Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлди-ю дастурхон тўридан жой олди.
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди. Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка-тилка бўлиб унга айланди. Ун устидан иссиқ сув қуйдилар, муштлаб хамир қордилар, у ортиқ чидолмасам керак деб ўйлади. Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғриқ - игна билан бағрини тешиб чакич урдилар. Бўлди, бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар. Нон бўлиб пишди-ю дастурхон тўридан жой олди. Биргина буғдойнинг босиб ўтган йўллари - инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...
Ҳар машаққатнинг ажри бор,
Аллоҳдан умидингни узма...
t.me/fayzturizm_uz