⚡️413-СОНЛИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ ВА КЕЧАГИ САНАДАН КУЧГА КИРДИ: Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва бўлими бошлиғи лавозими тугатилади.
Эндиликда ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бўлими) бошлиғи ҳам ҳисобланади.
“Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилмаларига – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими;
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилади.
Бунгача ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасидаги қишлоқ хўжалиги бошқармалари (бўлимлари) бошлиғи лавозимлари алоҳида-алоҳида эди.
Янги қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасидаги бу лавозим қисқартирилиб, бўшаган штатларга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходим лавозими жорий этилади.
Ҳоким ўринбосарлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга масъул бўлади.
Президент қарори ва иловасининг тўлиқ ҳаволаси:
https://www.lex.uz/pdfs/7244818
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ