⚡️АДВОКАТ ХАЙРУЛЛО ҚОСИМОВ: "Суд раиси фермернинг конституциявий ҳуқуқига тупуриб қўйса, бечора фермер дардини қаерга айтсин?!".
"Бизда энг кўп ҳуқуқи бузиладиган тадбиркорлик субъектлари фермерлар бўлса керак. Кластерлар билан муносабатлардаям шу.
Қонунчилигимиз ҳам шунга йўл очиб бергандек. Масалан, битта кластер фермерни ҳақини беролмай қолса, уни хўжайинини, яъни таъсисчисини шахсий мулкига ундирув қаратиб бўлмайди. Лекин кластерда фермерни қарзини унинг шахсий мулкига қаратиш имконияти бор.
Судларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бор. Битта пахтачилик кластери 50 та фермерни судга берса, битта ёки иккита суд мажлисида ҳаммаси ҳал. Агар битта фермер пахтачилик кластерини судга берса, иш икки ойлаб чўзилаверади.
Судни кўриб, судья кластердан қўрқяптими деб ўйлаб қоласан.
Мана бу постни Фарғона туманлараро суди раиси кўраётган ва бугун соат 17-30 га қўйилган суд мажлисини кутиб ўтириб ёзгандим.
Шу ишда фермер манфаатларини ҳимоя қилаётган эдим. Постда ёзилганларни тасдиғи сифатида, суд раиси мени ВКА орқали суд мажлиси бошланишини кутиб турганимни билсада, мени иштирокимсиз суд мажлисини ўтказиб қарор чиқарибди.
Шу пайтгача кластер вакилини вақти бўлмаганлиги сабабли бир неча марта ишни қолдириб келган раис, суднинг энг муҳим музокара босқичини фермернинг адвокатисиз ўтказиб қўя қолибди.
Қарор ўз йўлига, унга нисбатан апелляция берармиз, лекин фермерни ҳам конституциямизнинг 29-моддасида белгиланган малакали юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқи бор. Бу ҳуқуқ эса унинг манфаатини ҳимоя қилаётган адвокатни ишда иштирок этиши билан таъминланади.
Суд раиси фермернинг конституциявий ҳуқуқига тупуриб қўйса, бечора фермер дардини қаерга айтсин?!
Ўша гап, фермер ҳам одамми, ҳурматли суд раиси?!"
🔹14 феврал, 2025 йил.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ