⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ, таниқли иқтисодчи: Пахта хариди қоидалари яна ўзгаради.
"Энди кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади. 2024 йилда фермерлар пахта хом-ашёси контрактациясини биржага қўйиши ва кластерлар бу таклифлар учун курашиши керак эди.
Сентябрга келиб, қоидаларга тўсатдан ўзгартириш киритилган ва пахта нархи кластерлар фойдаси учун сунъий равишда пасайтирилганди. 2018 йилдан ҳисобланса, пахта хариди қоидалари ҳар йили ўзгартирилади ва афсуски, қоидалар бирон мавсум охиригача қатъий ушланмаган.
Янги тартибда агар ҳудудий чегаралар олиб ташланмаса, кластерларнинг диктати пайдо бўлиши мумкин. Чунки бир вилоят ҳудудида ўзаро таниш ва ҳокимиятларга чатишиб кетган кластерлар бемалол паст нархни ушлаш бўйича ўзаро тил бириктириши мумкин.
Фермерлар мавжуд вазиятларда зудлик билан кооперацияларга уюшишлари ва кичик пахта тозалаш заводларини қуришлари керак бўлади.
Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас, имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилиши эълон қилинмоқда.
Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади. Лекин бунинг учун кластерлар пахта учун ҳисоб-китобни вақтида қилиши керак.
🔹16 январ, 2025 йил.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ