ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН АРМИЯСИ – МАМЛАКАТ ТАЯНЧИ, ХАЛҚИМИЗ ФАХРИМамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ташаббуси билан сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг ҳам қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгарди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳаракатчан ва пухта қуролланган қудратли кучга айланди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Фурқат тумани Политехникумида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда жамоатчилик ва аҳоли вакиллари, ҳарбийлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Мавлонов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Қ. Ражабов, вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқамаси бошлиғи Т. Бойматов ва бошқалар сўзга чиқиб, йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, Янги Ўзбекистонинг завонавий армиясининг салоҳияти, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш масалаларида сўз юритдилар.
Байрам нафаси сезилиб турган саҳнада ёш истеъдодлар, ҳарбий хизматчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача руҳ ва шукуҳ бахш этди.
Тадбир давомида Политехникум мактаби ўқувчилари иштирокида ҳарбий қуролларни ёйиб-йиғиш мусобақаси ташкил этилиб, якунда ғолиб ўқувчи-ёшлар муносиб тақдирландилар.
Шу сингари тарғибот тадбирлари давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда маънан етук, жисмонан соғлом, Ватанга содиқ фарзандларни камолга етказиш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида ва миллий армиямиз куч-қудрати, унда яратилаётган кенг имкониятлар, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш ва олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олиш ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш ва уларда мафкуравий иммунитетни оширишга қаратилган ватанпарварлик фестивалларида замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳлар намойиши, ҳарбий оркестр ижросидаги жанговар мусиқалар ва юртимизни улуғловчи қўшиқлар эртамиз эгаларига чин маънода кўтаринки кайфият улашиш билан бирга ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишини янада оширмоқда.
https://t.me/furqataxborotxizmati