнайди, "Челси" эса Конференциялар Лигаси орқали етакчи футболчиларига дам бера олади.