⚡️ФЕРМЕР МУРОЖААТИ: "Топширилган пахта пули ҳалигача тўланмаяпти, ғалла ресурсини эса, банкда кутиб умримиз ўтмоқда".
"Ассалому алейкум ҳурматли Админ.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси жуда қийинчилик билан эришиладиган, табиат инжиқликларига тўла соҳадир. Қурғоқчиликлар, аномал совуқ, иссиқ, зараркунандалар каби тўсиқ ва қийинчиликлардан ташқари, банк томонидан соҳада олиб борилаётган бюрократик тўсиқлар соҳадаги қийинчиликлардан бири десам адашмайман.
Мен, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида фаолият олиб борувчи "Жейранча Рустам" фермер хўжалиги раҳбари Бабашева Клараман.
2024 йил пахта ҳосилини етиштириш учун Оққўрғон Халк банкидан 768 млн имтиёзли кредит олиб ишлатдим. "BAXODIR LOG'ON BO'KA" МЧЖ билан фьючерс шартномасини имзоладим. 82 тонна-ю 656 кг пахта хомашёсини фьючерс буйича топширдим, лекин ҳозирда кластер фьючерс буйича пул тўлашдан бош тортиб, "E-tarozi" орқали ўтган пахтани Пк17 шакллантирмасдан ПФ-205 ни бузиб келмоқда.
Шу сабабли шу кунга қадар пахта ресурсини ёпиш учун маблағ келиб тушмади. Ҳозирда иқтисодий судга даъво аризаси тайёрланмоқда.
2025 йил учун ғалла ҳосилини етиштириш учун хўжалигимга 128 гектар майдонга уруғ экиш режалаштирилган. Буғдой тўлиқ экилди. Уруғ, хизматлар, минерал ўғит каби йўналишлар Халқ Банки томонидан ажратилиш кечиктирилганлиги сабабли таъминотчи корхоналардан қарзга олиб ғаллани экдик.
Ғалла ресурси ажратилган, уни ноябр ойида ишлатдик, лекин ҳозирда декабр ойи учун ресурсни ишлата олмай қийналяпмиз. Гўёки прокуратуранинг талаби билан ресурс ишлатиш, ажратиш тўхтатилган экан.
Кузда банк ходимларининг айтишича, прокуратура томонидан қилинган талаб билан ғалла ресурсини кеч ишлатдик. Натижада ғалла экиш муддати кечикди. Энди ғалла парвариши, унга сарфланган уруғ, хизматлар, иш хақини кечиктиришга уринишлар бўлмоқда.
Бу ишлардан мақсад нима? Ҳосилни барбод қилишми ёки фермерларни яксон қилишми?
Халқ Банкига келиб, умримиз ходимларни кутиш билан ўтмоқда. Кеча, 17 декабр куни ҳам бирорта фермер масаласи ҳал бўлмай кечгача кутдик.
Халқ банкида пахта ва ғалла йўналишидаги фермерлардан 8 нафармиз. Банкка қишлоқ хўжалигини тушунадиган, уни бир кунга кечиктириш қанча зарар келтиришини англайдиган, мижозларнинг вақтини қадрлайдиган ходимларни қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Мутасадди идоралардан ғалла ресурсини ўз вақтида ажратилишини, "Ғалла-2025" ҳосилини сақлаб қолишда амалий ёрдам сўрайман".
18 декабр, 2024 йил.
🔹🔹🔹
Мазкур мурожаат мавзуси шу кунларда кўп сонли фермерларимиз учун ҳам долзарб муаммолигини ҳисобга олиб, мутасадди идоралар расмийларига юборилди.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ